Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.4K photos
3.06K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#йиғилиш

Олий Мажлис сенатори иштирокида давра суҳбати бӯлиб ӯтди

💠 Қибрай тумани ҳокимлигида Ӯзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати сенатори, аёллар ва гендер тенглик масалалари қӯмитаси Раиси М.Қодирхонова иштирокида Ободонлаштириш бошқармаси туман бӯлимининг 30 нафар ишчи аёллари билан давра суҳбати бӯлиб ӯтди.

📖 Ӯзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун лойиҳасини муҳокамаси ва Бош Қомусимиз - Конституцияга ӯзгартиришлар ва қӯшимчалар киритиш мавзуси фикр алмашинилди.

📂 Учрашувда Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Д.Юсупов ва ҳокимлик мутасаддилари иштирок этди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Олий Мажлис депутати иштирокида фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

📖 Қибрай туман ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

🗒 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ходжаева, Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши котибияти мудири О.Тоиров, Қибрай туман ҳокими маслаҳатчиси Н.Усманова, туман ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари ва ёшлар вакиллари иштирок этди. 

📂 Очиқ мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева кейинги йилларда фуқароларимиз ҳаётида юз берган ўзгариш ва янгиланишлар, Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритди. 

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Туманнинг Обод маҳалласида сектор раҳбарлари ва ҳуқуқ тартибот ташкилотлари вакиллари иштирокида
йиғилиш ташкил этилди

💠 Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов, туман прокурори С.Салиҳов, туман ИИБ бошлиғи У.Жӯраев, профилактика нозирлари, жамоатчилик вакиллари ва маҳалла фуқаролари иштирокида жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мавзусида йиғилиш бӯлиб ӯтди.

🔹 Йиғилишда сӯзга чиққан туман ҳокими маҳалла фуқаролари ҳамда жамоатчилик вакилларидан ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда бефарқлик ва лоқайдликка йӯл қӯймаслик, жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашда ҳар бир фуқаро масъуллигини таъкидлади.

📃 "Асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олишдир" - мазкур фикр билан туман ИИБ бошлиғи У.Жӯраев томонидан профилактика нозирлари олдидаги вазифа ва мажбуриятларга масъулият билан ёндашиш зарурлиги тилга олинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Ўзбекистон Республикаси Конститутциявий Қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик ва халқ муҳокамаларида

📁Қибрай тумани 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Дўрмон маҳалла фуқаролари, тумандаги 68 та махалла хотин-қизлар фаоллари, оқила аёллари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий Қонун лойиҳасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

🗓 Тадбирда 97-Қибрай сайлов округидан сайланган депутат Д.Усмонова томонидан юртимизда олиб борилаётган улкан ислохотлар ва уларнинг замирида фуқароларнинг эртанги кунини янада яхшилашга қаратилган ташаббуслардан келиб чиқиб, Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тайёрланган Конституциявий қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр алмашинди. Хамда қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар берилиб, ҳалқнинг Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида фаолликка чақирди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Онлайн аукцион савдоларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

🗓 Қибрай туманидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаларини Е-Аукцион онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича туман ҳокими ўринбосари Ж.Туляганов бошчилигида туман ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

📃 Йиғилишда тасдиқланган режа жадвалига асосан биринчи ярим йиллик учун ой якунига қадар бўш ер участкаларини аниқлаб аукцион савдоларига чиқариш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Туман ҳокимлигида туман ички ишлар бўлими ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда

📜Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, 1-Минтақавий марказ бошлиғи Ҳ.Қодиров ва туман ИИБ бошлиғи У.Жўраев бошчилигида бўлиб ўтаётган йиғилишда ички ишлар бўлими ходимларининг 6 ойлик ҳисоботи тингланмоқда.

🗒 Ички ишлар бўлими ҳодимлари ва профилактика нозирлари иштирокида бўлиб ўтаётган ушбу йиғилишда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси борасидаги ишларда жараёнига масъулият билан ёндошиш зарурлиги ҳақида сўз бормоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Туманда барпо этилаётган кӯп қаватли уйларда ӯрганишлар амалга оширилди

🏗 Қибрай тумани Меҳнат маҳалласида қад ростлаётган кӯп қаватли уйларда туман ҳокими ӯринбосари ҳамда Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши котибияти мудири томонидан ӯрганиш амалга оширилди.

🏢 Қишлоқ қурилиш инвест инжинеринг компанияси томонидан бунёд этилаётган ушбу кӯп қаватли уйлар пудратчи ва қурувчилари билан суҳбатда қурилиш ишларини ӯз вақтида якунлаш, белгиланган муддатда аҳолига топшириш юзасидан топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Туман ҳокимлигида фермер ҳўжалиги вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда

💠 Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, туман прокурори С.Салиҳов, туман ИИБ бошлиғи У.Жўраев, туман ДСИ бошлиғи Ш.Халматов туманда фаолият юритувчи фермер ҳўжаликлари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

📗 Туман ҳокими томонидан жорий йилда ғалла ўрими мавсуми туманда намунали тарзда ташкил этилганлиги, ғалла режаси муддатидан аввал бажарилганлигини алоҳида эътироф этилиб, ғалла ўримидан бўшаган ер майдонларига қайта экин экишларини жадал ташкил этиш таъкидланди.

📈 Шунингдек, бўш ер майдонларини сабзавот, дуккакли ва полиз экинлари экиш мақсадида фуқароларга ажратиб бериш ишларини жадаллаштириш борасида сўз борди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Қибрай тумани ҳокимлигида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи бошчилигида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

💠 Мазкур учрашувда Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Т. Арипов, Қибрай туман ҳокими М. Миркасимов, туман прокурори С.Салихов, туман ИИБ бошлиғи У.Жўраев,туман ДСИ раҳбари Ш.Халматов,туман Адлия бўлими бошлиғи О.Холиқов ҳамда туманда фаолият олиб бораётган 30 дан ортиқ тадбиркорлар, шунингдек, тумандаги тижорат банк раҳбарлари, маҳалллардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва бошқа тегишли корхона-ташкилот масъуллари иштирок этди.

📜 Йиғилиш давомида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Т.Арипов томонидан бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тадбиркорликка яратилаётган шарт-шароитлар, аҳолини, айниқса ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр билдирилди, шунингдек йиғилиш тадбиркорларнинг мурожаат ҳамда таклифлари тингланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#йиғилиш

Маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида
йиғилиш бўлиб ўтди

🗂 Қибрай туман ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида маълумот бериб, баъзи маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва оила, хотин қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари томонидан ижро интизоми юзасидан сўз юритилди.

📈 “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бўлими бошлиғи Н. Алимов иштирокида ўтган мазкур йиғилишда  “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан, нуронийлар билан фаол ишлаш масалаларида сўз юритилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |