Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.5K photos
3.08K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Эътибор_кўмак

Фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди

❇️Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимовнинг ташаббуси билан Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Г.Ахмедова ҳамда ҳоким ўринбосари Н.Алимовлар "Бўстон" маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони С.Пирмановнинг ҳолидан хабар олиб унга ҳокимлик томонидан сигир топширилди.

Аввалроқ,3 нафар фарзанднинг отаси,фуқаро С.Пирманов туман ҳокими қабулида бўлиб,иқтисодий ҳолатини яхшилаб олиш мақсадида туман ҳокимидан бир дона сигир ажратишда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Фуқаронинг имконияти чекланган бўлсада пайвандчилик билан шуғулланиб келмоқда.Ҳозирда,ушбу оила кам таъминланган оилалар рўйҳатидан чиқарилган,унинг оиласига маҳалла ва саховатпеша инсонлар томонидан доимий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇

/telegram/ /facebook//Instagram/
#Эътибор_кўмак

Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак

🔹Халқимизга хос фазилатлардан бири эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш,уларга беминнат ёрдам кўрсатиш эканлиги барчамизга маълум.

♻️Қизил Ярим ой жамияти Қибрай туман бўлими ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари жамият қаромоғида бўлган 7 нафар якка ёлғизлар ҳамда маҳаллалардаги 9 нафар ижтимоий химояга муҳтож бетоб қариялар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Эътибор_кўмак

Ҳимояга муҳтож аёлларнинг муаммолари ўрганилиб,уларга ҳуқуқий кўмак кўрсатилмоқда

🔹Бугунги кунда Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман суди томонидан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган муҳтож аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва тизимли равишда жойида ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

⚖️Хусусан Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг раиси С.Дусманов “Зебинисо” маҳалла раиси ва фаоллари билан биргаликда маҳаллада истиқомат қилувчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ногиронлиги бўлган фуқаролар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиб,уларга ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Эътибор_кўмак

Меҳр-мурувват кўрсатиш, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларга кўмак бериш халқимизга хос азалий қадриятлардан

♻️Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Қибрай тумани бўлими ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари биргаликда 9 май - Хотира ва кадирлаш куни байрами арафасида тумандаги 5 нафар Афғон уриши иштирокчилари ҳолидан хабар олди.

🔹Афғонистондаги жангларда иштирок этиб ногирон бўлган фуқароларга жамият ва бўлим томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ telegram/
#Эътибор_кўмак

Тумандаги эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда

🔹Туман ҳокимлиги ташаббуси билан "Маҳалла" жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан моддий ёрдам пули ажратилди.

🔸Туман ҳокими М.Миркасимов 1-секторга қарашли маҳаллалардаги "Темир дафтар"га киритилган эҳтиёжманд, ногирон ва боқувчисини йўқотган оила вакиллари билан учрашиб, уларга бир маротабалик 1млн сўм миқдоридаги моддий ёрдам пули (пластик карталарда) тарқатиш жараёнларида иштирок этди.

📌Маълумот ўрнида туман 1-секторида 74 нафар ҳамда 2-,3-ва 4-секторидаги 157 нафар жами 231 нафар оилага жамғарма томонидан моддий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Эътибор_кўмак

🔹Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак!

👉Батафсил

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ telegram/
#Эътибор_кўмак

Эрназаровлар оиласи ҳолидан хабар олинди

⚡️Маълумки жорий йилнинг 29 июль куни тумандаги "Байтқўрғон" ҳудудида жойлашган "Истиқбол" маҳалласида яшовчи Эрназаровлар оиласида мудҳиш жиноят содир этилиб, оиланинг 4 нафар аъзоси ҳамда ушбу хонадондаги ёлланма ишчи вахшийларча ўлдириб кетилган. 

❇️Қибрай туман ҳокимлиги мутасаддилари ва маҳалла фаоллари биргаликда ушбу хонадон вакилларининг ҳолидан хабар олиб, мудҳиш жиноят қурбонлари ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

🔸Шунингдек хонадон эгаси Эрназарова Гулнора опага туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 15 млн сўм моддий ёрдам пули топширилди.

Аввалроқ ушбу жониятни содир этишда гумонланган 1997 йил Андижон вилоятида туғилган шахс айбланувчи тариқасида терговга жалб қилиниб,қамоққа олинганлиги маълум қилинган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#эътибор_кўмак

Сектор раҳбари ёнғиндан жабр кўрганлар хонадонида бўлди

⚡️Қибрай тумани давлат солиқ инспекцсияси бошлиғи Ш.Халматов 4-сектор ҳудудига қарашли "Ўткир" маҳалласида ёнғин содир бўлган хонадонларга бориб, тилсиз ёвдан жабр кўрган 3 та хонадон эгалари ҳолидан хабар олди.

🔹Шунингдек туман 4-сектор раҳбари уй эгалари билан суҳбатлашиб, уларга модий ва манавий ёрдам кўрсатди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 7 ноябрь куни ушбу хонадонларда ёнғин чиқиб, 340 кв метр майдонига зиён етган.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#Эътибор_кўмак

Янги ўқув йили арафасида болажонларга қувонч улашилди

🔹Халқимизга хос фазилатлардан бири эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш,уларга беминнат ёрдам кўрсатиш эканлиги барчамизга маълум.

♻️Хусусан Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги "Темир дафтар"га киритилган 104 нафар (48 нафар ўғил ва 56нафар қиз болалар) ўқувчи ёшларга хомийлар ва саховатпеша инсонларнинг беғараз ёрдами билан мактаб формалари топширилди.

📌Шунингдек ўқув бошлангунга қадар" Аёллар дафтари"га киритилган 460 нафар хотин-қизларнинг фарзандларига ҳам мактаб формаларини бепул етказиб бериш режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


| telegram | facebook | Instagram |