Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.56K subscribers
39.7K photos
3.13K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эътибор_имконият

Хотин-қизларга берилаётган эътибор сабаб иқтидорли қизларимизга имконият яратилмоқда

🔰Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йилдаги 402-сонли қарори асосида "Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги низоми асосида хотин-қизлар учун қўшимча 2 мингта давлат гранти ажратилган.

Мазкур қарор доирасида Қибрай туманида яшовчи, эҳтиёжманд оилаларнинг 8 нафар иқтидорли қизлари юртимиздаги олий таълим муассасаларига (тест натижаларига кўра) давлат гранти асосида
ўқишга қабул қилинди.

Маълумот учун, жорий йилда қарорга асосан электрон ариза топширган 145 нафар туман хотин-қизларидан 124 нафарига тавсиянома берилган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#Сессия

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг 6 чақириқ LX сессияси бўлиб ўтди. Унда Қибрай тумани ҳокими М.Рашидов ҳам иштирок этди.

👉Батафсил

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#эътибор

Маҳаллаларда мустақиллик байрами арафасида хайрли ишларга қўл урилмоқда

🔹Хусусан, Қибрай тумани 3-сектор раҳбари И.Рашидов ташаббуси билан "Янги Ўнқўрғон" маҳалласида нуроний отахон, маҳалла фаоллари, оқсоқоллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, фуқаролар учун "Dilnur" кошонасида байрам тадбири ўтказилди.

🔸Мустақиллик байрами арафасида ёзилган дастурхон атрофига йиғилганлар, бугунги тинч-осуда кунлар учун шукроналик билдирдилар.

Бу каби байрам тадбирларини бошқа маҳаллаларда ҳам ўтказиш режалаштирилган

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/