QIBRAY SADOSI / Расмий канал
392 subscribers
13.3K photos
1.14K videos
114 files
3.63K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
#CИЗДАН_ХАБАР

41-умумий ўрта таълим мактабида "Саводхонлик муборак" байрам-тадбири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда мактаб етакчиси Маржан Ибрагимова.

Байрамда 4 ой олдин мактабга илк қадам қўйган ўқувчиларнинг савод ўргатиш даврида эгаллаган билимларию, ўрганганган қўшиқ, шеърлари, рақслари, эртакларини намойиш этди. Байрам тадбирда мактаб раҳбарлари, ота-оналар ва қорбобою қорқизлар меҳмон бўлишди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#CИЗДАН_ХАБАР

#CИЗДАН_ХАБАР

"Миллий тикланишдан - миллий юксалиш cари" шиори остида бугун туманнинг юздан ортиқ ёшлари А.Қодирий ижод мактаби ва музейига ташриф буюришди. Тадбирда ёшлар А.Қодирий ҳаёти ва ижоди, унинг маънавий мероси ҳақида ўз билимларини оширишди.

Сурат муаллифи: Ойбек Каримов

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#CИЗДАН_ХАБАР

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қибрай туман кенгашига карашли умумтаълим мактабларида чақириққа қадар бошланғич таълим фан ўқитувчилари ўртасида 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 1-мактабда спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа иштирокчилари шахмат, шашка, қўл кучи беллашуви ҳамда миллий кураш турлари бўйича куч синашдилар.

Мусобақадан сўнг қатнашчилар байрам дастурхонига таклиф қилинди ва туман кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар берилди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#CИЗДАН_ХАБАР

МЕҲР УЛАШАМИЗ

Қибрай туман сардорларини "Сардорлар бирлашиб меҳр улашамиз " лойиҳаси бирлиштирди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қибрай туман кенгаши бошчилигида тумандаги "Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйи" га ташриф уюштирилиб меҳрга муҳтож болажонларга концерт дастури ва совға саломлар улашишди. Кўзлари ёнган, меҳр ва муҳаббатга муҳтож норасидалар ичида қобилиятга лиммо-лим Муниранинг саньатига қойил қолмасликнинг иложи бўлмади. Ташриф давомида сардор , ёшларимиз Аллоҳ берган неьматлардан тўғри фойдаланиш ва шукур қилиш туйғуларини янада шакллантириб қайтишди.

"Камалак" болалар ташкилоти раиси Зарнигор Содиқова.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#CИЗДАН_ХАБАР

28-мактабда ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Яқинда 9-10 ва 11-синф ўқувчилари иштирокида шунқорлар ҳарбий спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада "Лочинлар" ва "Ватанпарварлар" жамоалари ўзаро беллашдилар. Беллашув 7 та шарт асосида ўтказилди.

Мактабнинг Ёшларни чақириққача тайёрлаш раҳбари Эржан Холмирзаев бош-қош бўлган ушбу беллашув қизиқарли ва тортишувларга бой ўтди.

Санобар Абидoва, 28- мактаб Ёшлар Иттифоқи етакчиси.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#CИЗДАН_ХАБАР

Қибрай туманидаги 28-умумтаълим мактабида Ички Ишлар ходимлари бўлган Кентаев Бексейит Абдукадирович ва Аҳмедов Зоидбек Мирзабековичларнинг хотира пешлавҳасини очилиши бўлиб ўтди.

Тадбир очилишига уларнинг оила аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 1-ўринбосари полковник Азиз Анварович Тошпўлатов, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи полковник ТохирТўлқинович Арипов, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси, истефодаги генерал-майор Сайфулла Асадов таклиф этилдилар.

Санобар Абидoва, 28- мактаб Ёшлар Иттифоқи етакчиси.


Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#CИЗДАН_ХАБАР

БАЙРОҒИМИЗ - ФАХРИМИЗ

Призендентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус бўйича мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактабларида "Байроғимиз-фахримиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шу мунасабати билан Қибрай туманидаги 4-мактабда "Байроғимиз-фахримиз" тадбири кўтаринки рухда ташкил этилди. Тадбирда юртимиз байроғини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қибрай туман сардорлар Кенгаши бош сардориОдил Каримбоев ҳамда аълочи ўқувчилар томонидан мадҳиямиз куйланган ҳолда юқори кўтарилди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#CИЗДАН_ХАБАР

"Пайшанба - ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва профилактика куни" муносабати билан Қибрай тумани маҳаллаларида бир қатор тадбирлар ташкил этилди. Ана шундай тадбирлардан бири 46-ӯрта мактабда "Жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчиликнинг ӯрни" мавзуига бағишланди. давра суҳбатида туман ИИБ бошлиғи, подполковник С. Юсупов, Қибрай тумани кенгаши депутатлари Д. Юсупов, Б. Собировлар иштирок этиб, "Бунёдкор" ва "Наврӯз" маҳалласи фуқароларига Ӯзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар, туманда жиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳамжиҳатликда ишлаш ҳақида сӯз юритилди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#CИЗДАН_ХАБАР

Кеча юртимизда мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.А. Каримов таваллуд куни хотирланди.

Шу муносабат билан туман Мактабгача таълим бўлими тассаруфидаги" Ғунча" номли 10-Мактабгача таълим ташкилотида "Бўғирсоқ" гуруҳи тарбияланувчилари тадбир ташкил этдилар. Гуруҳ тарбиячиси Нигора Олимова ва тарбиячи ёрдамчиси Дилафруз Касимходжаева ушбу тадбирни чиройли видеолавҳа қилиб юборишган.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#CИЗДАН_ХАБАР

Бугуннинг ўзидаёқ "Дархон" маҳалла аҳлига кўмак берилганлиги ҳақида
хабар топдик.

Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси Абдулатиф Абдуқодировнинг маълумотига кўра,
ртага "Дархон" маҳалласида "Томорқа куни" муносабати билан 1000 туп бақлажон, помидор, райхон, булғор қалампири, аччиқ қалампир кўчатлари, бодринг ва бошқа сабзавот уруғларини экиш ишлари амалга оширилади. Аҳоли туманда ташкил этилаётган хайрли ишлардан миннатдор".

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#CИЗДАН_ХАБАР

Қибрай туманининг 2-сектор ҳудудида фаолият юритаётган “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо ҳунармандлар ва кичик бизнес соҳа вакиллари билан учрашилди, деб хабар бермоқда сектор масъул котиби Жамолиддин Эрназаров.

Айни пандемия даврида ҳунармандларга “Уста шогирд” тамойили асосида камбағал оилаларнинг 9 нафар ишсиз аъзолари бириктириб берилиб, бандлиги таъминланди. Карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда фаолият давом эттирилмоқда.

Қолаверса, сектор ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектларида норасмий банд бўлган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1-июлидан кучга кирган 4742-сонли Қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди. Натижада норасмий соҳада банд бўлган 15 нафар фуқароларнинг расмий бандлиги таъминланди.

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccPFUEJo1Khk