Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Огоҳлик

Туманда фирибгарлик жинояти ўтган йилнинг шу кунига нисбатан 91.3 фоизга кўпайган

▶️Батафсил

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/
telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳлик

Ҳурматли фуқаролар ва азиз ёшлар!

🏊‍♂️Юртимизда кузатилаётган ёзнинг жазирама иссиқ кунлари фуқаролар айниқса ёшларимиз табиий ва сунъий сув ҳавзалари,канал,денгиз ва дарё бўйига шошилади.

🎞Қуйидаги видеолавҳа орқали сиз ва фарзандларингиз томонидан эътибор қаратилиши лозим бўлган сувдадги хавфсизлик қоидалари тўғрисида танишишингиз мумкин.

Ўзингиз ва фарзандларингиз хавфсизлигига беэътибор бўлманг!

Зарурат бўлмаганда уйдан ташқарига чиқманг.Ўзингнизни қуёшдан асранг,кўп сув (суюқлик) ичинг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#огоҳлик
#тезкор

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2021 йил 2 ноябрдаги шошилинч хабарномасига асосан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#огоҳлик

Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

⚡️Қибрай туман Халқ қабулхонаси ва Фавқулотда вазиятлар бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда аҳолини ис газидан заҳарланишини олдини олиш борасида тарғибот-тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

♻️Хусусан туман Халқ қабулхонаси мудири Ж.Хужаёров ҳамда ФВ бўлими бошлиғи А.Азляровлар тумандаги "Шодлик" ва “Янгиобод” маҳаллалаларидаги аҳоли хонадонларида бўлиб, улар билан ис газидан заҳарланишни олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги ва дудбуронлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказди.

🔥Суҳбат давомида фуқароларга сўнгги кунларда ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этаётганлар орасида вояга етмаган ёш болаларнинг сони ошиб бораётганлиги аниқ маълумотлар билан келтириб ўтилди.

📌Шунингдек ФВ бўлими мутахассислари хонадонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этилиш ҳолатини ўрганиб, тегишли тавсиялар берилмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#огоҳлик
#тезкор

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2021 йил 2 ноябрдаги шошилинч хабарномасига асосан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#огоҳлик
#билдириш

Мавсум бўсағасида: грипп ва ЎРВИдан қандай ҳимояланиш керак?

Совуқ мавсумда учрайдиган асосий юқумли касалликлар бу – грипп ва ЎРВИ.

Ҳар икки касаллик ҳам ҳаво-томчи йўли орқали ва бемор билан контактга киришганда юқади.

ЎРВИнинг асосий белгилари:

🔹бурун битиши;
🔹томоқдаги оғриқ ва йўтал;
🔹аксириш.

Гриппнинг асосий белгилари:

🔸бир неча кун давом этувчи юқори иситма;
🔸тананинг қақшаб оғриши;
🔸яққол намоён бўлувчи ҳолсизлик.

Ҳар икки касалликда ҳам йўтал, бош оғриғи ва ҳолсизлик кузатилади.

Грипп ва ОРВИ юқтиришда асосий хавф гуруҳига қуйидагилар киради:

🔹65 ёшдан ошган кексалар;
🔹кичик ёшдаги болалар;
🔹ҳомиладорлар;
🔹юрак-қон томир касалликлари, астма, қандли диабет ва бошқа сурункали касаллиги бўлганлар;
🔹иммунитети заифлашган кишилар (саратон, ОИВ инфекцияси).

Қандай ҳимояланиш мумкин?

1. Шахсий гигиенага қаътий риоя қилиш:
-Қўлларни тез тез совунлаб ювиш.
-Антисептиклардан фойдаланиш мумкун.

2. Нам тозалаш:
-Хонани вақти-вақти билан нам тозалаш ишларини олиб бориш, шамоллатиш керак.

3. Грипп белгилари кўриниб турган шахс билан алоқага киришмаслик, уни яккалаш мақсадга мувофиқ.

4. Буринни чайиш:
- 1 литр сувга бир ош қошиқ ош тузини эритиб шу сув билан бурунни тез тез чайиш керак.

5. Ниқоб такиш кўча куйда ОРВИ билан касалланганлар аксирганда, йўталганда ҳавога тарқалувчи вирусларга нишон бўлмаслик учун ниқобда юриш тавсия этилади.

6. Албатта, соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, ўз вақтида уйқу режимига риоя килиш керак.

7. Вакцина:
-Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мавсумий юқумли касалликлардан, хусусан, гриппдан ҳимояланишда энг яхши восита сифатида эмлашни тавсия этади.
Гриппга қарши вакцина олиш уни юқтириш эҳтимолини 90 фоизга, оғир кечиш эҳтимолини эса 60 фоизга қисқартиради.

8. Даволаниш:
-Мавсумий грипп ва ЎРВИни даволашда қуйидаги умумий тавсияларга риоя этиш муҳим:

Ётоқ режимига қатъий риоя қилинг.

Кўпроқ суюқлик (қайнатилган сув, лимонли/малинали/асалли чой) ичинг.

Тана ҳароратини доимий назорат қилиб туринг.

Таомномага эътибор қаратинг: С, А, Е, D3 витаминлари ва бета-каротинга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Булар: цитрус мевалари, қизил булғор қалампири, брокколи карами, карам, наъматак, резавор мевалар, балиқ, жигар, сариёғ, тухум сариғи, сабзи, исмалоқ, қовоқ, ёнғоқ, ўсимлик мойлари.

Иштаҳангиз бўлмаса ҳам овқатланинг.

Қандай дориларни қабул қилиш борасида эса оилавий шифокорингиз билан маслаҳатлашган ҳолда иш тутинг!

Туман Тиббиёт бирлашмаси

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#огоҳлик

‼️Байрамни тинч ва тартибли ўтказишга барчамиз бирдек масъулмиз

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

Табиий газдан заҳарланиш ва унинг инсон саломатлиги учун зарарли бўлган оқибатлари ва келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ушбу лавҳамизда танишинг.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#огоҳлик

Аҳоли орасида кўнгилсиз ва салбий оқибатларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 164-сонли қарор талабларини бажариш мақсадида ёзнинг жазирама иссиқ даврида қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида турли ёшдаги болалар ва аҳоли чўмилишини чеклаш, сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳамда аҳоли ва ҳудуднинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тузилган кенгаш аъзолари ва ҳамкорликдаги хизматлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.


♻️Қибрай туман ҳокими ўринбосари К.Иноятов, Фавқулодда вазиятлар туман бўлими бошлиғи Ж.Хайдаров, имом хатиб ва ҳамкор ташкилот масъуллари иштирокида ўтган семинарда, бу каби салбий оқибатларни олдини олиш ва бу борада аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишларини олиб боришда кенгаш аъзоларининг вазифалари тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди.

✍️Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram / facebook/ / Instagram /
#огоҳлик

Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими мутасаддилари туманда сой ва каналлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда, чўмилиш мавсумида қўриқланмайдиган ва таъқиқланган сув ҳавзаларида фуқароларнинг чўмилишини чеклаш, ҳамда эҳтиётсизликлари оқибатида сувда чўкиб кетиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида рейдлар ва аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб боримоқда.

Хусусан, туман ФВ бўлими бошлиғи Ж.Хайдаров Бўзсув канали атрофидаги таъқиқланган ҳудудда чўмилаётган фуқарорлар билан профилактик суҳбат ўтказилди ва бу каби сувларда чўмилиш, унинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунча ҳамда огоҳлантириш берилди.

Маълумот ўрнида, жорий йил сувда оқиб кетаётган бола фуқаро томонидан қутқарилган бўлса, 2 нафар фуқаро фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан қутқарилиб, бахтсиз ҳодисанинг олди олинган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради
!

Фарзандларимиз ва оила аъзоларимиз хавфсизлиги ўз қўлимизда. Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг!

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони Суриштирувни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Aдлия полковниги Зайитов Улуғбек Aбдурахманович мурожаати.

Ҳазонларни ёқиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур ҳаракатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликлар тоифасига киради.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ўз қўлимизда.

Ҳазонларни ёқиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Қибрай туманида бу борада амалга оширилаётган ишлар “Nurafshon TV” телеканали лавҳасида.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#огоҳлик

Ҳурматли фуқаролар!

🔹иситиш печлари ва уларнинг дудбуронлари созлигига, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслиги ҳамда ёриқлар бўлмаслигига алоҳида эътибор беринг;
🔹газ ускуналарини улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўйманг
🔹махсус ташкилотлар томонидан дудбуронларнинг ўз вақтида тозаланишига эътибор қаратинг.

⚡️Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни кўнгилсиз ҳодисалардан сақлаган бўласиз.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Ҳурматли фуқаролар, ис газидан заҳарланиш, ёнғинлар ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан огоҳ бўлинг!

Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/