Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#жараён

📌Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Туманда асфальтлаш ишлари жадал олиб борилмоқда

💠Аввалроқ Қодирия маҳалласидан ўтувчи "Бувра ота - ГЭС Қодирия Ғишт заводи" йуналишли 4К 698 йўлининг 500 метр қисмини асфальтлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди. Айни дамда 15 дан ортиқ асфальтлаш техникаси ва 40 дан зиёд ҳодимлар жалб қилинган ушбу жараён охирлаб қолди. Бугунги кунда йўлнинг 20000 м2 қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, асфальташ жараёнлари якуний босқичда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

I telegram I facebook I Instagram I
#семинар

Маҳаллаларда ҳотин қизлар фаоллари учун ташкил этилган семинарнинг иккинчи куни давом этмоқда

📂Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси масъул ходими Н.Тошқулова, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Р.Шералиев ва Қибрай тумани ҳокими ўринбосари И.Мухамедазизова иштирокида туман маҳаллаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинарининг иккинчи куни бўлиб ўтмоқда.

🧾Махсус ўқув курснинг мақсади-маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимига сараланган номзодларнинг фаолиятига самарали киришиш учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.

🗓Ўқув семинари давомида Хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, маҳаллаларда аёллар томорқалардан самарали фойдаланиш, Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш каби мавзуларда сўз юритилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#тадбир

Фаол ўқувчиларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди

📃"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" давлат дастури доирасида Қибрай туман ҳокимлиги ва Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан туманда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, истеъдодли авлодни қўллаб-қувватлаш, илмий-ижодий фаолияти учун барча шароитларни яратиш юзасидан кўплаб амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

📘"Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик" мавзусида намунали педагогларни, ота-оналарни ҳамда ўқувчиларни тақдирлаш юзасидан ташкил этилган тадбир ана шу амалий ишлар намунасидир. Тумандаги 4-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда ўқувчилар ижросида мусиқий чиқишлар, тасвирий санъат ҳамда технология фан тўгарак қатнашчиларининг кўргазмаси намойиш этилди.

📜Тадбир сўнгида 2021-2022-ўқув йили сарҳисобига кўра энг муносиб ўқувчи ва педагоглар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |