Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.56K subscribers
39.7K photos
3.14K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#эслатма

Тумандаги барча умумтаълим мактабларида "Оталар куни" тадбирлари уюшқоқлик билан кўтаринки руҳда ўтказилди.

♻️Хусусан бу каби тадбирлар "Ёнариқ" ҳудудида жойлашган 39-умумтаълим мактабида туман прокуратураси ходимлари,маҳалла фаоллари ҳамда ўқувчиларнинг оталари иштирокида таълим маскани ҳудудига "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини ўтказиш билан бошланди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев ташаббуси билан ўтказилган тадбирда оталар фарзандларининг дарс жараёнларини кузатиш билан бирга, туман прокурори ёрдамчиси Ж.Эрназаровнинг ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар ва уларни олдини олишда оталарнинг ўрни мавзусида ўтган учрашувда иштирок этиб, бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек тадбир сўнггида "Энг ибратли ота" ҳамда "Энг намунали ота" номинациялари ғолиби бўлган оталарга мактаб маъмуриятининг ташаккурномаси топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Корея: мустаҳкам дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик

Узбекистан-Корея: крепкая дружба и особое стратегическое партнерство

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аҳолига_қулайлик

🛣Қибрай йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги "Янгиҳаёт" маҳалла "Теракзор" (аҳоли орасида тўрт кўчадан бошлаб) кўчаси билан Тошкент тумани чегарасида жойлашган "Айри ота" масжидига қадар бўлган йўл жорий таъмирланиб, асфальт қопламаси ётқизилди.

🎞"Янгиҳаёт" маҳалласида олиб борилган асфальтлаш жараёнлари шарҳсиз лавҳамизда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook// Instagram/
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлим раҳбарлари ўртасида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди.

Умумлаштирилган натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган иштирокчилар учталиги қуйидагилар:

1️⃣-ўрин - Абдулатиф Абдуқодиров
2️⃣-ўрин - Азизбек Парпиев
3️⃣-ўрин - Ойбек Абдулҳаев


📌Эслатиб ўтамиз, 1-ўрин соҳиблари йил якунига қадар махсус совға билан тақдирланади.

📌Сўровномаларимиз эса давом этади. Бизни кузатинг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Hoja Hoja
#сессия

Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг 6 чақириқ, 34 сессияси ўз ишини бошлади

🔰Айни дамда Қибрай туман ҳокимлиги биносида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 6 чақириқ, XXXIV сессияси бўлиб ўтмоқда.
Унда туман ҳокими М.Миркасимовнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилга мўлжалланган истиқболли режалари тўғрисида туман халқига мурожаат қилмоқда.

Сессияда ОАВлари ходимлари ва блогерлар иштирок этмоқда.

Сессия жараёнларини туман ҳокимлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси
(https://www.facebook.com/qibraytuman.hokimligi) орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн
#сессия

Бугунги кунда Қибрай туманида 67 та маҳаллада жами
171 минг 800 нафар фуқаролар истиқомат қилмоқда.
Шунингдек, туманда жами 5093 та корхона ва ташкилотлар рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг асосий қисмини саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги субьектлар ташкил қилади.
945 та саноат;
 441 та қурилиш;
 701 та қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида;
 1652 та хизмат кўрсатиш соҳасида.
 1354 та савдо;

Йил давомида амалга оширилган ишлар натижасида ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичларимиз сезиларли даражада ўсишига эришдик. Жумладан, корхоналарнинг махсулотлар ҳажми 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 9 трн сўмга етди. Шундан,
 Туманда саноат махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми прогноз кўрсатгичи 109 фоизга бажарилиб,
4 трн 488 млрд сўмлик махсулотлар ишлаб чиқарилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн
#сессия

Биргина туманда хизмат кўрсатиш сифатани янада яхшилаш, марказдан узоқ ҳудудларда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Эътиборингизни қаратмоқчиман.
Хусусан, хизмат кўрсатиш субъектлари сони 2017 йилда
1250 тани ташкил этган бўлса, 2021 йил келиб 3184 тага ёки
2934 тага кўпайган.

2021 йил давомида хизматлар ҳажми
1 трлн 999 млрд.сўмни ташкил этиб, 2017 (768,5 млрд) йилга нисбатан 1 трлн 231 млрд. сўмга ёки 2,6 баробарга кўпайган.
Шу билан бирга, Қибрай туманида ўтган давр давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурлари доирасида хизмат кўрсатиш соҳасидаги қиймати 2 трн
614 млрд. сўмлик 45 та лойиҳалар ишга тушиши натижасида 1200 та янги иш ўринлари яратилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн
#сессия

2022-2026 йиллларда Қибрай туманида 41 минг фуқарони иш билан таъминлаш имконияти яратилади.
Таҳлилларга кўра, туман аҳолиси 2026 йилга келиб ички миграция ҳисобига 13 мингтага ортиши ва 184 минг нафарга етишини инобатга олиб, ишсизлик даражаси 7,3 фоизга етиши кутилмоқда.
2026 йилга қадар туманда янги лойиҳаларни ишга тушириш ва тадбиркорлик субьектларини ривожлантириш, ғалладан бўшайдиган ерларни ижарага бериш ва бошқа йўналишларда 5 йил давомида янги иш ўринлари яратилади,
21 614 та янги саноат лойиҳаларни ишга тушириш ва мавжуд корхоналарни кенгайтириш орқали;
 13 765 та тадбиркорликни ривожлантириш натижасида;
 4 335 та хизмат соҳасини кенгайтириш орқали;
 1800 та ғалладан бўшайдиган ер майдонларини ижрага бериш орқали янги иш ўринлари яратилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
Forwarded from Hoja Hoja
#онлайн
#сессия

Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сон Фармонлари ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Қибрай туманидаги 67 та маҳаллаларга “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимини жорий қилиш мақсадида номзодлар саралаб олинди. Уларнинг вазифаси Хурматли Президентимизнинг сайлов олди дастурларида белгиланган “Инсон қадри учун” тамойилига асосланган бўлади.

Ушбу Номзодлар 19 нафари иқтисодчи, 13 нафари буҳгалтерия, 11 нафари ижтимоий йўналишлар, 7 нафари муҳандис, 5 нафари қишлоқ хўжалиги ва 12 нафари бошқа йўналишларидаги мутахассислар ҳисобланади.
Шунингдек, 30 ёшгача бўлганлар 12 нафарни, 40 ёшгача бўлганлар 34 нафарни, 50 ёшгача бўлганлар 16 нафарни ташкил этиб, уларнинг 1 нафари аёллардан иборат.
Белгилаб берилган йўналишга мувофиқ, “Ҳоким ёрдамчиси” ўзи тайинланган маҳалладаги аҳоли ва давлат идоралари ўртасидаги “кўприк” ҳисобланади. У ўзи хизмат қилаётган маҳалладаги муаммоларни ҳал этишда ташаббус кўрсатади. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш каби устувор вазифаларни амалга оширади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#онлайн
#сессия

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 март кунидаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил хосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғисида”ги ВМҚ-121 сон қарорига асосан, туманда 2021 йил жами 10 937 гектар ер майдонига қишлоқ хўжалиги экинлари экилди,
Ундан;
17 минг тонна бошоқли дон;
 68 минг тонна сабзавот,
 22 минг тонна картошка,
 541 тонна полиз,
 459 тонна дуккакли махсулотлар,
 1000 тонна соя ва кунгабоқар
 11 минг тонна мева,
 4 минг тонна узум етиштирилди.

Биргина 2022 йилда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва сув хўжалигини рақамлаштириш бўйича 830 гектар майдонда томчилатиб суғориш ва 550 гектар Ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, Сувни ҳисоб-китоби “онлайн” тарзда юритилади Сизот сувлари сатҳи ва минерализацияси “онлайн” режимда кузатиб борилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/