Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.54K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Семинар

Туманда узумчилик соҳаси ривожлантирилади

Қибрай туманида жойлашган “Узумфермер” МЧЖ да узумчилик ва боғдорчилик соҳасини ривожлантириш бўйича навбатдаги ўқув амалий семинари ташкил этилди.

🔹Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов ва Алкаголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночилиткни ривожлпантириш агентлиги директори ўринбосари Ш.Ражабов иштирокида ўтган семинарда тумандаги узумчилик ҳамда боғдорчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.

🎥 Батафсил "Yoshlar" телеканали лавҳасида

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Тошкент вилоятида бир кунда 20 кишида коронавирус аниқланди

2021 йил 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81816 (+138) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятида бир кунда 20 кишида коронавирус аниқланган. Вирусга чалинганларнинг ҳаммаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
#Семинар

Мурожаатлар билан ишлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар тушунтирилди

Қибрай туман ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда кўриб чиқиш,уларни фуқаролар иштирокида ўрганиш, натижаси тўғрисида ўз вақтида маълумот бериш ва бу борада ижро интизомига риоя этиш каби муҳим масалалар юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди.

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қибрай туманидаги Халқ қабулхонаси ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорлигида ўтказилган семинарда тумандаги корхона-ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида иштирокчиларнинг саволларига мутасаддилар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#тайинлов

🔰Шарипов Нажмиддинходжа Шухратович Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

📌Мазкур тайинловга қадар Н. Шарипов Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Учрашув

Туркиялик мутахассис фермерларга маҳорат дарсларини ўтди

🔹Қибрай туманида замонавий иссиқхона ва интенсив боғлар ташкил этишда, ушбу соҳада етакчи давлатлар тажрибасидан фойдаланиш бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари учун маҳорат дарслари ўтилди.

🔸Хусусан Қибрай туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича маслаҳатчиси Халил Озтурк иссиқхоналарда етиштириладиган маҳсулотларнинг ҳосилдорлиги ва уларнинг экспортбоплигини ошириш ва жахон бозорига чиқишда махсус сертификатларни эга бўлишда амал қилиниши зарур бўлган тавсия ва маслаҳатларини берди.

🔹Шунингдек туркиялик мутахассис туманда ташкил этилган иссиқхона ва замонавий боғларга ташриф буюриб, жараёнларни бевосита амалда кўрсатиб ўтди.

💻Иссиқхона ва замонавий боғларни яратишда аввал ерларнинг унумдорлигини ўрганиш ҳамда тежамкор томчилатиб суғориш технологияларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/