Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.76K subscribers
43.4K photos
3.47K videos
64 files
14.2K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#йиғилиш

Сайловларни мукаммал ташкил этиш бӯйича ташкил этилган ишчи гуруҳ тарғибот ишларини бошлади

📂 Май ойида ӯтказилиши режалаштирилган фуқаролар йиғинлари раисларининг сайловини ташкил этиш бӯйича ишчи гуруҳ маҳаллаларда фуқаролар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

🔰Ҳусусан, Кибрай туман хоким ўринбосари Н.Алимов, Ҳалқ депутатлар Қибрай туман Кенгаши котибияти мудири О.Тоиров, туман сайлов комиссияси раиси Э.Тожибоев ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳалла фаоллари иштирокида туманнинг Ёнариқ ва Салар ҳудудида жойлашган маҳаллаларида йиғилиш ташкил этилди.

💠 Йиғилиш давомида кун тартибидаги сайлов жараёнларини ташкил этиш ва уни муносиб ўтказиш, жойларда сайлов жараёнларини қонунчилик талабларига мувофиқ ташкил этиш, фуқаролар йиғини раислигига муносиб номзодлар излаш ва энг муносиб номзодларни саралаб олиш бўйича тушунчалар берилди

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/
#ўрганиш

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай тумани бўлими вакиллари томонидан Тошкент Давлат Аграр Университети фаолияти ҳамда талаба ёшлар хаётини ўрганди.

💠Ҳусусан, университет талабалар ётоқхонаси, ундаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишилиб, талабалар дам олиш хоналари, ошхона, wifi тизими ва ювиниш хоналарининг озода ва тартибли, шунингдек санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги ўрганилди.

🔰Шу ўринда, университет талабалар ётоқхонаси жами 2166 нафар талабалар истиқомат қилади. Шундан 826 нафари қиз бола талабалар бўлиб, улар учун алоҳида шароитлар яратилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/
Қибрай тумани Электр таъминоти корхонаси маълум қилади.

⚡️Н .СТ "Қибрай" Ф "Т-1" таъмирланиши сабабли 31-март куни соат 09:00дан 18:00гача "Қипчоқ", "Хосилдор", "Олмазор", "Янги ҳаёт", "Зебунисо", "Беруний" ва "Ғ.Ғулом" маҳаллаларида электр таъминотида узилиш бўлади.

Қибрай ТЭТК корхонаси вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўрайди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#танлов

"WorldSkills Uzbekistan -2022" – Ишчи касблар бўйича 3-Миллий чемпионатининг финал босқичи бўлиб ўтди

🔰 WorldSkills International халқаро ҳаракати касбий таълим, касбий малака мақомини ошириш, мусобақалар ўтказиш орқали ишчи касбларни оммалаштириш бўйича юртимиз бўйлаб фаолиятини кенгайтирмоқда.

🔹Аввалроқ хабар берилганидек, WorldSkills International халқаро ҳаракати ташаббуси билан ташкиллаштирилган Ишчи касблар бўйича галдаги учинчи Миллий чемпионат бўлиб ўтмоқда. Турли компетенциялар бўйича ташкил этилган кўрик танловлар бўйича мусобақанинг сўнгги куни муносиблар саралаб олинди ва тақдирланди.

📌 Хусусан, Қибрай туман касб-ҳунар ўқувчиси М.Турсунходжаева “Мода технологиялари” компетенцияси бўйича танловда фаҳрли 3-ўринни эгаллаб, бронза медали ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |