Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.4K photos
3.06K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#жараён

Туман прокурори фермер хўжаликлари ер майдонларидаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишларни ўз назоратига олди

Жумладан, Қибрай тумани прокурори Ф.Мирзаев, "Qibray Oazis" агрофирма ҳудудидаги фермер хўжаликларида мавсумий шудгорлаш ишлари ҳамда боғ ва ток ораларига тўқсонбости усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш жараёнлари билан танишди.

Ўрганишлар давомида, фермер хўжаликлари томонидан суғориладиган ер майдонларига ўзбошимчалик билан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз қуриб олинган қурилмалар ва дала атрофларидаги деворларни бартараф этиш бўйича берилган топшириқлар ижросини назоратга олди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#билдириш

Қибрай туман электр таъминоти маълум қилади.

⚡️Қибрай тумани электр таъминоти балансидаги Ф.ТошДАУ-2да носозлик бўлганлиги
сабабли, Бобур, Бунёдкор,Наврўз ва Файзобод маҳалаларининг айрим кўчаларида бугун,соат 12:00га қадар электр таъминотида узилиш бўлади.

Ноқулайликлар учун Қибрай туман электр таъминоти узр сўрайди.

Диспетчерлик хизмати:
☎️70/202-07-15; 95/194-03-82, 95/194-01-83

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#жараён

Туман ҳокими фермер хўжаликлари далаларида олиб борилаётган кузги ишларни кўздан кечирди

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов, фермер хўжаликлари ер майдонларида мавсумий ишлар ҳамда боғ ва ток ораларига плёнка остида тўқсонбости экинларини экиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дала атрофига терак кўчатларини экиш бўйича олиб борилаётган ишларни ҳам кўздан кечириб, хўжалик раҳбарларига бу борадвги ишлар юзасидан қўшимча топшириқлар берди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website
#2023_yil_1_dekabrdan

🔰Qonunchilikka ko'ra, quyidagi ma'muriy reglamentlarga muvofiq davlat xizmatlari ko'rsatish boshlanadi:

🔹Davlat sport-ta'lim muassasalariga o'quvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning o'qishini ko'chirish bo'yicha davlat xizmatlarini ko'rsatishning ma'muriy reglamenti;

🔹O'zbekiston futbol assosiasiyasi futbol akademiyalariga o'quvchilarning hujjatlarini qabul qilish hamda ularning o'qishini ko'chirish bo'yicha davlat xizmatlarini ko'rsatishning ma'muriy reglamenti.

Obuna boʻling 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Facebook · Instagram · Youtube
#эътибор

Ҳоким ўринбосари эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олди

Қибрай тумани ҳокими ўринбосари Рахима Наипова, Уймоут маҳалласида яшовчи Мирзалиева Фотима опанинг ҳолидан хабар олиш ва яшаш шароити ўрганиш мақсадида унинг хонадонига борди.

"Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи Фотима опа 4 нафар фарзандни тарбиялаб, катта қилмоқда.Ҳоким ўринбосари фуқарога қандолат маҳсулотларини пишириш мосламасини топшириб, келгусида уни ва турмуш ўртоғининг бандлигини таъминлаш бўйича ҳам амалий ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website
#билдириш

Қибрай туман электр таъминоти маълум қилади.

⚡️Қибрай тумани электр таъминоти балансидаги ТП-198да таъмирлаш ишлари бўлиши сабабли, бугун, соат 15:00гача М.Улуғбек маҳалласида, ТП-281 х.л04 да эски симлар янги сип кабельга алмаштрлиши сабабли, бугун Чинобод маҳаласининг айрим кўчаларида соат 17:00 гача ҳамда Ф.Бирлик 10.кв ячейкада таъмирлаш ишлари бўлиши сабабли соат 13:00га қадар Ҳўжакўрғон ва Янги авлод маҳаллаларида электр таъминотида узилиш бўл
ади.

Ноқулайликлар учун Қибрай туман электр таъминоти узр сўрайди.

Диспетчерлик хизмати:
☎️70/202-07-15; 95/194-03-82, 95/194-01-83

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#таҳлил

Ижро интизомига риоя этмаган раҳбарларга ҳайфсан берилди

🔹Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов бошчилигида ўтган кенгайтирилган йиғилишда, туман ҳокимлиги ва корхона-ташкилотларда ижро интизоми борасидаги камчиликлар муҳокама қилинди.

🔸Туманда мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар, ижро интизомига риоя этмаслик ҳолатлари ҳамда топшириқлар ижросининг ўз вақтида таъминланмаслик оқибатида аҳолининг ҳақли эътирози ва мурожаатлари сони ортганлиги йўналишлар кесимида танқидий-таҳлил қилинди.

Шунингдек, "Яшил макон" умумиллий лойиҳаси доирасида ҳамда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишларидаги камчиликлар ҳам таҳлил қилинди.Танқидий руҳда ўтган йиғилишда, кўрилган масалалар юзасидан ижро интизомига риоя этмаган ва фаолияти давомида кўплаб сусткашликларга йўл қўйган раҳбарларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган
бўлса, айрим мутасаддиларга қатъий огоҳлантиришлар берилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website