Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.
– Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади, – деди давлатимиз раҳбари.
Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с жителями Сардобинского района.
- И ремонт, и строительство новых домов будут бесплатно выполнены государством, - сказал глава государства.
Каждому из более чем 4,5 тысячи домовладельцев, пострадавшим от наводнения, от имени Президента Республики Узбекистан передаются материальная помощь в размере 40 миллионов сумов и подарки в виде бытовой техники.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #tiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент бугуннинг ўзида Мирзаобод туманида бўлиб, талафот кўрган жойларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
“Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида 360 квартирали 9 та кўп қаватли уй барпо этилади. Шунингдек, “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Янгиовул” маҳаллаларида жами 616 та коттеж таъмирланади.
Жабрдийдаларга сертификатлар ва маблағли банк карточкалари тарқатилди. Қурилиши режалаштирилган турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Мирзаабадский район и ознакомился с работой, проводимой в зонах, пострадавших от чрезвычайной ситуации.
На территории махалли "Навбахор" запланировано построить 9 многоэтажных домов на 360 квартир. Кроме того, в махаллях "Навбахор", "Хакикат" и "Янгиовул" будет отремонтировано 616 коттеджей.
Пострадавшим жителям вручены сертификаты и банковские карточки с денежными средствами. Заложена капсула в фундамент новых домов.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #tiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🎯 Айни пайтда Ўзбекистонда 2686 ҳолатда касаллик қайд этилиб, 2158 нафар бемор бутунлай соғайди. Бу коронавирус инфекциясидан даволанишнинг 80 фоизи дегани.

📌 Бугун кун давомида қайд этилган 41 ҳолатнинг 23 таси Самарқанд вилоятига тўғри келди.

📌 Ҳозирда шифокорларимиз томонидан 517 нафар беморга даво чоралари кўрилмоқда.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
​​​​​​🔺2020 йил 16 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2691 (+5) нафарни ташкил қилмоқда.

🔻Янги касалланиш ҳолатларининг
1 нафари хориждан келган фуқарода аниқланган. У халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, шу йил 14 май куни Россиядан келган.

🔺Шунингдек, касаллик 4 нафар олдиндан карантинда бўлган навоийлик фуқарода аниқланган.

🔻Айни пайтда юртимизда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳозирда мамлакатимизда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда.

🔺Ўзбекистонда бугунги кунда 522 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафарининг аҳволи оғир.

🔻Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

🏥 Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ҚИБРАЙДА ОИЛАЛАР ЎРГАНИЛДИ

‼️Жорий йилнинг 15 май куни Қибрай туманида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Ж.Абдусаломов ҳамда туманнинг барча сектор раҳбарлари биргаликда тумандаги "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати жамғармаси доирасида рўйхат асосида шакллантирилган кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган ҳамда карантин даврида ишсиз бўлиб қолган фуқороларнинг хонадонларида бўлишди. Уларнинг аҳволидан хабар олиниб, яшаш шароитлари ўрганилди.

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати