Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40K photos
3.16K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Тадбиркорлик

Тадбиркорлар учун кенг имконият

Қибрай туман ҳокими ўринбосари Х.Бекмуродов ҳамда Савдо-саноат палатаси туман бўлими ҳодимлари "Салар" шаҳарчаси ҳудудида ташкил этилаётган савдо комплексида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

🏬"Равшан Агро Экспорт" МЧЖ номи билан фаолиятини олиб борадиган ушбу савдо комплексида қуруқ меваларнинг улгуржи савдоси йўлга қўйилади.

📍Ушбу савдо маркази мазкур йилнинг 1 октябридан фаолиятини бошлайди.

📌Ушбу савдо комплекси ишга туширилиши билан маҳаллий аҳоли вакиллари учун 20 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Энергетика Вазирлигининг 2020 йил 20 мартдаги 04-16-1851- сонли топшириғини ижросини таъминлаш борасида Газ хўжалигини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида барқорор ишлашга тайёрлашни таъминлаш, ахоли ва ижтимоий соха объектларини 2020- 2021 йиллар куз- қиш даврида узлуксиз табиий газ билан таъминлиш учун туман, шахаргаз бўлимлари балансида бўлган мавжуд фойданишдаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойихавий босимга кўтариб синаш, ер ости газ қувурларини химоя қобиғини махсус ускуна ёрдамида текшириш, ГТНларни белгиланган муддатда ва сифатли тафтишдан ўтказиш ишларини ташкил қилиш мақсадида, “Худудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг 2020 йил 04 июн кунидаги 18-Ф сонли фармойишига асосан 2020 -2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан манзилли чора-тадбир режаси бўйича Қибрай туманини газ билан таъминловчи “СоюзНИХИ” ГТСдан йўналган юқори ва ўрта босим газ қувурлари зичликка ва мустахкамликка синаш ишларини олиб борилиши мақсадида 2020 йил 28 сентябр куни соат 08:00дан “СоюзНИХИ” ГТС тўлиқ ўчирилади.
Газ таъминоти вақтинчалик ўчирилиши хақидаги огохлантириш хатлари қуйидаги МФЙ раисларига тақдим қилинмоқда:
Сохибкор МФЙ, Янгиобод МФЙ, Беруний МФЙ, Олмазор МФЙ, Хосилдор МФЙ, Қипчоқ МФЙ, Уймаут МФЙ, Байтқўрғон МФЙ, А.Навоий, Кўприк боши МФЙ, Истиқбол МФЙ, Навбахор МФЙ, Ёшлик МФЙ, Ботаника МФЙ, Дархан МФЙ, Оқ олтин МФЙ, Узумзор МФЙ, Мирзо Улуғбек шахарчаси (Мирзо Улуғбек тумани), Бўстон МФЙ,
Қайтадан газ қўйиш синов ишлари якуний натижаларига асосан бажарилади.

🔖Малумот учун, ҳозирда тумандаги маҳаллаларда режали таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Эзгу_ишлар

Маҳалла кўчалари обод бўлмоқда

❇️Тумандаги 1-сектор ҳудида жойлашган "Май" ва "Янги авлод" маҳалласидаги 4-Р8 автомобил йўлининг 700 метри жорий таъмирланиб асфалт ётқизилмоқда.

♻️Ушбу эзгу ишлар туман ҳокимлиги кўмагида, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

❇️Маҳалла йўлларини таъмирлашдан асосий мақсад фуқаролар учун қулайликлар яратиш.

Аввалроқ,тумандаги бир нечта маҳалла кўчалари ҳам таъмирланганлиги ҳақида маълумот берилган эди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
​Алишер Усмонов мусулмонлиги туфайли тамаки бизнесидан воз кечган

Россиянинг энг йирик бизнесменларидан бири бўлган Алишер Усмонов Исломда тамаки сотиш ва истеъмол қилиш тақиқлангани сабабли тамаки бизнесидан воз кечган.

Усмонов Forbes журналига ҳаётий прициплари ҳақида гапириб берди. Бизнесмен 90-йилларнинг бошида, ўз империясини қураётган вақтида мусулмон кишининг тамаки савдоси билан шуғулланиши мумкин эмаслигини тушуниб етган.

“Мусулмон сифатида менга заҳар сотишга тўғри келмаган. Ҳали ҳамон менда тамаки бизнеси мавжуд эмас”, – дея изоҳ берди миллиардер.

У шунингдек ўз миллати билан фахрланишини билдирди. “Мен бир неча марта айтганман, ўзбек эканимдан фахрланаман. Ўзбекистон учун, мамлакат раҳбарияти учун қандай хизматим керак бўлса, тайёрман”, – деди у. 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w
#Давра_суҳбати

Ўзбекистоннинг инсонпарварлик сиёсати ўзбек тилида янгради

📌Республика Маънавият ва маърифат маркази Қибрай туман бўлинмаси ташаббуси билан жорий йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2- сонли Тошкент академик лицейда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илк бор ўзбек тилида сўзлаган нутқи муносабати билан “Ўзбекистоннинг инсонпарварлик сиёсати ўзбек тилида янгради” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

🔰Давра суҳбатини ТошДАУ қошидаги академик лицей директори, юридик фанлари номзоди, доцент Р.Турдибоева олиб борди.

😷Тадбир карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#Тайинлов
Чирчиқ шаҳар ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

Рустам Тошхўжаев
ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимда ишлаб келган Бобур Давлатов 25 сентябрь куни шаҳар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оила масалалари бўлими бошлиғи этиб тайинланиши ортидан ушбу ўрин бўшаб қолганди.

Рустам Тошхўжаев бунгача Қибрай туман ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассис сифатида ишлаб келган.

👉 Тошкент хабарлари
#Маданият

Дўрмон сайилгохида "Майдон томошалари"фестивали

♻️Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман Маданият бўлими томонидан Дўрмон сайилгохида "Майдон томошалари"фестивали ташкил этилди.

🎇Ушбу фестивалда кино актёр Б.Рахматов, театр актёри А.Фармонов, этрада юлдузи Ш.Муқимов, шунингдек бадиий хаваскорлик, фольклор ва цирк жамоалари иштирок этишди.

📍Фестивал иштирокчилари ўз чиқишлари билан ташриф буюрганларга ҳурсандчилик улашишди.

Маьлумот учун,ушбу фестивал хафтанинг шанба ва якшанба кунлари ташкил қилинади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай
#ўқув_семинар

🔹Қибрай туманида жойлашган «Бўстон» сиҳатгоҳида ўқув-семинар ташкил этилди. Республика Маънавият ва маърифат марказининг ташаббуси билан ташкил этилган семинар маънавият тарғиботчиларининг билим ва манавиятини бойитиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, тарғиботнинг янгича усулларини ҳаётга татбиқ этишга қаратилди.

👨‍🏫Ўқув семинарига тарғиботчи олимлар, профессор ўқитувчилар, фан номзодлари, соҳа мутахассислари кенг жалб этилди.

📹"Ўзбекистон24" лавҳаси шу ҳақда👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Сайёр_қабул

Туман ҳокими фуқаролар билан учрашди

Туман ҳокими М.Мирқосимов фуқаролар ва тадбиркорларни қабул қилди.

🔰Туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳам иштирок этган ушбу қабулда фуқаролар ҳамда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган зарур масалалар бўйича туман ҳокимига мурожаат қилишди.

📌Туман ҳокими мурожаатларда айтиб ўтилган,ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга вазифа ва топшириқлар бериб ўтди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
Ижтимоий тармоқ (youtube)да берилган Қибрай тумани Чингелди маҳалласида бир нечта уйлар бузиб ташланганлиги тўғрисидаги видео лавҳага

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг муносабати

Ушбу видеода кўрсатилган фуқаро "Меҳнат" МЧЖнинг раҳбари бўлиб, бузилган уйлар корхона томонидан (мавсумий ёлланма) ишчилар вақтинча яшаши учун ноқонуний қурилган.
Ҳақиқатан ушбу ноқонуний қурилган уйда Қорақалпоғистон Республикасида доимий рўйҳатда (Қибрай туманида доимий рўйҳатда турмайди) турувчи аёл ўзининг 4 нафар фарзанди билан яшаб "Меҳнат" МЧЖда (мавсумий ёлланма) ишчи бўлиб ишлаган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, даъвогар Қибрай туман прокуратурасининг жавобгар "Меҳнат" МЧЖга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани (0,02га қурилиш майдони) бузиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан 2020 йил 5 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан қарор қилган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 7 апрелдаги 4-1102-2002/351-сонли ижро ишига асосан, Қибрай тумани Дўстлик маҳалласи Миллий боғ 3-тор кўчасида жойлашган "Меҳнат" МЧЖга тегишли бўлган ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 148г,148в-контурида қурилиш ости майдони 0,02га (қўшимча омборхона,яшаш уйи ва молхона қурилмалар майдони) бўлган ноқонуний бино-иншоатлар ўз ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилиши белгиланган.
"Меҳнат" МЧЖ раҳбарияти бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан ноқонуний қурилмани бузиб ташламаган.
Шундан сўнг, суд қарори ижроси туман МИБ томонидан амалга оширилган.

Юқорида айтиб ўтилган аёл танишининг уйида яшаб "Меҳнат" МЧЖда ишлаб келмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан маҳалла, ҳудуд профилактика нозирлари назоратида аёлни вақтинча рўйхатга олиш ва яшаш чоралари кўрилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Ўрганиш
#Ёрдам

Фуқаролар мурожаати ўрганилмоқда

♻️Туман ҳокими М.Мирқосимов, туман прокурори С.Салихов, ИИБ бошлиғи ўринбосари Ж.Рўзметов ва ҳоким ўринбосари Н.Алимовлар 1-секторда жойлашган "Дарҳон" маҳалласига ташриф буюришди.

Мутасаддилар ушбу маҳалланинг Сергели кўчасида яшовчи фуқаро Т.Урмановнинг мурожаати бўйича фуқаронинг уйида бўлиб, фуқарони қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди.

📌Ўрганиш якунида фуқаро муаммоларининг ҳал этилиши ҳамда амалий ёрдам берилиши туман ҳокимлиги назоратида эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Аввалроқ, туман ҳокими фуқаролар ва тадбиркорлар билан учрашган эди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Сайёр_қабул

Муаммолар сайёр қабулда ўз ечимини топмоқда

Чирчиқ шаҳрида, Президент маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов бошчилигида Қибрай,Юқоричирчиқ туманлари ва Чирчиқ шаҳри фуқаролари учун сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

♻️Сайёр қабулда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман, шаҳар Халқ қабулхонаси,туман ҳокимлари,сектор раҳбарлари, ҳокимлик мутасаддилари ва тегишли ташкилот вакиллари иштирок этишмоқда.

📌Қабул давомида фуқароларнинг муаммолари ўрнатилган тартибда тегишли мутасаддилар ёрдамида ҳал этилиб хужжатлар расмийлаштирилмоқда.

❇️Сайёр қабулда кўплаб фуқаролар саволлари юзасидан мутасаддилардан аниқ жавоблар олишди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#МУҲИМ_ХАБАРЛАР

Дезинфекция туннеллари ўрнига антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади

🔹 Республика махсус комиссияси баёнига кўра, эндиликда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилиб, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда ти66ий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш қисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.

Каналга уланинг ва яқинларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
3 кунда 1 минг 260 пиёдага жарима белгиланди

📌Тошкент вилояти ҳудудида содир этилган йўл транспорт ҳодисалари таҳлили қарийб 40 фоиз ҳалокатлар пиёдалар иштирокида содир этилганидан далолат бермоқда.

‼️Хусусан, вилоятда жорий йилнинг 8 ойи мобайнида 425 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларнинг 38 фоизини пиёдалар иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси ташкил этмоқда. Ачинарлиси, 29 та йўл транспорт ҳодисасида пиёда маст ҳолатда бўлган.

❇️Ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда вилоят ҳудудида пиёдаларнинг амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда серқатнов йўллар ва чорраҳаларда пиёдалар учун белгиланган жойлардан юришларини назорат қилиш мақсадида уч кунлик «Диққат пиёда!» профилактик тадбири ўтказилди.

Бу ҳақда батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ташриф

COVID-19 марказига Соғлиқни сақлаш вазири ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов туманда ташкил этилган COVID-19 марказига ташриф буюрди.

🏥Марказ фаолиятини бошлаш учун, тиббий асбоб ускуналарга бўлган эҳтиёж ўрганилиб,зарур шароитлар учун қўшимча тавсиялар берилди.

📌Вазирлик томонидан 1 та портатив УТТ апарати, Тошкент вилояти ССБ томонидан 50 та кислород балонлари етказиб берилишини таъкидлаб ўтди.

😷Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун заҳира ўрин сифатида 150 ўринга мўлжалланган ушбу марказ Тошкент вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия қўмондонлиги ва Қибрай тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Инвестиция

Туманда янги завод қуриш режалаштирилмоқда

Туман ҳокими М.Миркасимов Туркия давлатидан ташриф буюрган ҳорижий инвестор "Baktat Zeytin" корхонаси раҳбари Али Баклан билан учрашди.

🌐Ҳорижий инвестор томонидан туманда замонавий, узум ва помидорни қайта ишлаб экспорт қилишга мўлжалланган завод қуриш режалаштирилган.

♻️Туман ҳокими ушбу лойиҳани амалга оширишда инвесторга барча зарур шароитлар яратилишини таъкидлаб ўтди.

📌Ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳокимлик мутасаддиларига вазифалар белгилаб берилди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Тадбир

Ўқитувчи ва мураббийлар доимо ҳурмат ва эътиборда

🏢Туман ҳокими М.Миркасимов тумандаги барча ўқитувчи ва мураббийларни 1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан табриклади.

🎆Туман ҳокимлигида ўтказилган ушбу тадбирда таълим масканларида ҳизмат қилиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этишди.

❇️Туман ҳокими бугунги мураккаб, оғир ҳамда синовли кунларга қарамай, бор эътиборини келажак авлоднинг таълим-тарбияси учун сидқидилдан хизмат қилиб келаётган ўқитувчи ва мураббийларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

📍Тадбир давомида, иш фаолиятида алоҳида ўрнак кўрсатиб келаётган ўқитувчи ва мураббийларга туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Учрашув

Сектор раҳбарлари болалар уйига борди

Туман ҳокими М.Миркасимов, сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосари туманда жойлашган вилоят Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйига ташриф буюрди.

🎈Туман ҳокими ушбу болалар уйиди хизмат қилиб келаётган ўқитувчи, мураббий ҳамда тарбиячиларни 1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан табриклади.

🎁Уларга маъсулиятли,шарафли ҳамда эзгу ишларида омад тилаб, ҳокимлик томонидан эсдалик совғалари топширилди.

🎉Сектор раҳбарлари томонидан болалар уйи тарбияланувчиларига совғалар топширилди.

Ушбу болалар уйида 68 нафар ўқитувчи ва тарбиячилар 50 нафар болаларга таълим-тарбия бериб келишмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#эътироф

Мукофот муборак, азиз устоз ва мураббийлар!

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мукофотланганлар орасида Тошкент вилоятидан ҳам вакиллар борлиги бизни қувонтирди.

Қуйида уларнинг рўйхатини эълон қиламиз:

🔹“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан

Мусаев Абдурашит Ибрахимович
- Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг эшкак эшиш бўйича катта мураббийи.

🔹“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Краснолобова Наталия Рафаэловна
- Нурафшон шаҳридаги 57-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси.

Юлдашева Равза Тажиддиновна - Олмалиқ шаҳридаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси.

🔸II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Кенжаева Фарида Жумаевна
- Чирчиқ шаҳридаги 14-Меҳрибонлик уйи директори.

🔸“Дўстлик” ордени билан

Ботиров Низомидин
- Оққўрғон туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактаби директори.

Гладкова Любовь Ефимовна - Янгийўл шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг география ва иқтисодий билим асослари фанлари ўқитувчиси.

🔹“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Кучкаров Шакир Усканович
- Бўстонлиқ туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси.

Мирзаев Фархад Камбарович - Янгийўл шаҳар ҳокими.

🔹“Шуҳрат” медали билан

Анаркулова Барно Рахматовна
- Янгийўл шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг 9-Б синф раҳбари, технология фани ўқитувчиси.

Самандарова Майрам Абдукаюмовна - Бекобод туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси.

Юлдашева Нилуфар Абдурауфовна - Қибрай туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram