Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.4K photos
3.06K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Forwarded from Олтин воҳа
#хавфсиз_карантин
#таҳлил

😷 Пандемия даҳшатли миқёс олди – бутун дунёда карантин. Бунақасини фақат Ғарбнинг саргузашт-детектив киноларида кўрар, бепарво томоша қилар эдик. Энди эса қалбдан ўтаётганини сездирмаслик учун, болаларимизга далда бўлиш учун жилмайишга ҳаракат қилаяпмиз.

⚡️⚡️Инсоният учинчи уйғониш даврига қадам қўймоқда. Буюк ренассанс бошланади. Фан-техника соҳасида нанотехнологияларнинг реализациясига эҳтиёж ортиши натижасида, саноатда навбатдаги "бум"га тайёргарлик кўрилаяпти. Нефт, умуман хомашё маҳсулотлари бозорига таянган давлатларда буюк инқироз эҳтимоли туғилаяпти. Нефт энди аввалги нархларга ҳеч қачон қайтмаса керак.

🤷‍♂Шундай шароитда ёш ўзбек йигит-қизлари нима қилиши керак? Буюк давлатлар, корпорациялар билан ҳисоб-китобда бизнинг қўлимизда қандай "кўзир қарта"миз бўлади эртага?


@oltin_voha инсайдерининг бу ҳақдаги мулоҳазалари билан қуйида танишинг:👇👇
https://telegra.ph/Koronavirus--global-yol%D2%93onmi-03-29
​​#экспорт
#таҳлил

Тошкент вилоятининг экспорт салоҳияти ортиб бормоқда

📣Тошкент вилоятида экспорт бўйича олиб борилган амалий ишлар натижасида жорий йилда 273 та янги корхоналар экспортга жалб этилган.

👥Жумладан, уларнинг 161 таси саноат, 112 таси эса қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритади.

🔰Ҳозирга келиб вилоятда экспорт фаолияти билан шуғулланувчи экспортёр корхоналар сони 578 тага етди.

🔎Шунингдек, 2019 йилда вилоят экспортёр корхоналари томонидан 307 турдаги 731 хил маҳсулотлар хорижга экспорт қилинган бўлса, жорий йилда 411 турдаги 1 минг 48 хил маҳсулотлар экспортга йўналтирилган. Бу эса ўтган йилга нисбатан қўшимча яна 104 турдаги 317 хил маҳсулотлар экспортга йўналтирилди демакдир.

Буларга мисол қилиб маиший рўзғор буюмлари, қурилиш материаллари, болалар ва катталар трикотаж маҳсулотлари, пластик маҳсулотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, импорт ўрнини босувчи автомобиль эҳтиёт қисмлари, этил спирти, декоратив мебель маҳсулотлари, паррандачилик инкубаторлари, янги турдаги қандолат маҳсулотлари, тиббий гигиеник маҳсулотлар, металл маҳсулотлари, турли хилдаги юмшоқ гиламлар, гўшт маҳсулотлари, аёллар ва эркаклар пойабзаллари, бир неча турдаги қурилиш материалларини келтириб ўтиш мумкин.

🔸 Аҳамиятлиси, ўтган йилларда вилоятда импорт бўлиб келган газоблок маҳсулотлари 2020 йилда катта ҳажмларда ишлаб чиқарилиши натижасида экспортга ҳам йўналтирилди.

🔎Ўтган йилда вилоятнинг экспорт географияси 56 та давлатни қамраб олган бўлса, 2020 йилда ушбу рўйхатга Эстония, Бангладеш, Замбия, Швейцария, Таиланд, Саудия Арабистони, Канада, Қатар, Австралия каби давлатлар қўшилди. Ҳозирда вилоят экспорт географиясидаги давлатлар сони 67 тани ташкил этмоқда. Демак, бунда давлатлар сони 11 тага ортган.

✏️Экспорт кўрсаткичларини давлатлар кесимида оладиган бўлсак, вилоят ҳудудида

🇷🇺Россия Федерацияси (189,8 млн. АҚШ доллари),
🇰🇿Қозоғистон (100,9 млн. АҚШ доллари)
🇨🇳Хитой (42,5 млн. АҚШ доллари),
🇹🇷Туркия (31,9 млн. АҚШ доллари)
🇦🇫Афғонистон (23,2 млн. АҚШ доллари) каби давлатлар етакчи ҳисобланади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Таҳлил

Туманда коммунал ҳамда тиббиёт йўналишидаги ишларнинг аҳволи таҳлил қилинди

🔹Қибрай туманида "Обод қишлоқ" дастурига асосан маҳалла ободлиги, аҳоли фаровонлиги, уларнинг яшаш шароити ва ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Бекмуродов бошчилигида муҳокама қилинди.

🔸Хусусан "Обод қишлоқ" давлат дастурига киритилган маҳаллларда коммунал соҳа ҳамда бандлик йўналишида белгиланган режага асосан олиб борилаётган ишлар тўғрисида барча тегишли масъулларнинг ҳисоботи тингланди.

♻️Шунингдек туман тиббиёт бирлашмаси ва туман СЭОМ бош шифокорларининг туманда эмлаш жараёнлари ҳамда вакциналарни сақлаш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Йиғилишда ижро интизомида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам танқидий таҳлил қилинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

|telegram||facebook|| Instagram|
#Таҳлил_муҳокама

Тумандаги барча секторларда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

🔹Маълумки Қибрай туманидаги барча секторларда "маҳаллабай" ишлаш орқали "Темир дафтар", "Аёллар ва ёшлар дафтар"идаги аҳоли вакилларини рўйхатдан чиқариш,уларнинг яшаш ва турмуш тарзини яхшилаш мақсадида бошқарув офислари ташкил этилган.

♻️Туман ҳокими М.Миркасимов бошчилигида ўтказилган таҳлилий йиғилиш давомида жорий йилнинг 1-чорагида ушбу йўналишларда амалга оширилган ишлар сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида сарҳисоб қилинди.

🔸Шунингдек туманда "Обод қишлоқ" давлат дастури ҳамда ижро интизоми бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди.

📌Юқоридаги йўналишлар бўйича йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ўз эътирозини билдирган туман ҳокими,келгусида амалга ошириш лозим бўлган вазифа ва тавсияларини берди.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#таҳлил

Жорий йил туманда ёнғинлар сони ўтган йилга нисбатан камайган.

👉Батафсил

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#таҳлил

Туманда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

♻️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов,туман прокурори С.Салихов, ИИБ бошлиғи И.Рашидов ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

👉Батафсил

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#таҳлил

Туманда ижро интизомига риоя этиш ҳолати ўрганилди

🔹Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов бошчилигида туман ҳокимлиги, корхона-ташкилот раҳбарлари,ижро интизомига масъул ходимлар иштирокида мурожаатлар ижроси ва бу борадаги камчиликлар муҳокама қилинди.

🔸Туманда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар, ижро интизомига риоя этмаслик ҳолатлари ҳамда топшириқлар ижросининг ўз вақтида таъминланмаслиги оқибатида аҳоли томонидан билдирилаётган эътироз ва мурожаатлар сони ортганлиги йўналишлар кесимида таҳлилий-танқид қилинди.

Шунингдек, ижро интизомига риоя этиш ҳолати доимий назоратга олинганлигини ва келгусида бу каби камчиликларга йўл қўйган раҳбар ҳамда масъул ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий чоралар кўрилиши таъкидлаб ўтилди.Масъулларга мурожаатларни белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Таҳлил

"МАКИЁННИ ОТМАНГ" – 50 ЙИЛЛИК ОВЧИ МАСЛАҲАТИ

Вилоятда йил бошидан бери ноқонуний ов қилиш бўйича 27 та ҳолат аниқланган.

Ҳозир ов мавсуми авжида. Видео шу ҳақида.

Yoshlar kundaligi
#таҳлил

Фермер хўжаликлари томонидан олиб борилаётган мавсумий ишлар ҳолати кескин танқид қилинди

Хусусан, Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов ва сектор раҳбарлари тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари билан боғ ва ток ораларига пиёз, саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экспортбоп сабзавот экинларни экиш бўйича амалга оширилаётган ишларни танқидий таҳлил қилдилар.

Йиғилиш давомида, дала маданиятига риоя этиш ҳолати ва фермер хўжаликлари учун белгиланган режага асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш бўйича амалга оширилган бирламчи агротехник ишларда кўплаб муаммолар мавжудлиги танқид қилиниб, бу борада камчиликка йўл қўйган фермерлар ва ҳудуд раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди.

Шунингдек, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дала атрофи ҳамда бўш ер майдонларига терак ва мевали дарахт кўчатларини ўтказиш борасидаги ишларни ҳам жадаллаштириш бўйича аниқ вазифалар берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#таҳлил

Сектор раҳбарлари бошчилигида қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ишлар муҳокама қилинди

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов ва сектор раҳбарлари қишлоқ хўжалиги йўналиши масъуллари ва фермер хўжалиги раҳбарлари билан мавсумий ишларнинг ҳолати танқидий таҳлил қилинди.

Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда боғ ва ток ораларига тўқсонбости усулида экинларни экиш борасида масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар ва мавжуд камчиликлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида, фермер хўжаликларига тегишли ер майдонларида аниқланган ноқонуний қурилмалар ва уларни бартараф этиш борасидаги ишларда кўплаб муаммолар мавжудлиги танқид қилиниб, ушбу ишларга масъул
ходимлар ва ҳудуд раҳбарларининг фаолияти қониқарсиз эканлиги таъкидланди.

Юқоридаги каби ҳолатларни олдини олиш ва келгусида масъуллар томонидан амалга ошириш лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#таҳлил

Ижро интизомига риоя этмаган раҳбарларга ҳайфсан берилди

🔹Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов бошчилигида ўтган кенгайтирилган йиғилишда, туман ҳокимлиги ва корхона-ташкилотларда ижро интизоми борасидаги камчиликлар муҳокама қилинди.

🔸Туманда мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар, ижро интизомига риоя этмаслик ҳолатлари ҳамда топшириқлар ижросининг ўз вақтида таъминланмаслик оқибатида аҳолининг ҳақли эътирози ва мурожаатлари сони ортганлиги йўналишлар кесимида танқидий-
таҳлил қилинди.

Шунингдек, "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси доирасида ҳамда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишларидаги камчиликлар ҳам
таҳлил қилинди.Танқидий руҳда ўтган йиғилишда, кўрилган масалалар юзасидан ижро интизомига риоя этмаган ва фаолияти давомида кўплаб сусткашликларга йўл қўйган раҳбарларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган бўлса, айрим мутасаддиларга қатъий огоҳлантиришлар берилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website