Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.6K photos
3.11K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Кўмак

Маҳалла фуқаролар йиғинига компьютер тўплами топширилди

🔸Маълумки Қибрай тумани ҳокимлиги ташабусси билан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинида ахборот алмашиш тизимини яхшилаш,аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун моддий-техник имкониятлари яхшиланмоқда.

🔹Хусусан 4-сектор ҳудудида жойлашган "Кўприкбоши" маҳалла ходимлари ва аҳолиси учун қулайлик яратиш мақсадида туман Маҳалла жамоат фонди томонидан бир тўплам компьютер топширилди.

Аввалроқ туман Маҳалла жамоат фонди томонидан "Хўжақўрғон" ва "Пўлат Қадам" маҳалласидаги кам таъминланган оилаларга совғалар топширилган эди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

|telegram||facebook||Instagram|
#Кўмак

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам берилди

🔹Қибрай туман ҳокимлиги томонидан "Аёллар датари"га киритилган, эҳтиёжманд,ишсиз, яшаш ва турмуш шароити оғир ҳамда имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Жумладан туман ҳокимлиги ташаббуси билан хайрли ишларнинг давоми сифатида «Аёллар дафтари»га киритилган 217 нафар хотин-қизларга бир марталик 980 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.

📌Халқ банки туман филиали ходимлари томонидан моддий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган дастлабки 80 нафар хотин-қизларга ушбу маблағлар етказиб берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Кўмак_эътибор

Басохат аяга хомийларнинг совғаси топширилди

Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари ва шифокорлари туман 4-секторида жойлашган "Кўприк боши" маҳалласида яшовчи 85 баҳорни қаршилаган Басохат ая хонадонида бўлиб, унинг соғлиғини назоратдан ўтказди.

🔹Маҳалладаги "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи 1936 йилда туғилган Басохат ая Зиёвитдинованинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли ҳозирда юриш имконияти чекланган.

📌Шу сабабдан тиббиёт ходимлари кекса онахонга саховатпеша хомийлар томонидан тақдим этилган ногирионлик аравачасини топширди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ telegram/
#эътибор
#кўмак

Туман ҳокими ёнғин чиққан хонадонларга борди

Жорий йил 29 августга ўтар кечаси тумандаги "Май" маҳалласи "Фусункор" кўчасидаги 3 та хонадонда ёнғин содир бўлган эди.

🔹Туман ҳокими М.Миркасимов, туман ҳокимлиги мутасаддилари билан биргаликда ушбу хонадонларга бориб, ёнғин келтириб чиқарган талофатларни кўздан кечирди.

📌Шунингдек туман ҳокими ёнғиндан жабр кўрган хонадон эгалари билан суҳбатлашди ва уларга уйларини тиклаб олишда туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини айтиб, ҳокимлик масъулларига шу ернинг ўзида вазифалар берди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#кўмак
#тезкор

📌Мўйноқдан муждалар

🔹
*“Тошкент вилояти каштадўзлар кластери” томонидан Мўйноқда 15 та иш ўрни яратилди ва "Аёллар дафтари"даги хотин-қизлар мазкур йўналишда ўқитилмоқда.

🔹*“Нурафшон шаҳар ҳунармандлар уюшмаси” томонидан Мўйноқ ёшлар гул, сават, наққошлик ва бошқа ҳунармандчилик касб ҳунарларига ўргатилмоқда.

🔹*Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига велосипедлар берилмоқда.

🔹*25 нафар ёшлар Янгийўл туманида мебелсозликка ўргатилмоқда.

🔹*Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида туманда 4 та ҳаммом қуриладиган бўлди.

🔹*“Қозоқдарё” ва “Мадели” ОФЙ йўлларига тош-қум (ШПС) тўшалмоқда.

🔹*Туман маҳалларида ёшлар учун 8 та қиймати 3 млрд сўмлик спорт майдонлари қурилади.

🔹*Мактаблар учун 4 турдаги жами 150 та мусиқа асбоблари олиб берилади.

🔹*Ҳар ойда “KO’HINUR” санаторийсида 20 нафардан, жами 180 нафар фуқаронинг даволаниши ташкил қилинади.

🔹*Ёз ойларида 300 нафар 6-9 синф ўқувчилари Тошкент вилоятидаги оромгоҳларда дам олдирилади.

🔹*Туманнинг "Қизилжар" ОФЙда 4 млрд сўмлик ҳамда "Бўзатов" ОФЙда 3 млрд сўмлик жами 150 ўринли МТТ қурилади.

🔹*Кам таъминланган, муҳтож оилаларга 155 млн сўмлик маҳсулотлар тарқатилди.

🔹*Туманда аҳоли саломатлигини ошириш мақсадида 2 та ижтимоий дорихона ташкил қилинади.

🔹*"Қизилжар" ОФЙда қиймати 700 млн сўмлик оилавий поликлиника филиали қурилади.

🔹*Операцияга муҳтож, имконияти чекланган 24 нафар фуқаронинг операциясига ёрдам берилади.

🔹*Туманда 372 нафар қон айланиш, 239 нафар ўткир юқумли ва 84 нафар қалқонсимон без ҳасталиги билан касалланган беморларга ёрдам берилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#кўмак

📌Мактабларни таъмирлаш учун катта маблағ ажратилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#кўмак

Қардош қорақалпоқ элига арзон қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари юборилди

Аввалроқ, Қибрай туман ҳокимлиги томонидан, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳолиси дастурхонига қишлоқ-хўжалиги маҳсулотини етказиб бериш мақсадида махсус машина йўлга тушган эди.

🔹Жумладан, қардош қорақалпоқлик дўстларимизга ўзига ҳос инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш учун тумандан жўнатилган 10 тоннадан ортиқ олма маҳсулоти ортилган юк машинаси Мўйноқ тумани марказига етиб бориб, аҳолига арзон нархларда (1 кг олма 700 сўм) сотилмоқда.

📌Шунингдек, мутасаддиларга Қибрай туман ҳокими томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга маҳсулотларни бепул тарқатиш вазифаси топширилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


/telegram/ /facebook/ Instagram/