Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.6K photos
3.1K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн

2022 йилда Инвестиция дастурига 8 та ижтимоий соха объектлари киритилган.
Шундан 4 та мактаб, 1 та МТМ, 3 та соғлиқни сақлаш объектлари.
2022 йил учун объектнинг дастлабки ҳисобий қиймати 24 млрд 328,2 млн сўм
Булар:
46 хамда 32-сонли мактаблар реконструкция,
• 5 хамда 43-сонли мактаблар мукаммал таъмир,
• 4-сонли фаолият юритмаётган собиқ мактабгача таълим муассасаси реконструкция,
• Қипчоқ ҚШП реконструкция,
• Чингелди 26-сонли ҚОП реконструкция,
• Ўнқўрғон МФЙ худудидаги 25-сонли ҚОП
реконструкция
Бугунги кунда ушбу объектлар бўйича Тошкент вилояти Ягона буюртмаси инженеринг компанияси томонидан лойиҳа смета хужжатлари ишлаб чиқилган.
Экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур объектлардан 4 та объект ўтувчи объект бўлиб, ушбу муассасаларда ишлар давом эттирилмоқда.
Қолган 4 та объект бўйича Инженеринг компания томонидан тендер савдолари ўтказилиб, пудратчи ташккилотлар аниқланади ҳамда 2022 йилда ишлар бошланади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн
#сессия

Бугунги кунда туман аҳолиси орасида уй-жойга муҳтож оилалар 1200 нафарни ташкил этмоқда.
Шундан:
аёллар дафтарида – 52 нафар;
 бошқа оилалар – 1148 нафар.
Туманда субсидия асосида уй-жой ажратиш бўйича жами
546 нафар фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 142 таси қаноатлантирилди. Уларга 5 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил
11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6186-сон Фармонларига асосан, “Меҳнат” маҳалласида наъмунавий лойиҳалар асосида уй-жой қуриш учун 1,5 га ер майдони ажратиб берилди. Ушбу ҳудудда уй-жойга муҳтож оилалар учун 5 та 5 қаватли 1 подьезли 100 та хонадон қурилмоқда.
"Ифтихор" маҳалласида хусусий тадбиркор “HUMO AJD GROUP” МЧЖ томонидан 7 қаватли 84-хонадони бўлган кўп хонадонли турар жой бинолари қуриб битказилди.

2022-2026 йилларда Қибрай тумани аҳолисининг уй-жой бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, тегишли чоралар кўрилмоқда. Унга кўра, келгуси 5 йилликда туманда
106 гектар майдонда жами 1520 та хонадон қурилиб фойдаланишга топширилади. Бунинг 1140 таси 57 та кўп қаватли уйлардаги хонадонлар бўлса, 380 таси якка тартибдаги хонадонларни ташкил қилади.
Биргина 2022 йилда туманда 140 хонадонли 7 та
5 қаватли уй-жойлар ҳамда 76 та якка тартибдаги уй-жойлар ипотека кредити асосида қурилиши режалаштирилиб, таклифи киритилган.
Ушбу умумий қиймати 64 млрд сўм бўлган хонадонлар туманнинг 15 гектар майдонида қурилиб фойланишга топширилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн
#сессия

Туманда 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига Хўжақўрғон ва Чинобод маҳаллалар киритилган.

Мазкур 2 та маҳаллаларда алоҳида режа асосида иш ташкил қилинди ва қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ҳудуддаги 4 та ижтимоий соха объектлари, 2 та мактабгача таълим муассаси, 1 та мактаб, хамда 1 та қишлоқ врачлик пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Маҳаллалардаги 200 дан зиёд хонадонларни фасад қисми таъмирланиб, оқланди.
Дастур доирасида 25 та кўчада 22 км йўллар асфальт қилиниб, асфальт кириб бормаган кўчаларни 6,1 км йўллари шағал билан таъмирланди;
Маҳалладаги 5,5 км зовурлар тозаланиб, атрофи текисланди.
Кўкаламзорлаштириш доирасида 9091 туп дарахт кўчатлари, 3500 туп гул кўчатлари экилди, 18 944 та дарахтлар оқланиб, шакл берилди.
Кўчаларни тозалаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида маҳаллаларда жами 65 тонна чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.
Аммо амалга оширилган ишларга қарамай коммунал соҳа масъуллари томонидан айрим муаммолар ҳали ҳам ҳал этилмаган.
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн
#сессия

Ҳурматли Президентимиз раислигида жорий йилнинг 2 ноябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан бир қатор топшириқлар берилди.
Туманимиздаги 195 та кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни уй-жой мулкдорларига яшил майдонлар барпо этиш учун бириктирилди.
48 та умумтаълим мактаблари, 42 та мактабгача таълим ташкилотлари, 12 та тиббиёт муассасалар ва бошқа ижтимоий соха объектларининг ҳовлиси, 67 та маҳаллалар, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг йўл ва дала четларига дарахтлар экилиши бўйича режалар ишлаб чиқилиб, туманда
10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.

Қибрай туманида жами 2021 йил куз ҳамда 2022 йил баҳор ойларида 1 млн 202 минг 500 дона, шундан ноябр-декабр ойларида 541 минг дона кўчат экилиши режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн
#сессия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармони ижроси юзасидан, туманда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Буларга педагог ходимларнинг касбий маҳорати ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, малака ошириш тизимини «ҳаёт давомида ўқиш» тамойили асосида такомиллаштириб бориш, педагог ходимларга малака тоифаларини бериш ҳамда Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолашсохасидаги Ҳалқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари ижроси бўйича “ПИЗА ва ПИРЛС” тадқиқотларга тайёргарлик кўрилиб тажриба синовида 19-сонли умумий ўртатаълим мактаби
59 нафар
ўқувчиси билан иштирок этди.
2020-2021 ўқув йилида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфини 1542 нафар ўқувчи битириб, уларнинг 399 нафари ОТМ ўқишга кирган бўлиб, бу умумий битирувчилар сонига нисбатан 25,8% ни ташкил этди. Ўтган йилга нисбатан 8,5 % ошди.
Шулардан 103 нафарига 621 млн сўм миқдорида субсидия асосида контракт тўлови тўлаб берилди.
Forwarded from Hoja Hoja
#сессия

Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси бирламчи тизимида 4 та оилавий поликлиника, 5 та оилавий шифокорлик пункти ва КТМП даги барча умумий амалиёт шифокорларига оилавий шифокор мақоми берилди.

Унинг терапия ва педиатрия йўналишлари бўйича ёрдамчилари, патронаж ҳамширалари ва доядан иборат бўлган “тиббиёт бригадалари”ни ташкил қилинган. Касалликни эрта аниқлаш ва ўз вақтида профилактика ишлари олиб бориш чора – тадбирлар асосида бормоқда. Туманда
17 586 нафар 5 ёшгача бўлган болалар,
38 286 нафар туғиш ёшидаги аёллар,
9561 нафар юрак-қон томир касалликлари мавжуд беморлар,
605 та онкологик беморлар
600 нафар эндокрин тизими касалликлари бўлган фукароларни 2021 йил давомида тиббий курикдан ўтказиш ва максадли патронаж билан қамраб олиш юзасидан чора – тадбирлар туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ишлаб чиқарилди ва амалиётга тадбиқ этиб келмоқда.
Йил давомида Чегара ва чекка худудларимизда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди. ва йилнинг охиргача барча ҳудудларда олиб борилади.
Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар натижасида эрта аниқланган касалликлар ўз вақтида даволаниб, касаллик асоратлари олди олинди ҳамда туман, вилоят ва Республика ихтиссослаштирилган марказларга режа асосида бепул йўлланмалар асосида соғломлаштирилди.
Шу кунга қадар 73 нафар фуқаро бепул йўлланмалар билан таъминланди.
Аҳолига давлат томонидан бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари билан кафолатланган пакет доирасида тиббий хизмат кўрсатиш тизимини босқичма-босқич амалиётга жорий этиб борилмоқда.
Бунда, кафолатланган пакетга киритиладиган тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқиб, тасдиқланган.
Дори – дармон бепул берилиш рўйҳати асосида 66 турдаги дори – дармон ва тиббий буюмлар ажратилди. Режа асосида ҳозирги кунгача тарқатиб келинмоқда.
Ушбу аҳолига қулайликлар яратилиши ва ўз вақтида даволанишига имконият яратилмоқда.
Бундан ташқари барчамизга малум Каронавирус касаллигига қарши курашиш бўйича хам муйян ишлар амалга оширилди.
Шу кунга қадар СOVID-19 бўйича касалланганлар 1559 нафарни ташкил этмоқда, афсуски, туманда вафот этганлар 26 нафарга етди.
Касалликни олдини олиш мақсадида, жами 120 230 нафар фуқаро эмланиши белгиланган бўлса, туманга олиб келинган вакицана дозаси 264 299 тага етди, бугунги кунга қадар
• 1 доза билан эмланганлар 118 442 нафар (98,5 %)
• 2 доза 67 499 (56,1%) 3 доза 33 619 (28%)
• тўлиқ эмланганлар 48 734 нафарни ташкил қилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн
#сессия

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг 6 чақириқ, 34 сессиясида туман ҳокими М.Миркасимовнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган истиқболли режалари тўғрисида туман халқига мурожаати юзасидан Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши депутатлари томонидан савол ва таклифлар билдирмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#яшил_макон

"Бунёдкор"да бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Қибрай туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда ҳам кенг қамровли ишлар давом этмоқда.

🌱Хусусан тумандаги "Бунёдкор" маҳалла раиси ва ҳомийларнинг саъй-ҳаракати билан маҳалла ҳудудидан ўтувчи марказий "Қорамурт" кўчасининг темир йўл билан туташ ва қаровсиз бўлган 1 минг 800 метр масофаси "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига асосан яшил ҳудудга айлантириш мақсадида хайрли ишга қўл урилди.

🍇Темир йўл муҳофаза зонасидан узоқда жойлашган ушбу ҳудудда узумчиликни ривожлантириш учун токзорлар ташкил этиш ва турли мевали дарахтлар экиш ҳамда келгусида ишсиз ёшларни жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳам режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#семинар

Ҳоким ёрдамчилари ўқув семинарда иштирок этмоқда

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора - тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-31-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 67 та маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинари ўтказилмоқда.

♻️Республика вакиллари ва “Маҳаллабай” ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ходимлари билан биргаликда 9 кун давомида ҳоким ёрдамчиларига маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш каби кўплаб йўналишлар бўйича зарур тавсия ҳамда маълумотлар бериб ўтадилар.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/