Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.75K subscribers
43.4K photos
3.47K videos
64 files
14.2K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#эътироф

Қибрай тумани 4-умутаълим мактабидаги “Фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлмайлик” акциясида доирасида иштирок этган Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати Д.Юсупов, Ф.Базарбаева, Республика маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи П.Норқобилова, туман ҳалқ таълими бўлими бошлиғи ўринбосари , Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиғи Н.Усмановаларнинг ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram
#ўрганиш

Қурувчи ва лойиҳалаштирувчилар билан учрашув ташкил этилди

🏢Тошкент вилояти капитал қурилиш бошқармаси ўрибосари, Қибрай туман ҳокими ўринбосари Ж.Туляганов ҳамда лойиҳалаштириш бўйича мутаҳассис ва қурувчилар тумандаги инвестиция дастури доирасида капитал таъмирдан чиқариладиган ва қайта қуриладиган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр алмашдилар.

🏗Учрашувда қурувчиларга қурилиш ишларини белгиланган муддатга қадар кечикмасдан якунлаш ва ишларни доимий равишда назорат қилиш борасида кўрсатмалар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#шахмат

Шахмат турнирининг навбатдаги босқичига старт берилди

Мукофот жам-армаси 880 миллион сўм бўлган "Yoshlar ishlari agentligi kubogi" Республика шахмат турнирининг маҳалла босқичи ўз якунига етиб, сектор босқичига старт берилди.

🏆Туманнинг Шодлик, Уймавут, Мирзо Улуғбек, Шалола маҳаллаларида турнирнинг сектор босқичи бўлиб ўтмоқда. 4 йўналишда ташкил этилган ушбу мусобақаларда профессионал эркак ва аёллар, ҳаваскорлар йўналишида эркак ва аёллар куч синашишлари мумкин. 1300 дан ортиқ шахматчилар иштирок этган маҳалла босқичида энг муносиблар сектор босқичига йўл олдилар.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Унда нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгиланиши кутилмоқда.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего усиления поддержки социально уязвимых слоев населения.

Ожидается, что на нем будет определен ряд важных задач по расширению материальной поддержки и социальных услуг престарелым, пенсионерам, лицам с инвалидностью и другим категориям.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Улуғ айём – Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларини кўриб чиқамиз.

Биз Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни бартараф этишни давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиладик.

Бу сиёсат бугун биз барпо этаётган халқпарвар ва адолатли давлатнинг асосий хусусиятига айланмоқда.

Бугунги муборак кунларда халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-мурувват рамзи сифатида нуронийларимиз, ёлғиз ва эҳтиёжманд бўлган опа-сингилларимиз, ака-ука ва фарзандларимизга эътибор кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб, дардига малҳам бўлиш, ўйлайманки, Яратганга ҳам, халқимизга ҳам, албатта, хуш келади”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
“Одамларнинг дардига дармон бўлишга қаратилган ислоҳотларимиз бу рақамлар билан тўхтаб қолмаслиги керак, албатта.

Масалан, уйма-уй ўтказилган хатловлар мамлакатимизда ҳали 2,2 миллион аҳолимиз ижтимоий ёрдамга муҳтожлигини кўрсатди.

Эҳтиёжманд аҳолининг муаммолари билан республикамизда 16 та вазирлик ва идора шуғулланса-да, улар маҳалла даражасига тушиб иш олиб бормаётгани боис одамларда бу соҳага эътирозлар кўп.

Аслида ушбу аҳоли қатлами билан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари ҳар куни “хонадонбай” ишлаши керак.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд қатламини ҳисобга олиш, уларга пенсия ва нафақалар тайинлаш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш борасида ишларимиз кўламини янада кенгайтирамиз”, деди Президент.
Мамлакатимизда 3 миллиондан ортиқ ёки аҳолининг қарийб 9 фоизини нуронийлар ташкил этади.

Кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиб, ҳар куни ғамхўрлик қилиш, эътиборни кучайтириш бўйича маҳалла даражасида тизим яратилади. Жумладан:

- 16 мингдан зиёд ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз яшовчи кексаларнинг ҳар йили санаторийларда даволаниши ташкил этилади;

- 25 минг нафар шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг дори-дармонлари, протез-ортопедия мосламалари давлат томонидан олиб берилади, жарроҳлик амалиётларига харажатлари ҳам бюджетдан қоплаб берилади;

- нуронийлар учун стадион, теннис-корт, спорт заллари, бассейн каби спорт иншоотларига ойлик абонементининг 540 минг сўмгача қисми қоплаб берилади;

- кексаларнинг театр ва музейларга чипта олиш харажатлари ҳам тўлиқ қоплаб берилади.

Туризм вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 майдан бошлаб кекса авлод вакилларини зиёратгоҳлар, янги барпо этилган боғлар, маданият мажмуалари ва марказларига саёҳатларини бошлаш топширилди.
1 июндан бошлаб уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун уларнинг пенсия ва нафақаларига 270 минг сўм миқдорида устама тайинланади.

Бундан ташқари, уларга кийим-кечак хариди учун ҳар йили 4 миллион сўмдан компенсация тўлаш тартибини жорий этилади.

Бунга қўшимча равишда, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига маҳаллий бюджетлар, “дафтарлар” жамғармалари ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бу савобли ишларнинг қамровини кенгайтириш топширилди.

Президент ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш тизими янада кенгайтирилишини таъкидлади. Жумладан:

- 1 майдан бошлаб ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга олган корхоналарга 6 ой давомида ҳар бир бундай ходими учун 400 минг сўмдан субсидия берилади;

- ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилади, улар касб-ҳунарларга давлат ҳисобидан ўқитилади.