Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.76K subscribers
43.5K photos
3.47K videos
64 files
14.2K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#жараён

🔹Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов байрам ўтказиладиган ўйингоҳда олиб борилаётган тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирди.

Шунингдек, байрам дастури билан танишиб, марказий ўйингоҳ ўриндиқлари ва томоша майдонини ёритиш тизимларини янада яхшилаш бўйича масъулларга топшириқ берди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу йилнинг 17 сентябрь куни Самарқандда Триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилади!

Унда дунёнинг 35 та давлатидан спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур уч босқичдан иборат мусобақада спортчилар сузиш, велоспорт ва югуриш бўйича маҳоратларини синовдан ўтказади.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#эътибор

Маҳаллаларда байрам арафасида тадбирлар ўтказилиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда

🔹Жумладан, Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан тумандаги Янгийўл маҳалласида байрам дастурхони ёзилди.

🔸Байрам дастурхонига маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кекса нуронийлар ва маҳалла фахрийлари таклиф этилди.


Шунингдек, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ташаббуси билан ҳомийларнинг беғараз ёрдами эвазига маҳаллалардаги "Темир ва аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга кунлик эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Туман ҳокими кутубхонани китобхонларнинг севимли масканига айлантиришга топшириқ берди

🔹Қибрай тумани ҳокими М.Рашидов, туман ИИБ бошлиғи билан биргаликда Зебунисо маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофидаги ободонлаштириш ишлар, аҳоли ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун барпо этилган мавжуд кутубхонанинг ҳолати ва болалар майдончасини кўздан кечирди.

Туман ҳокими "Беш ташаббус" лойиҳаси доирасида барпо этилган кутубхонанинг ҳозирги аҳволи қониқарсиз эканлигини ва мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланилмаганлигини танқид қилиб, мазкур бинода китобхонлар учун етарли шароит яратиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарур чораларни кўришга кўрсатма берди.

📌Шунингдек, кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар учрашиб, уларнинг коммунал ва бошқа соҳадаги муаммоларини ўрганди.Кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, чиқиндилардан тозалаш ҳамда болалар майдончасини тартибга келтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/