Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.6K photos
3.11K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Сайёр_суд

⚖️Туманда аниқланган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр суд ўтказилди

▶️Батафсил

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#инсонпарварлик
#сайёр_суд


⚖️Судлар томонидан одил судловни амалга оширишда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланмоқда. Бунда инсонпарварликнинг барча тури "Инсон қадри учун" тамойилида ўз аксини топмоқда.

Бугун, Жиноят ишлари бўйича Қибрай тумани
суди томонидан туман ИИБ биносида сайёр суд ўтказилди.

👉Батафсил

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_суд

Судлар томонидан одил судловни амалга оширишда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланмоқда.

Жумладан, бугун, Жиноят ишлари бўйича Қибрай тумани суди раиси Санжар Дусманов бошчилигида ўтган сайёр суд давомида тумандаги 11 нафар шахсга нисбатан туман ИИБ пробация гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари жазодан озод қилиш юзасидан киритган тақдимномалари қаноатлантирилиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканликларини инобатга олган ҳолда, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш билан алмаштириш нормаси қайд қилинди. 

Шунингдек,
сайёр суд иштирокчилари жиноий ижроий кодексига ва инсонпарварлик тамойиллари асосида жазодан озод этилганлар ўзларига тегишли хулосалар чиқаришлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#сайёр_суд

Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман суди раиси С.Дусманов бошчилигида пробация гуруҳида турувчи ахлоқ тузатиш ишларига ҳамда озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар учун сайёр суд ўтказилди.

Сайёр суд давомида республикамизда инсон хуқуқларига катта эътибор берилаётгани, адашиб жиноят қилиб, жамиятга қайтиб ўз ўрнини топган, тузалиш йўлига кирган маҳкумларни озод қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан 20 нафар маҳкумларни шартли равишда муддатидан олдин озод этилиб, 3 нафар махкумлар ЖКнинг 48-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жойларига жойлаштирилган бўлса, 2 нафар маҳкумнинг жазоси озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

Шунингдек,
сайёр судда иштирок этган тумандаги касб-ҳунар мактаби ўқувчиларига суд раиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси ва унга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website