Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#йиғилиш

Туман ҳокимлигида фермер ҳўжалиги вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда

💠 Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, туман прокурори С.Салиҳов, туман ИИБ бошлиғи У.Жўраев, туман ДСИ бошлиғи Ш.Халматов туманда фаолият юритувчи фермер ҳўжаликлари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

📗 Туман ҳокими томонидан жорий йилда ғалла ўрими мавсуми туманда намунали тарзда ташкил этилганлиги, ғалла режаси муддатидан аввал бажарилганлигини алоҳида эътироф этилиб, ғалла ўримидан бўшаган ер майдонларига қайта экин экишларини жадал ташкил этиш таъкидланди.

📈 Шунингдек, бўш ер майдонларини сабзавот, дуккакли ва полиз экинлари экиш мақсадида фуқароларга ажратиб бериш ишларини жадаллаштириш борасида сўз борди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Қибрай тумани ҳокимлигида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи бошчилигида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

💠 Мазкур учрашувда Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Т. Арипов, Қибрай туман ҳокими М. Миркасимов, туман прокурори С.Салихов, туман ИИБ бошлиғи У.Жўраев,туман ДСИ раҳбари Ш.Халматов,туман Адлия бўлими бошлиғи О.Холиқов ҳамда туманда фаолият олиб бораётган 30 дан ортиқ тадбиркорлар, шунингдек, тумандаги тижорат банк раҳбарлари, маҳалллардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва бошқа тегишли корхона-ташкилот масъуллари иштирок этди.

📜 Йиғилиш давомида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Т.Арипов томонидан бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорликка яратилаётган шарт-шароитлар, аҳолини, айниқса ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр билдирилди, шунингдек йиғилиш тадбиркорларнинг мурожаат ҳамда таклифлари тингланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида
йиғилиш бўлиб ўтди

🗂 Қибрай туман ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида маълумот бериб, баъзи маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва оила, хотин қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари томонидан ижро интизоми юзасидан сўз юритилди.

📈 “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бўлими бошлиғи Н. Алимов иштирокида ўтган мазкур йиғилишда  “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан, нуронийлар билан фаол ишлаш масалаларида сўз юритилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#йиғилиш

Ижтимоий ҳимоя бўйича стратегия тарғиботи амалда

📃 Қибрай туман ҳокимлигида бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзолари ва Халқ демократик партияси вилоят ҳамда туман кенгаши аъзолари иштирокида ўтаётган йиғилишда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун субсидиялар, ижтимоий контракт тизими, ёшлар ва ногиронлиги бор шахсларни муносиб иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ютуқлар борасида сўз борди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

4 сектор рахбари бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди

Қибрай тумани ДСИ бошлиғи Шухрат Халматов хамда ИИБ бошлиғи ўринбосари Дониёр Назиров томонидан 4 сектор худудидаги содир этилаётган жиноятчиликни олдини олиш мақсадида ҳар бир махалла хоким ёрдамчилари, ёшлар еткачилари, хотин қизлар агентлари хамда профилактик инспекторлар билан йиғилиш ташкил этилди.

🔹 Йиғилишда 4 сектор раҳбари Ш.Халматов томонидан махалла масъулларига ҳамда профилактик нозирларга маҳалла фуқаролари ҳамда жамоатчилик вакилларидан ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришда бефарқлик ва лоқайдликка йӯл қӯймаслик, жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашда ҳар бир фуқаро хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш юзасидан барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва маъсулият билан ёндошиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

✍️Қибрай тумани Давлат солиқ инспекцияси
#йиғилиш

Ўрганишлар давомида туман ҳокими 1 сектор ҳудудида фаолият олиб борувчи профилактика нозирлари фаолияти билан танишди

💠 Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов профилактика нозирлари, жамоатчилик вакиллари ва маҳалла фуқаролари иштирокида жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

🔹 Ҳусусан, туман ҳокими ҳудуддаги профилактика нозирлари, маҳалла фуқаролари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан суҳбатда маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, бефарқлик ва лоқайдликка йӯл қӯймаслик, жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашда ўз хизмат бурчларини масъулият билан бажариш борасида сўз юритди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Туман ҳокимлигида ёшлар ва вояга етмаганлар масалаларида йиғилиш бўлиб ўтди

📋 Қибрай туманида ёшлар, вояга етмаганлар таълим-тарбияси, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

📜 Туман ҳокимлигида болалар масалари бўйича туман комиссиясининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва бу борада 2022 йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар» муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

📂 Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари А.Абдуқодиров томонидан йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Сектор раҳбарлари туманда олиб борилаётган қурилиш жараёнларини муҳокама қилди

♻️Қибрай туман сектор раҳбарлари бошчилигида туман прокуратурасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ва қурилишга масъул раҳбарлар иштирокида
йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда,тумандаги инвестиция дастурига киритилган ва бошқа маблағлар эвазига жорий ҳамда капитал таъмирга тушган ижтимоий ва бошқа соҳа объектларида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

📌Шунингдек туман ҳокими М.Миркасимов масъулларга, қурувчилар томонидан олиб борилаётган қурилиш жараёнларини тўлиқ ва сифатли ҳамда белгиланган режа асосида якунлаш бўйича ишларни доимий назоратга олиш бўйича вазифалар юклатилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#йиғилиш

Туманда мустақиллик байрамини кўтаринкилик билан ўтказишга ҳозирлик кўрилмоқда.

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов ва сектор раҳбарлари бошчилигида мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрамини кўтаринкилик билан ўтказиш,жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқа ташкилий масалаларни юқори савияда ташкил этиш юзасидан кенгайтирилган
йиғилиш бўлиб ўтди.

🔸Жумладан, туманда ўтказиладиган байрам тадбирларида аҳолига ҳар қачонгидан кўра кўтаринки руҳ ва юқори кайфият улашиш,асосий байрам тадбири ўтказиладиган марказий ўйингоҳ атрофини ободонлаштириш,ўйингоҳга олиб борувчи йўл атрофида савдо расталарини ташкил этиш ва аттракционлар ўрнатиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш бўйича тегишли масъулларга вазифалар юклатилди.

📌Шунингдек,туман марказида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркасида нархлар барқарорлигини доимий назорат қилиш ва расталарни бирламчи зарур маҳсулотлар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


/telegram/ facebook/ Instagram/
#йиғилиш

Хотин-қизлар фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар танқидий таҳлил қилинди

Қибрай туман ҳокимлигида туман ҳокими М.Миркасимов ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари,оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Миргазиевалар бошчилигида ўтган йиғилишда, хотин-қизларга берилаётган имкониятлар ва улардан самарали фойдаланиш борасида туманда амалга оширилган ишлар танқидий руҳда муҳокама қилинди.

📌Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг мурожаат ва муаммолари тегишли тартибда ҳал этилаётган бўлсада, бу борада йўл қўйилаётган камчилик ва хатолар аниқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди.
Шунингдек,вилоят ҳокими ўринбосари юқоридаги каби хатоларни такрорламаслик учун барча масъуллар ҳамжиҳатликда ишлашлари зарурлигини айтиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.Қибрай туман ҳокими ўринбосари,оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига Бўриева Мухтарам тайинланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#йиғилиш

Сектор раҳбарлари бошчилигида ёшлар билан ишлашдаги муаммолар ва келгусидаги ишлар таҳлилий муҳокама қилинди

👉Батафсил

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#йиғилиш

Туман ҳокимлиги болалар масалалари бўйича миллий комиссия йиғилишида 3 нафар вояга етмаган шахслар профилактик ҳисобдан чиқарилди

👉Батафсил

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#йиғилиш

Туман ҳокимлиги болалар масалалари бўйича миллий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Қибрай тумани ҳокимлиги болалар масалалари бўйича миллий комиссия раиси ўринбосари Ф.Холиқов бошчилигида ўтган навбатдаги комиссия йиғилишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқароларнинг 8 та мурожаатлари комиссия аъзолари иштирокида муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида, мактабдан мактабга кўчириш, мактаб ички тартиби ва юриш туриш қоидаларига риоя этмаган ҳамда ўзаро келишмовчилик оқибатида ўқувчилар ўртасида юзага келган низолар уларнинг ота-оналар ва мактаб раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида билдирилган мурожаатлар, фикр ва таклифлар атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусида вояга етмаган шахслар билан ўтказилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
#учрашув Туман ҳокими: Энг асосий вазифамиз аҳолининг кўплаб соҳалардаги муаммоларини тизимли ҳал этишдир. 🔹Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов маҳалла раислари билан учрашиб, аҳоли фаровонлиги ва турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим…
#эътироф
#йиғилиш

Туман ҳокими ўз ваъдасига кўра маҳалла раисларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади

Аввалроқ, Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов бошчилигида ўтган йиғилишда, аҳолидан ер, мол-мулк солиғини ундиришда фаоллик кўрсатган маҳалла раисларини тақдирлаш тўғрисида айтиб ўтган ваъдасига асосан, Наврўз, Истиқлол ва Олмазор маҳалла раисларининг бу борадаги меҳнатлари эътироф этилиб, уларга сектор раҳбарларининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шунингдек,
йиғилиш давомида туманда “Яшил макон” лойиҳасига асосан амалга оширилаётган ишлар ҳамда ичимлик суви бўйича қарздорликни ундириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилиниб, камчиликлар юзасидан масъулларга қўшимча вазифа ва топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#йиғилиш

Туман ҳокимлиги болалар масалалари бўйича миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Қибрай тумани ҳокимлиги болалар масалалари бўйича миллий комиссия аъзолари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокидан ўтган навбабатдаги йиғилишда 14 нафар вояга етмаган болаларнинг турли йўналишдаги масаллари муҳокама қилинди.

Йиғилишда, мактабдан мактабга кўчириш, мактаб ички тартиби ва юриш туриш қоидаларига риоя этмаган ҳамда ўзаро келишмовчилик оқибатида ўқувчилар ўртасида юзага келган низолар уларнинг ота-оналар ва мактаб раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида, комиссия аъзолари ва туман ички ишлар бошқармаси тегишли ходимлари билдирилган мурожаатлар, фикр ва таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#йиғилиш

Туман ҳокимлиги болалар масалалари бўйича миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Қибрай тумани ҳокимлиги болалар масалалари бўйича миллий комиссия аъзолари ва ички ишлар ходимлари иштирокида ўтган навбабатдаги йиғилишда, 14 нафар вояга етмаган болаларнинг турли йўналишдаги масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда, мактаб ички тартиби ва юриш туриш қоидаларига риоя этмаган, мактабдан мактабга кўчириш ҳамда ўзаро келишмовчилик оқибатида ўқувчилар ўртасида юзага келган низолар уларнинг ота-оналари ва мактаб раҳбарлари иштирокида ўрганилди.

Йиғилиш якунида, комиссия аъзолари ва туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан билдирилган фикр ва мурожаатлар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/