Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.6K photos
3.1K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Саёҳат

Тумандаги хотин-қизлар учун Самарқандга саёҳат уюштирилди

🔹Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси ва Тошкент вилояти Касаба уюшмаси ҳомийлиги билан тумандаги "Аёллар дафтари"га киритилган 50 нафар хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига саёҳат учун жўнаб кетди.

Саёҳат жараёнлари ҳақида кейинроқ батафсил....

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
#Саёҳат

Тумандаги хотин-қизларнинг Самарқандга саёҳати давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек Қибрай туман ҳокимлиги ва ташаббуси Тошкент вилояти Касаба уюшмаси ҳомийлиги билан тумандаги "Аёллар дафтари"га киритилган 50 нафар хотин-қизларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилган эди.

🔹Саёҳатнинг биринчи кунида хотин-қизлар кузатувчи ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги "Регистон" майдони,"Шохи Зинда", "Хазрати Хизр" зиёратгоҳи ва "И.Каримов" хонадони ва "Гўри Амир" мақбараларида бўлиб,у ернинг тарихи ҳамда келиб чиқиши тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.

🔸Шунингдек саёҳатчилар жойллашган "Нодир Самарқанд" меҳмонхонасида жойлашган "Хон Атлас" ресторанида байрамона дастурхон тузалиб, санъаткорлар иштирокида кўнгилочар дастурлар ташкил этилди.

Хотин-қизларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати давом этмоқда...

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
#Саёҳат

Маҳалла ходимлари учун Самарқандга саёҳат уюштирилди

Қибрай туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан маҳалла раислари ўринбосарлари ҳамда тумандаги кам таъминланган оила вакиллари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

🔹Саёҳатчилар кузатувчи ҳамроҳлигида кўҳна Самарқанд шаҳридаги "Регистон" майдони,"Шохи Зинда", "Хазрати Хизр" зиёратгоҳи ва "И.Каримов" қабри ва "Гўри Амир" мақбараларида бўлиб,у ердаги диққатга сазовор жойлар тўғрисида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Аввалроқ тумандаги "Аёллар дафтари"га киритилган 50 нафар хотин-қизлар учун Самарқанд шаҳрига 3 кунлик саёҳат уюштирилган эди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Саёҳат

Тумандаги 100 нафар хотин-қизлар учун Самарқандга саёҳат уюштирилди

🔹Туманда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ҳам моддий ҳам маънавий ёрдам кўрсатиш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.

🚍Хусусан Қибрай туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида тумандаги "Темир дафтар" "Аёллар дафтари"га киритилган ҳамда кам таъминланган,эҳтиёжманд оилаларнинг навбатдаги 100 нафар хотин-қизлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

🕌Кўҳна шаҳарга ушютирилган икки кунлик саёҳат давомида хотин-қизлар Самарқанд шаҳридаги зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларда бўлиб, улар тўғрисида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok/
#саёҳат

⚡️Қорахитойда уч аср юзини кўрган қозихона бор

➡️ Батафсил

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Саёҳат

Тумандаги 30 нафар хотин-қизлар Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди

🔹Туманда хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалий ишлар давом этмоқда.

🚍Хусусан Қибрай туман ҳокимлиги томонидан тумандаги "Темир дафтар" "Аёллар дафтари"га киритилган ҳамда кам таъминланган,эҳтиёжманд оилаларнинг навбатдаги 30 нафар хотин-қизлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

🕌Саёҳатчилар икки кун давомида Кўҳна шаҳардаги зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларда бўлиб, катта таассуротларга эга бўлишди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#Саёҳат

Туман хотин-қизлари учун Қашқадарёга саёҳат уюштирилди

🔹Туманда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,уларни юртимиздаги зиёратгоҳлар ва кўҳна ва қадимий шаҳарлар билан яқиндан таништириш мақсадида саёҳатлар уюштирлмоқда.

🕌Жумладан Қибрай туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида тумандаги "Темир дафтар" "Аёллар дафтари"га киритилган ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг навбатдаги 50 нафар хотин-қизлари Қашқадарё вилоятига саёҳатга юборилди.

🚄Айни дамда саёҳатчилар ўтирган "Афросиёб" тез юрар поезди "Қарши" шаҳри вокзалига етиб келди.Даставвал хотин-қизлар Aмир Темур ва Темурийлар даврида улкан салтанатнинг йирик шаҳри бўлган Шаҳрисабзга саёҳат қиладилар.

Саёҳат жараёнлари ҳақида кейинроқ батафсил...


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#Саёҳат

Хотин-қизларнинг Қашқадарёдаги саёҳатлари якунланди

♻️Аввалроқ тумандаги 50 нафар хотин-қизлар Қибрай туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятига
саёҳат учун юборилганлигини маълум қилган эдик.

🕌Хусусан 2 кунга мўлжалланган саёҳатнинг биринчи куни хотин-қизлар Шахрисабз шаҳридаги "Оқсарой" мажмуаси,"Шайх Шамсиддин кулол" ва "Гумбази Саидон" мақбаралари ҳамда Ҳазрати Имом масжидларини зиёрат қилиб, сўнг шаҳардаги "Улуғбек" меҳмонхонасига жойлашишди.

🔹Шунингдек бугун саёҳатчилар вилоятдаги кўплаб диққатга сазовор жойлар ҳамда зиёратгоҳларда бўлиб, у ерларнинг барпо этилиш тарихи тўғрисида кўплаб қизиқарли маълумот ва таасуротларга эга бўлишди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#саёҳат

Байтқўрғонликлар Самарқанд шаҳрига саёҳат қилди

🔹Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси ва ҳомийларнинг беғараз кўмаги билан "Байтқўрғон" маҳалласидаги 53 нафар аҳоли вакиллари ва уларнинг фарзандлари учун кўҳна Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Кексалар туризм ойлиги доирасида ташкил этилган саёҳат давомида фуқаролар қадимий шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, у ернинг тарихи тўғрисида кўплаб маълумотга эга бўлдилар.

Маълумот ўрнида жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябрига қадар юртимизда кексалар туризми ойлиги деб белгиланган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#саёҳат

Кексалар авлиё зот қабрини зиёрат қилдилар

Туманда "Кексалар туризми ойлиги" доирасида нуронийлар учун қадимий шаҳарлар ва турли зиёратгоҳларга саёҳатлар ташкил этилмоқда.

🚍Хусусан Қибрай "Қизил Ярим Ой жамияти" туман бўлими ва ҳомийларнинг беғараз ёрдами билан маҳалла раислари бошчилигида "Беруний", "Зебунисо", "Сохибкор", "Ғ.Ғулом" ва "Шодлик" маҳаллаларининг 70 нафар кекса-нуронийлар ва уларнинг кузатувчилари учун Паркент туманида жойлашган "Ҳазрати Али бува" зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.

Саёҳатчилар "Кумушкон" қишлоғининг сўлим масканида жойлашган зиёратгоҳ тарихи билан яқиндан танишиб, авлиё зот бўлган Ҳазрати Али бува ҳаққига дуолар қилинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
#саёҳат

Олмазорлик кексалар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди

🔹Туманда кексалар туризм ойлиги доирасида ташкил этилаётган тадбирлар давомида кекса-нуронийлар ва хотин-қизлар учун турли саёҳатлар уюштирилмоқда.

Жумладан Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси ва ҳомийларнинг беғараз ёрдами билан "Олмазор" маҳалласининг 52 нафар кекса авлод вакиллари учун юртимизнинг қадимий шаҳарларидани бири Самарқанд шаҳрига
саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида тарихий ва маданий мерос объектларига бой бўлган, қадимий ва навқирон шаҳардаги "Имом Ал Бухорий" мажмуаси, "Амир Темур" мақбараси, "Регистон" майдони ва "Улуғбек" расадхонаси каби бетакрор ва гўзал иншоатларни зиёрат қилдилар.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саёҳат

Дунё сайқали Самарқанд шаҳрига саёҳат

🕌Қадим-қадимдан ер юзининг сайқали дея эътироф этилган, мўъжизавий шаҳар Самарқанд доимгидек саёҳларни ўзига чорламоқда.

🌅Бу қадимий шаҳар ўзининг диққатга сазовор жойлари, жумладан, “Регистон” майдонидаги “Тилла Кори”,Шердор”, “Улуғбек” мадрасалари, “Амир Темур” мақбараси каби кўплаб зиёратгоҳлари, бетакрор гўзаллиги, ажойиб об-ҳавоси, ширин суви ва мазали нонлари билан дунёга машҳур бўлган.

🎞Ушбу лавҳа Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#саёҳат

Ўқувчилар ёшлар буюк аждодлари тўғрисида маълумотларга эга бўлди

Туман ёшларини буюк аждодларимиз ҳаёти ва уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари билан таништириш мақсадида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Қибрай тумани бўлинмаси ва Қизил Ярим Ой жамияти туман кенгаши ҳамкорлрлигида ўқувчи ёшлар учун "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасига
саёҳат уюштирилди.

♻️Буюк мутафаккир шоир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан уюштирилган саёҳатда иштирок этган 11-умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида давра суҳбатлари ва мушоиралар ташкил этилди.

📚Тадбир ташкилотчилари томонидан мушоирада фаол иштирок этган ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#саёҳат

Туман ҳокими ташаббусини Ёшлар иттифоқи қўллаб-қувватлади

🔹Аввалроқ, туман ҳокими М.Миркасимов
, тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчи ёшлар билан дилдан суҳбатлашганлиги ва улар билан турли соҳаларда савол-жавоблар қилганлиги тўғрисида маълумот берилганди.

Туман ҳокими ташаббуси билан, ёшларимиз онгида миллий давлатчилигимиз тарихи,буюк аждодларимиз, халқнинг бугунги интилишлари ва Учинчи Ренессанс мақсадлари ҳақида тўлиқроқ тушунча ва маълумотларни ҳосил қилиш мақсадида "Янги Ўзбекистон" боғига мазкур мактабнинг 10-синф ўқувчилари учун
саёҳат уюштирилди.

⚡️Қибрай туман ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган
саёҳат давомида, ўқувчи ёшлар боғдаги Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихи, аждодларнинг буюк ишлари акс этган "Истиқлол" мажмуаси ва боғнинг сўлим масканлари билан яқиндан танишиш имкниятига бўлдилар.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#саёҳат

Тиббиёт ходимлари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди

🔹Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси ва касаба уюшмаси ҳамкорлигида ички туризмни ривожлантириш ва юртимиздаги тарихий шаҳарлар билан яқиндан таништириш мақсадида "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан бир гуруҳ ходимлар учун кўҳна Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида, тиббиёт ходимлари қадимий шаҳарнинг тарихий ва маданий мерос объектларига бой бўлган, қадимий ва навқирон шаҳардаги "Имом Ал Бухорий" мажмуаси, "Амир Темур" мақбараси, "Регистон" майдони ва "Улуғбек" расадхонаси каби бетакрор ва гўзал иншоатларни зиёрат қилиш режалаштирилган.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/