Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#сайёр_қабул

Мутасаддиларнинг навбатдаги сайёр қабули "Шарқ" маҳалласида бўлиб ўтди

Хусусан, сенатор Малика Кадирханова, Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов ва туман Прокурори Фахриддин Мирзаев ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири Жасур Хужаёровлар бошчилигида ўтказилган қабул давомида кўплаб мурожаатлар тегишли масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

🔸Очиқ ва самимй руҳда ўтган қабулда, фуқароларнинг ижтимоий соҳа объекти қурилиши ва таъмири, маршрутли транспорт, тиббиёт ва коммунал тизимига оид мурожаатлар атрофлича муҳокама қилиниб, камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди. Aҳоли мурожаатлари йўл харитасига киритилиб, масъул ижрочилар белгиланди.

Шунингдек, мутасаддилар фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларини тизимли ҳал этиш борасида маҳалладаги бешлик томонидан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларга ҳам тўхталиб ўтдилар.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман прокурори аҳоли мурожаатларини ўрганди

🔹Қибрай туман прокурори Ф.Мирзаев ва туман Халқ қабулхонаси раҳбари Ж.Хужаяровлар 2-сектор ҳудудидаги Ҳосилдор маҳалласида фуқаролар учун
сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларнинг мурожаатлари сектор раҳбари томонидан атрофлича ўрганилиб, айрим фуқароларнинг мурожаатларига шу ернинг ўзида ечим топилган бўлса, айрим фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

📌Шунингдек, сектор раҳбари аксарият фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан берилган топшириқларни белгиланган муддатларда ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман ҳокими аҳолининг мурожаатларини жойларда ўрганмоқда

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидовнинг маҳаллаларда ўтказаётган сайёр қабулининг навбатдагиси Бойжигит маҳалласида бўлиб ўтди.

Туман Халқ қабулхонаси масъул ходими А.Мирзаев ва туман депутати Д.Юсуповлар билан биргаликда ўтказилган
қабул давомида асосан, кўп қаватли уйлар(19та кўп қаватли уй)да яшовчи фуқароларнинг уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияси билан боғлиқ ҳамда коммунал соҳадаги муаммолари тегишли мутасаддилар иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, кўп қаватли уйлар атрофидаги кўчаларга тунги чироқлар ўрнатиш, электр симёғочларни янгилаш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш борасидаги ишлар ҳам таҳлил қилиниб, камчиликларга йўл қўйган айрим ходимларга огоҳлантириш берилди.

Юқорида қайд этилган мурожаатлар ечими юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Қибрай тумани ИИБ бошлиғи И.Рашидов, Обод маҳалласида аҳоли билан учрашиб, уларнинг турли соҳалардаги муаммо ва мурожаатларини ўрганди.

🔸
Сайёр қабул давомида, аҳолининг коммунал ва бошқа соҳадаги муаммолари тегишли масъуллар иштирокида ўрганилди.

🔹Аҳолининг муаммоларига ижобий ечим топиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш учун масъулларга вазифалар юклатилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туркистонликларнинг мурожаатлари ижроси туман ҳокими назоратига олинди

💠 Қибрай тумани ҳокими М.Рашидоа, туман Халқ қабулхонаси Ж.Хўжаёровлар бошчилигида ўтган сайёр қабулда, Туркистон маҳалла аҳолисининг турли йўналишлардаги мурожаат ва муаммолари ўрганилди.

Хусусан, туманнинг чекка ҳудудида жойлашган маҳалла фуқароларининг қабристон атрофини ободонлаштириш, уй-жой таъмири, кадастр, электр энергияси, имтиёзли кредит ажратиш, дорихона ташкил этиш ва бандлик каби кўплаб мурожаатлари тегишли масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилиб, мурожаатлар ижроси юзасидан масъул мутасаддилар бириктирилди.

Шунингдек, маҳаллада яшовчи 751 нафар фуқароларнинг узоғини яқин қилиш ва мурожаатлар ижросини таъминлаш учун мавжуд йўналишли транспорт фаолиятини тартибга солиш бўйича ҳоким ўринбосарига кўрсатма берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Фуқароларнинг мурожаатига сайёр қабул давомида ижобий ечим топилмоқда

Қибрай тумани 2-сектор ҳудудига қарашли "Соҳибкор" маҳалласида туман прокурори Ф.Мирзаев ва туман Халқ қабулхонаси мудири Ж.Хужаёровлар иштирокида
сайёр қабул ўтказилди.

Туман тутасаддилари, фуқароларнинг электр энергияси, симёғочларни янгилаш ва тунги ёритгичлар ҳамда газ редукторларини ўрнатишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаатларни батафсил ўрганиб, масъулларга мурожаатлар юзасидан аниқ вазифалар юклатилди.

🔸Шунингдек, маҳаллада болалар майдончаси (Work out) қуришда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан берилган мурожаат бўйича ёшлар етакчисига таклиф киритиш топшириғи берилди
.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман раҳбари Меҳнат маҳалласида амалга оширилиши режалаштирилган ишларни фуқароларга очиқлади

♻️Хусусан, Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов, Меҳнат маҳалласида ўтказган сайёр қабули давомида маҳалладаги кўплаб муаммоларни бартараф этиш бўйича келгусидаги режалари билан ўртоқлашди.

🔹Очиқ ва самимий руҳда ўтган
қабул давомида аҳоли вакилларининг электр, ичимлик суви, транспорт ҳамда йўл таъмири каби турли йўналишдаги мурожаатлари юзасидан масъулларга вазифалар юклатилди.

Шунингдек, фуқароларнинг соғлигини назоратга олиш учун туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига ушбу маҳаллада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказишга кўрсатма берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман ҳокими: Ўз олдимга қўйган асосий мақсадим аҳоли фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиш.

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидовнинг жойларда ўтказаётган сайёр қабулларининг навбатдагиси "Тараққий" маҳалласида бўлиб ўтди.

Туман ҳокими фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларига эътибор қаратиб,улар томонидан билдирилган мавжуд муаммоларни тегишли маъуллар билан биргаликда ҳал этиш ва ечимини кутаётган кўплаб масалаларни тизимли равишда бартараф қилиш учун ўзи бошчилигидаги барча мутасадди раҳбарлар туну-кун меҳнат қилишга тайёр эканлигини билдириб ўтди.

Шунингдек, маҳалладаги бешлик томонидан аҳоли фаровонлиги таъминлаш, турмуш тарзини яхшилаш ва муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтган туман ҳокими, маҳалла инфратузилмасини яхшилашда ҳам уларнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлади.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Қибрай тумани прокуратураси масъул ходимлари иштирокида "Олмазор" маҳалласида сайёр қабул ташкиллаштирилди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг турли соҳалардаги мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, мурожаатлари юзасидан тегишли масъул ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Шунигдек, масъуллар томонидан маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ишлар ва унинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website
#сайёр_қабул

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Маданият маҳалласида ўтказилди

Маълумки, Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларини атрофлича ўрганиш ва шу ернинг ўзида кўплаб муаммоларга ечим топиш мақсадида маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Туман ҳокимининг Маданият маҳалласида ўтказган қабули давомида ҳам фуқароларнинг кадастр,ички кўчалар таъмири,ҳаракат хавфсизлиги учун қўйшимча йўл белгилари ўрнатиш, нафақа тайинлаш, моддий ёрдам, қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш ва коммунал соҳа каби кўплаб мурожаатлари тегишли ташкилот ва бўлим раҳбарлари иштирокида батафсил ўрганилиб, аксарият мурожаатлар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Шунингдек,айрим фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилган бўлса, хонадони таъмири учун амалий ёрдам сўраган аёлнинг шароитини бугуннинг ўзида ўрганиш ва уй таъмири бўйича таклиф киритиш юзасидан ҳоким ўринбосарларига кўрсатма берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website
#сайёр_қабул

Сектор раҳбарлари биргаликда маҳалладаги фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди

Қибрай тумани ҳокими М.Рашидов ва сектор раҳбарлари бошчилигида Оқ олтин маҳалласи фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди.

📂 Туман раҳбрлари маҳалла фуқароларининг ичимлик суви, электр ва бошқа коммунал соҳадаги кўплаб мурожаатларини тинглаб, муаммолар ечими юзасидан 4-сектор масъулларига тегишли мутасаддилар билан биргаликда зарур чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, айрим фуқароларнинг мурожаатлари жойларда атрофлича ўрганилиб, муҳокама қилинди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман ҳокимининг навбатдаги қабули Илғор маҳалласида бўлиб ўтди

Белгиланган режага кўра, бугун, Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов "Илғор" маҳалласи фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди.

Туман раҳбари аҳолининг моддий ёрдам, кадастр, коммунал ва бошқа турли соҳалардаги муаммо ва мурожаатларини ҳоким ўринбосарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама қилиб, мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли мутасаддиларга вазифалар берилди ва ижроси албатта назоратга олинишини айтиб ўтди.

Шунингдек. маҳалла бешлиги билан суҳбатлашиб, аҳолининг мурожаатларини тизимли ҳал этиш ҳамда маҳалла ҳудудини обод қилиш учун ҳамжиҳатликда ишларни ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Сектор раҳбарлари аҳоли вакиллари билан учрашди

Бугун Қибрай тумани ҳокими М.Рашидов ва туман солиқ инспекцияси бошлиғи Я.Артикбаевлар “Узумзор" маҳалла фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

♻️Туман раҳбарлари бошчилигида ўтган
сайёр қабул давомида аҳолининг йўл таъмири,тунги ёритгич, пиёдалар йўлакчаси қуриш ҳамда коммунал ва бошқа соҳалардаги муаммолари тегишли ташкилот масъуллари билан биргаликда атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, аҳоли томонидан трансформаторларнинг носозлиги сабаб юзага келаётган электр ва сув таъминотидаги узилишлар юзасидан билдирилган мурожаатларнинг ижросини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Ҳоким ўринбосари бошчишигида Пўлат қадам маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

🔹Қибрай туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Хамидов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги бўлим ва ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганди.

Қабул давомида аҳоли вакилларининг кадастр, кредит,моддий ёрдам, коммунал соҳадаги муаммолари ва бошқа кўплаб мурожаатлари ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли масъуллар билан биргаликда атрофлича ўрганилиб, уларнинг ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича масъулларга вазифалар белгиланди.

📌Фуқароларнинг мурожаатлари тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижрога қаратилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида сайёр қабул ўтказилди

🔹Қибрай туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Хамидов, бўлим ва корхона-ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Зиёкор ва Янги ҳаёт маҳалла фуқароларининг мурожаат ва муаммоларини ўрганди.

Қабул давомида аҳоли вакилларининг ички йўл таъмири, пиёдалар йўлакчаси барпо этиш, электр симёғочларни янгилаш, ичимлик суви, ноқонуний қурилмалар ва кадастр билан боғлиқ муаммолар ҳамда коммунал соҳадаги кўплаб мурожаатлари ҳоким ўринбосари бошчилигида тегишли масъуллар билан биргаликда атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг ижроси юзасидан масъуллар бириктирилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижрога қаратилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Қибрай тумани ИИБ бошлиғи И.Рашидов, 3-сектор ҳудудидаги Фидокор маҳалласида аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг турли соҳалардаги муаммо ва мурожаатларини ўрганди.

Сайёр қабул давомида, аҳолининг коммунал ва бошқа соҳадаги муаммолари атрофлича ўрганилиб, мурожаатларни ижобий ҳал этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун вазифалар белгилаб олинди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман ҳокими аҳоли мурожаат ва муаммоларини жойларда ўрганмоқда

Хусусан,Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов "Ёнариқ" маҳалласи фуқароларининг мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

🔹
Қабул давомида аҳолининг электр энернияси ва трансформатор, атроф-муҳит ифлосланишини олдини олиш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа коммунал соҳадаги мурожаатлари тегишли масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилди ҳамда уларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифа ва кўрсатма берилди.

Шунингдек, фуқаролар маҳалладаги ва марказий кўчанинг инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ижобий ишлар учун миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман ҳокими: Агарда маҳалладаги бешлик лавозим вазифаси доирасида сидқидилдан меҳнат қилса, аҳолининг кўплаб муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилади.

Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов, "Қурилиш" маҳалласида навбатдаги
сайёр қабулини ўтказиб, фуқароларнинг кўплаб соҳалардаги мурожаатларини тинглади.

🔸Хусусан,
қабул давомида, аҳоли вакилларининг ички йўллар таъмири, кадастр, электр симёғочларни алмаштириш, коммунал ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммо ва мурожаатлар тегишли масъуллар билан биргаликда батафсил ўрганилиб, мутасаддиларга мурожаатларга ўз вақтида ижобий ечим топиш бўйича аниқ вазифалар берилди.
Шунингдек,туман ҳокими топшириқлар ижросига масъулият билан ёндошмаган масъуллар фаолиятига қонуний баҳо берилишини ҳам таъкидлаб ўтди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман ҳокими: Шалола маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг оқава суви билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш олдимизга қўйган муҳим вазифаларимиздан бири.

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов ва туман Халқ қабулхонаси раҳбари Жасур Хужаёровлар бошчилигида Шалола маҳалласида
сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида аҳолининг кўплаб соҳалардаги,хусусан, электр энергия, симёғочларни янгилаш, тунги чироқлар ўрнатиш ва кўп қаватли уйларнинг канализация билан боғлиқ масалалари юзасидан мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, ечимини кутаётган муаммоларни тизимли ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Аҳоли мурожаатлари ижроси белгиланган тартибда назоратга олиниб, муддатлар белгиланди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_қабул

Туман раҳбари хўжақўрғонлик фуқаролар билан учрашиб, улар билан дилдан самимий суҳбатлашди

Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов
бошчилигида маҳаллада фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларини тингланди.

🔹Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласи, электр ҳамда йўл таъмири, ичимлик суви, субсидия орқали уй-жой ажратиш каби турли йўналишдаги мурожаатлар соҳа ходимлари билан муҳокама қилиниб, белгиланган тартибда ижобий ҳал этиш учун ижрога қаратилди.

Шунингдек, имконияти чекланган фарзандининг саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат ҳам ҳоким эътиборидан четда қолмади.Ушбу мурожаат эгасининг хонадонига бориш ва унга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таклиф бериш юзасидан ҳоким ўринбосарига кўрсатма берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website