Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.6K subscribers
39.6K photos
3.12K videos
60 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Ёшларга_эътибор

Туман ҳокимлиги томонидан ёшларга 5 гектар ер майдони ажратилди

Ҳозирги кунда тумандаги ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш,тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда деҳқончилик билан шуғулланишлари учун имконият яратиш мақсадида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда.

📌Хусусан тумандаги "Ёшлар дафтари"га киритилган, деҳқончилик йўналишида билим ва кўникмага эга ва ушбу соҳага қизиқиши бўлган 51 нафар ишсиз ёшларга 10-25 сотихгача ер ажратилди.

🚜Шунингдек туман ҳокимлиги ажратилган ер майдонларида агротехник ишларни амалга оширишни ҳам ўз зиммасига олган.

Аввалроқ тумандаги 470 нафар ишсиз ёшларга 25 сотихдан ер ажратилган эди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ telegram/ /TikTok/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшларга_эътибор

Туман ҳокимлиги томонидан ёшларга 5 гектар ер майдони ажратилди

Қибрай туман ҳокимлиги томонидан тумандаги "Ёшлар дафтари"га киритилган, деҳқончилик йўналишида билим ва кўникмага эга ва ушбу соҳага қизиқиши бўлган 50 нафар ишсиз ёшларга 10 сотихдан ер ажратиб берилди.

Батафсил "O'zbekiston24" телеканали лавҳасида

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ telegram/ /TikTok/
#ёшларга_эътибор

Тикувчилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшга тикув машинаси топширилди

🔹Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов "Истиқлол" маҳалласида яшовчи Феруза Матсаидованинг хонадонига бориб, унга замонавий тикув машинасини топширди.

📌Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига "Ёшлар дафтари"га киритилган Феруза ўзини-ўзи банд қилиши учун жамғарма ҳисобидан тикув машинаси ажратиш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Шунингдек туман ҳокими унинг яшаш шароити билан яқиндан танишиб, фаолиятини йўлга қўйиб олиши учун барча имкониятлар ишга солинишини таъкидлаб ўтди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/