Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.6K photos
3.1K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Биласизми

🖥 Жиноят кодексининг 278⁵-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи):
3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима;
2 йилгача озодликни чеклаш;
2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

⚠️ Ушбу ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#Биласизми

Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойлар вилоят ҳокимликлари томонидан берилади.

Ҳокимликлар бўш тураржой бўлмаганда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тураржойни сотиб олиш учун бюджет маблағлари беради.

Бунда тураржойи бўлмаган ва тураржойга муҳтож сифатида ҳисобда турган етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахслар тураржой олиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#биласизми

КАДАСТР ПАСПОРТИНИ ТАЙЁРЛАШ МУДДАТЛАРИ

Кадастр паспортини тайёрлаш кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🔹кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;

🔹якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача
.

❗️Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#биласизми

⚡️Барча ходимлар Наврўзда кетма-кет 5 кун дам олади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра,

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади:

▪️19 март (шанба) — дам олиш куни;
▪️20 март (якшанба) — дам олиш куни;
▪️21 март (душанба) — Наврўз байрами;
▪️22 март (сешанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;
▪️23 март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун.

❗️6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса кетма-кет 4 кун (20–23 март кунлари) дам олади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Биласизми

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб

🔹Субсидия кимларга берилади?

👉 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

👉 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:

● Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);

● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);

● Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар.

🔹Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?

👉 2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

🔹Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?

👉 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.

➡️ Субсидиялар:

квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;
кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

🔹Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

👉 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.

🔹Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#биласизми

⚡️Барча ходимлар Наврўзда кетма-кет 5 кун дам олади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра,

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади:

▫️19 март (шанба) — дам олиш куни;
▫️20 март (якшанба) — дам олиш куни;
▫️21 март (душанба) — Наврўз байрами;
▫️22 март (сешанба) — қўшимча ишланмайдиган кун;
▫️23 март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун.

❗️6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса кетма-кет 4 кун (20–23 март кунлари) дам олади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Биласизми

Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади.

❗️Шунингдек, навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган ходимлар рўйхати билан низомнинг 6-бандида батафсил танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Давлат хизматчиси фаолиятидаги одоб-ахлоқ қоидалари

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Admin.uz
#Биласизми

🔰 Боғчаларда ходимларнинг маошига бир марталик қўшимча ҳақ уларнинг эришган натижалардан келиб чиқиб ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда берилади:

кўрик танловлардаги иштироки учун лавозим маошига нисбатан:

туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;

🔹 республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача;

🔹 ўйин тамойилига асосланган замонавий машғулотларни ташкил қилганлиги учун 15 фоизгача;

🔹тарбияланувчиларни илм-фанга қизиқишини оширишга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.

@Admin.uz
#Биласизми

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари тўлаб берилади.

Бунда дори-дармон олиб бериш учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн 600 минг сўмгача) ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМнинг 100 бараваригача (33 млн сўмгача) миқдордаги харажатлар “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ўқувчини синфдан синфга, бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартиби

Батафсил инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Халқ таълими тизимининг аввалги ва ҳозирги ҳолати ҳақидаги айрим маълумотлар

Каналимиз обуначиларини Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами муносабати билан табриклаган ҳолда, халқ таълими тизимининг аввалги ва ҳозирги ҳолати ҳақидаги айрим маълумотларни тақдим этишни лозим топдик.

Мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг биринчи Халқ таълими вазири Жўра Йўлдошев ҳисобланади. У 1991 йилда шу лавозимга тайинланиб 9 йил мобайнида халқ таълими тизимини бошқарган.

Мустақилликдан аввалги даврлар ҳақида айтадиган бўлсак, замонавий тушунчадаги мактаблар Ўзбекистонда 1921-1922 йилларда ташкил этилган. Ўша вақтларда умумий таълимнинг бошланғич мактаб босқичигина мавжуд бўлган холос. Умумий таълим 7 йиллик эди.

1959 йилдан бошлаб умумий мажбурий таълим 8 йиллик бўлди. 1970 йилдан бошлаб эса 10 йиллик тизимга ўтилиб, то мустақиллик йилларига қадар бир неча бор ўзгаришлар киритиб борилди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, таълим соҳасида ҳам ислоҳотлар даври бошланди. Хусусан, 1992 йил 2 июлда “Таълим тўғрисидаги” қонун қабул қилинди.

Ушбу қонунга мувофиқ, умумий ўрта таълим уч босқичдан: бошланғич таълим – 1-4 синфлар, тачянч таълим – 5-9 синфлар, ўрта таълим – 10-11 синфлардан иборат эканлиги белгилаб қўйилди.

“Таълим тўғрисидаги” қонун билан педагог ходимларга бир қанча имтиёзлар ҳам белгиланди. Ҳозирги кунга қадар замон талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун икки маротаба янги таҳрирда қабул қилинди. (29.08.1997-23.09.2020)

Мустақил Ўзбекистон тарихида ҳозирги кунга қадар халқ таълими тизимида 10 нафар вазир фаолият юритган:

1-вазир
– Жўра Йўлдошев, 9 йил 20 кун вазир лавозимида ишлаган. 1991 йил 22 июль – 2000 йил 11 август.

2-вазир – Рисобой Жўраев, 3 йил 8 ой 26 кун вазир лавозимида ишлаган. 2000 йил 11 август – 2004 йил 7 май.

3-вазир – Туропжон Жўраев, 3 йил 10 ой 19 кун вазир лавозимида ишлаган. 2004 йил 7 май – 2008 йил 26 март.

4-вазир – Ғайрат Шоумаров, 1 йил 9 ой 29 кун вазир лавозимида ишлаган. 2008 йил 28 апрель – 2010 йил 26 февраль.

5-вазир – Авазжон Мараҳимов, 1 йил 3 ой 28 кун вазир лавозимида ишлаган. 2010 йил 2 март – 2011 йил 30 июнь.

6-вазир – Темур Ширинов, 1 йил 7 ой 3 кун вазир лавозимида ишлаган. 2011 йил 4 июль – 2013 йил 7 февраль.

7-вазир – Улуғбек Иноятов, 5 йил 4 ой 13 кун вазир лавозимида ишлаган. 2013 йил 7 февраль – 2018 йил 20 июнь.

8-вазир – Шерзод Шерматов, 3 йил 4 ой 28 кун вазир лавозимида ишлаган. 2018 йил 20 июнь – 2021 йил 17 ноябрь.

9-вазир – Бахтиёр Саидов, 1 йилдан ортиқроқ вазир лавозимида ишлаган. 2021 йил 17 ноябрь – 2022 йил 30 декабрь.

10-амалдаги вазир – Умарова Ҳилола, 2022 йил 30 декабрда Халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб, Халқ таълими вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.

👉https://t.iss.one/xalqtaliminfo
#Биласизми

☑️ Офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқароларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатлари бепул тиклаб берилади.

📁 Бундай ҳужжатлар 19 та бўлиб уларнинг ичида паспорт (ID карта), “права”, никоҳ қоғози ва бошқа ҳужжатлар мавжуд.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM