Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#IIBB #Sirdaryo #yordam

Меҳр ва бирдамлик синови. Сирдарёга Тошкент вилояти ИИББ томонидан инсонпарварлик ёрдами юборилди

Халқимиз мард ва танти. Мусибат келганида халқимиз ҳеч қачон томошабин бўлиб турмайди. Дунёни ана шу меҳр ушлаб турибди, десак хам асло муболаға бўлмайди. Тошқин ҳақидаги хабар тарқалиши билан кўплаб ҳудудлардан Сирдарё вилоятига ёрдам кучлари юборила бошланди. Бу хайрли тадбирдан Тошкент вилояти ҳам четда тургани йўқ.

ИИББ ЙҲХБ томонидан ҳамкорликда ташкилотлар билан, юк ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари тайёрланди. Ходимлар томонидан транспорт воситаларини техник ҳолатини кўздан кечирилиб, ҳайдовчилар билан керакли йўриқномалар ўтказилди. Транспортлар карвони ЙПХ автомобиллари кузатувида Сирдарё вилояти томон йўлга олди.

Карвон кетига карвон уланмоқда. Уларда кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва энг муҳими меҳр-мурувват ришталари улашилмоқда.

Барчасин ҳамжиҳатликда енгамиз!