Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#яшил_макон

Мактабгача таълим бошқармаси туман бӯлими ҳодимлари "Яшил макон" лойиҳасини ӯтказишда илғор

Қибрай тумани 2-сектор ҳудудидаги "Зебунисо" маҳалласида жойлашган 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида "Яшил маконʼʼ умуммиллий лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

🌱Шунингдек туман Мактабгача таълим бўлими томонидан уюштирилган ҳашарда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Абдуқодиров ўз жамоаси билан биргаликда дарахт кўчатларини ўтказиб, хайрли ишларга ўз ҳиссаларини қўшди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#ободонлаштириш

Туман йўлларини обод қилиш ишлари қайтадан жонлантирилди

🔹Кунларнинг илиқлашиб, об-ҳавонинг баҳорий тафти сезилиши бошлаши билан Қибрай йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ҳам жонланди.

⚠️ Жумладан Қодирия маҳалласидан ўтувчи "Бувра ота - ГЭС Қодирия Ғишт заводи" йуналишли 4К 698 йўлининг 200 метр қисмига 1600 м² асфальт қопламаси ётқизилиб, таъмирлаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунида умумий 3000 м² хажмда асфальт қопламаси ётқизилиб, йўлнинг 500 метрдан кўпроқ қисмини тўлиқ асфальтлаш режалаштирилган.

🔸Айни дамда юқорида келтирилган манзилда Йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жалб қилинган 40 нафар ҳодим ва 12 дона асфальтлаш техникаси иш олиб бормоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
Туман аҳолиси мурожаати тезкор равишда ўрганилиб, мавжуд муаммо бартараф этилди

📌 Қодирия маҳалласи Нурчилар кўчаси фуқароларидан келиб тушган мурожаат Қибрай тумани ҳокимлиги ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси туман бўлими ҳодимлари томонидан тезкор равишда ўрганиб чиқилиб, Нурчилар кўчасидаги йўлга йиқилиб, автомобиллар ва йўловчиларга ноқулайлик туғдираётган дарахт олиб ташланиб, йўлнинг қатнов қисми тозаланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |