Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Биз оилада 5 киши яшаймиз. Турмуш ўртоғим ва мен ҳеч қаерда ишламаймиз, фарзандларим мактаб ўқувчиси. Биз ҳовлимизда ердан фойдаланиб, малина экиб даромад қиламиз. Биздан ҳозирги кунга келиб мол-мулк, ер солиғини тўлашимизни талаб қилишяпти. Ҳосилим пишса, кейин тўлайман, олдинги йилдан қарздорлигим йўқ, десам ҳам кўнишмади. Қачонгача тўлашим керак аслида?

❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш солиқ даври учун тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Мен Махаматов Дониёр Пискент туманида яшайман. Мен 1997 йил Тошкент вилояти Охунбобоев номидаги Республика тиббиёт билим юртини санитария ва эпидемиолигия врач ёрдамчиси мутахассислигини тамомлаганман. Шу йили Пискент ДСЭНМ га ишга кирганман. 2019 йилгача ўз соҳам бўйича ишлаб келдим. Дипломим СЭС соҳасига тўғри келса ҳам мени ишда қолдиришмади. Диплом бўйича инспекция бўлимига ишга қабул қиламиз, дейишди, лекин у бўлимга ҳам олишмади. Ҳозирда СЭОА агенлигида номутахассислар ишлаб келмокда. Мен ҳозирги кунда оила тебратиш учун кунлик ишда ишлаяпман. Қаерга иш сўраб борсам ҳам мени ўз соҳам бўйича иш йўқлиги учун ишга олишмаяпти. Мени ўз соҳам бўйича ишга жойлашишимга ёрдам беришингизни сўрайман.

▶️Жавобни ушбу ҳаволада ўқинг

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Менинг қизим Олмалиқ шаҳрида жойлашган Юқумли касалликлар шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Айтингчи, доктор бўлиш учун Тошкент тиббиёт академиясига ҳужжат топширса, унга йўлланма бериладими? Стажига 3 йил бўлди. Ҳозирги кунда 0.25 ставкада ишламоқда.

❗️Жавоб: Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт ташкилотлари давлат бюджети томонидан молиялаштирилган бўлиб, ички низомларига асосан ишчи ходимларини олий ўқув муассасаларида ўқитиш белгиланмаган. Шу сабабли ходимларга ўқитиш учун йўлланма бера олмайди. Ҳозирги кунда Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси тугатилиб, Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ташкил этилмоқда. Ташкил этилаётган вилоят шифохонасига шу кунга қадар шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида нотўлиқ ставкада ишлаб келаётган ходимлар 1 ставкага ишга қабул қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум, менинг боқувчим йўқ, бир нафар фарзандим бор. Ўзим фаррош бўлиб ишлайман, ойлигим 500 минг сўм. Қарамоғимда синглимни 2 нафар фарзанди ҳам бор. Синглим Россияда, карантинда пул жўнатаолмаяпти. Менга ижтимоий таъминот бериладими?

❗️Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига асосан нафақалар тайинланади. Ушбу қарорга мувофиқ фуқаро маҳаллага ҳужжатларни топширади ва комиссиянинг хулосасига асосан рад этилади ёки тайинланади.

Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг 1197 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

ҚИБРАЙ ТУМАНИДА "ТЕМИР ДАФТАР"ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ ТАРҚАТИЛМОҚДА

🎯 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6038-сонли Фармонига асосан - моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг "темир дафтар"га киритилган ҳар бир оила аъзосига 220 минг сўмдан - аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга давлат бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш ишларини якунлаш 2020 йилнинг 15 августига қадар белгиланган.

‼️ Ушбу фармонга асосан, Қибрай туманида 765 та хонадонда яшовчи 842 та оиланинг 3497 нафар оила аъзосининг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами бўлиб 769 миллион 340 минг сўм маблағ ажратилган ва 10 августда келиб тушган.

💰 Шунингдек, Қибрай туманида "темир дафтар"га киритилган оилаларга пул тарқатиш барча сектор раҳбарлари томонидан 11 августдан бошлаб юборилган.

💰💰💰💰💰💰💰💰💰💰💰💰
2020 ЙИЛ 15 АВГУСТГА ҚАДАР БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ТУМАНДАГИ 3497 НАФАР МУҲТОЖГА ПУЛЛАР ТЎЛИҚ ТАРҚАТИБ БЎЛИНАДИ
💰💰💰💰💰💰💰💰💰💰💰💰

ҲУРМАТЛИ ВА АЗИЗ ҚИБРАЙЛИКЛАР!

Юқоридаги масала юзасидан Сизни қизиқтирган саволларга жавоблар қуйида келтирилган.
👇👇👇

САВОЛ: «Темир дафтар»га киритиладиган муҳтожлар қандай аниқланади?

❗️ЖАВОБ: «Темир дафтар» – бу оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган «Saxovat.argos.uz» дастури. Ушбу дастурга ижтимоий аҳволи ҳамда турмуш шароити оғир бўлган, сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган олинган оилалар киритиб борилади. Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг «Вақтинчалик тартиби»га асосан «Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оила аъзоларига иш топиб бериш, уларнинг доимий даромадли бўлишига кўмаклашиш чоралари кўрилади.

САВОЛ: Эҳтиёжманд оилаларга фақат моддий ёрдам бериладими?

❗️ЖАВОБ: Эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги шаклларда ёрдам кўрсатилади:

1⃣ моддий ёрдам бериш;
2⃣ иш билан таъминлаш;
3⃣ тадбиркорликка йўналтириш.

👉 Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қуйидаги тоифалари киритилади:

📌 оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинганлар;
📌 якка-ялғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтожлар;
📌 5 ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар;
📌 карантин чоралари натижасида даромад манбаини йўқотганлар;
📌 ҳақиқатда эҳтиёжмандлар, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлар.

САВОЛ: Рўйхатга киритилган оилалар қачон ундан чиқарилади?

❗️️️ЖАВОБ: "Темир дафтар"га киритиш ва чиқариш тартиби:
Сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғини раислари, сектор аъзолари билан биргаликда уйма-уй юриб оилаларнинг моддий ва турмуш шаротини ҳар томонлама ўрганган ҳолда сектор котиби томонидан "Saxovat.argos.uz" электрон базасига киритилади.
Сектор раҳбарларининг тавсияси ҳамда оила бошлиғининг бу тўғрисидаги ёзма мурожаати асосида туман Халқ депутатлари Кенгаши қарори асосида "темир дафтар"дан чиқарилади.
"Темир дафтар"дан чиқариш ва уларнинг ўрнига янги оилаларни киритиш бўйича маълумотлар кунлик янгилаб борилади.

Қибрай туман ҳокимлиги
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#онлайн_мулоқот

Қибрай туманида “Темир дафтар”га киритилган оилаларга моддий ёрдам пули тарқатилмоқда

🎯 Президентимизнинг 2020 йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига кўра, жорий йилнинг 15 августига қадар "Темир дафтар"га киритилган ҳар бир оила аъзосига 220 минг сўмдан бериш белгиланган.

‼️Ушбу Фармонга асосан, Қибрай туманида 765 та хонадонда яшовчи 842 та оиланинг 3497 нафар аъзосининг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами бўлиб 769 миллион 340 минг сўм маблағ ажратилган.

💰Шунингдек, туманда "Темир дафтар"га киритилган оилаларга пул тарқатиш барча сектор раҳбарлари томонидан 11 августдан бошлаб юборилган.

📨2020 ЙИЛ 15 АВГУСТГА ҚАДАР БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ТУМАНДАГИ 3497 НАФАР МУҲТОЖГА ПУЛЛАР ТЎЛИҚ ТАРҚАТИБ БЎЛИНАДИ.

Ҳурматли ва азиз қибрайликлар!

Юқоридаги масала юзасидан Сизни қизиқтирган саволларга жавоблар қуйида келтирилган.
👇👇👇

САВОЛ: “Темир дафтар”га киритиладиган муҳтожлар қандай аниқланади?

❗️ЖАВОБ: “Темир дафтар” – бу оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Saxovat.argos.uz” дастури. Ушбу дастурга ижтимоий аҳволи ҳамда турмуш шароити оғир бўлган, сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилалар киритиб борилади. Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг “Вақтинчалик тартиби”га асосан “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оила аъзоларига иш топиб бериш, уларнинг доимий даромадли бўлишига кўмаклашиш чоралари кўрилади.

САВОЛ: Эҳтиёжманд оилаларга фақат моддий ёрдам бериладими?

❗️ЖАВОБ: Эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги шаклларда ёрдам кўрсатилади:

1️⃣ моддий ёрдам бериш;
2️⃣ иш билан таъминлаш;
3️⃣ тадбиркорликка йўналтириш.

👉 Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қуйидаги тоифалари киритилади:

📌 оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинганлари;
📌 якка-ялғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтожлар;
📌 5 ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар;
📌 карантин чоралари натижасида даромад манбаини йўқотганлар;
📌 ҳақиқатдаги эҳтиёжмандлар, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлар.

САВОЛ: Рўйхатга киритилган оилалар қачон ундан чиқарилади?

❗️ЖАВОБ: "Темир дафтар"га киритиш ва чиқариш тартиби:
Сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғини раислари, сектор аъзолари билан биргаликда уйма-уй юриб оилаларнинг моддий ва турмуш шаротини ҳар томонлама ўрганган ҳолда сектор котиби томонидан "
Saxovat.argos.uz" электрон базасига киритилади.

Сектор раҳбарларининг тавсияси ҳамда оила бошлиғининг бу тўғрисидаги ёзма мурожаати асосида туман халқ депутатлари Кенгаши қарори асосида "Темир дафтар"дан чиқарилади.

📍"Темир дафтар"дан чиқариш ва уларнинг ўрнига янги оилаларни киритиш бўйича маълумотлар кунлик янгилаб борилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#онлайн_мулоқот

Туман раҳбарлари хориждаги тумандошларимиз билан онлайн мулоқот ўтказдилар

👉Батафсил

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн_мулоқот
#шарҳсиз_лавҳа

Туман мутасаддиларининг хориждаги тумандошларимиз билан ўтказган онлайн мулоқотидан шарҳсиз лавҳа

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#онлайн_мулоқот

Қибрай тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Б.Юсупханов ва ҳоким ўринбосари М.Буриевалар биргаликда Абдурахмон Жомий маҳалласида яшовчи, ҳозирда турли сабабларга кўра хорижий давлатларда меҳнат қилиб келаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан мулоқот қилди.

🌐
Онлайн мулоқот давомида хориждаги фуқароларнинг мурожаатлари ва уларни ўз юртларига қайтишлари учун тўсқинлик қилаётган муаммолари ўрганилди. Шунингдек, туманимизда уларнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда ойлик маоши юқори бўлган бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилиши айтиб ўтилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#онлайн_мулоқот

Айни дамда,Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай туман бўлими бошлиғи Шахзод Худайназаров туман ёшлари билан онлайн мулоқоти бўлиб ўтмоқда. ташкил этиш белгиланган.

Туман ёшлари ўзларининг қизиқтирган кўплаб савол, таклиф ва тасиялари билан агентлик раҳбарига мурожаат қилмоқда.

Ҳурматли ёшлар, агарда сизда ҳам Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарига мурожаат ва таклифларингиз бўлса
онлайн чатда иштирок этинг.

Онлайн мулоқотда иштирок этиш силкаси👇 https://t.iss.one/+YrMY1ebD7i5hYmNi