Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#онлайн
#тайинлов

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирок этди.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Президент фармони билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.

Вилоят ҳокими Д. Ҳидоятов лавозимидан озод этилди.

Айни пайтга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган З. Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тайинлов

Арипов Музаффар Акбарович - Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимига
тайинланди.

М. Арипов 1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#тайинлов

⚡️Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Адлия вазирига ўринбосар бўлди

🔎Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келган Муҳаммадиев Актам Зайниддинович Адлия вазирининг ўринбосари этиб
тайинланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Тайинлов

Каримов Жамшид Рустам ўғли Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қибрай туман Кенгаши раиси этиб тайинланди.

Каримов Жамшид ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Қибрай туманидаги 6-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси лавозимида ишлаган.

Каримов Жамшиднинг келгусидаги ишларига омад ва зафарлар тилаймиз!

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Тайинлов

📃2022 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 148- сонли қарори билан Тошкент давлат аграр университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида ишлаб келган Турдибоева Раъно Эшовна Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига
тайинланди
#ТАЙИНЛОВ

Абдуқодиров Абдулатиф Абубакирович- 2022 йил 7 мартдан Қибрай тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий
ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига
тайинланди.

🔹Абдуқодиров Абдуллатиф 1990 йил Қибрай туманида туғилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай туман бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram
#ТАЙИНЛОВ

Туляганов Жасур Худайберганович- 2022 йил 7 мартдан Қибрай тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

🔹Туляганов Жасур Худайберганович 1986 йил Қибрай туманида туғилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ж.Туляганов Бўстонлиқ туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал
хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#ТАЙИНЛОВ

Мухидинов Шахзод Нуриддин ўғли - 2022 йил 7 мартдан Қибрай тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

🔹Мухидинов Шахзод Нуриддин ўғли 1991 йил Қибрай туманида туғилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ш.Мухидинов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш ва таъминотини назорат қилиш бўлими катта инспектори лавозимида ишлаган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ Instagram/
#ТАЙИНЛОВ

Абдуманнафов Аваз Адҳам ўғли - 2022 йил мартдан Қибрай тумани ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

🔹Абдуманнафов Аваз Адҳам ўғли 1990 йил Қибрай туманида туғилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар А.Абдуманнафов Тошкент вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати бош мутахассиси лавозимида фаолият олиб борган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ Instagram/
#расмий
#тайинлов

⚡️Миргазиева Зуҳра Тўраевна -Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб
тайинланди.

З. Миргазиева 1978 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Педагогика университетини тамомлаган. Фаолиятини 1996 йил 76-мактабда ўқитувчи вазифасидан бошлаган.

2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Айни лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok