QIBRAY SADOSI / Расмий канал
392 subscribers
13.3K photos
1.13K videos
113 files
3.62K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

Инсоннинг қадри нима билан ўлчанади, биласанми?
Излаган, қидирган нарсаси билан! Инсон нимани изласа, ана ўшанга лойиқдир.
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

ДЎСТИМГА МАКТУБ...

Омонмисиз дӯстим? Уйчилар соғми,
Дунёни кенг қилиб юргандирсиз-а?
Ҳали ҳам ҳовлингиз, гулзорми, боғми?
Мен ҳам "Уйда қолдим!", Сезгандирсиз-а?

Мана ӯн кундирки, ҳамон уйдаман,
Оллоҳ метин қилсин юрак-сабрни.
Уйда ӯтирибман, ҳамон ўйдаман,
Сарҳисоб қиляпман ӯтган умрни.

Анча талтайибман, гуноҳлар билан
Кӯзим равшан тортди ӯтмишга боқиб.
Ичимда минг битта гувоҳлар билан,
Юраверибманда, виждоним сотиб.

Билмадим, бу ҳам бир бошдаги синов.
Балки хатоларни англаш фурсати.
Лекин шу аниқки бу катта - ТӮЛОВ,
Ёлғиз РАБга аён инсон қисмати.

Ҳа, ӯзингиз қалай, қишлоқлар тинчми?
Момом юрибдими сизни уришиб!
Борайин дейману, сиғмай ӯкинчим,
Карантин вақтида бӯлмас кӯришиб.

Аслида ҳаёт шу, тескари гӯё,
Имкон бӯлса вақт йӯқ, вақт бӯлса имкон.
Бир дардга чалиниб, кӯҳна бу дунё,
Азизлигин билдик! ҲАР БИТТА ИНСОН!

Бироз нотинч замон, бироз танг замон:
Ўзликни англашга бир фурсат берди.
Ўзингизни асранг, бӯлинг соғ-омон,
Шу ерда юрагим соғинчга тӯлди...

Омонмисиз, дӯстим?

Шохрух Жалил

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

Бугун Қибрайда баҳор ва қор....

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

Айни кунда иссиқхоналардаги лимонлар ғунча очиб, мева тугишга тайёрланмоқда. Асаларилар гул чангини олиб ғужғон учишмоқда.

Бу ажойиб манзарани ҳам 30-мактаб ўқитувчиси, бизнинг доимий жамоатчи мухбиримиз Холида опа Расулова юборди.

Видеони кўриб, завқ олинг!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

ШИФОКОРЛАРГА БАҒИШЛАНАДИ

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда қаҳрамонлик кўрсатаётган, соғилиги ва ҳаётини хавф остига қўйиб, аҳоли соғилиги учун мардонавор куришиб келаётган шифокор, ҳамшира, тез ёрдам ходимлари учун 28-МТТ ҳамшираси Зарофат Эштоеванинг "Қалбан биргамиз" номли видео ролиги.

🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

СИЗГА ИЛИНДИК

Дийдангиз қотиб, юрагингиз ҳис-туйғуларсиз яшаётган бўлсада, буни эшитиб, қалбингиз жўнбушга келиб, кўзларингиз ёшланиши мумкин

🌺 “Она. Она. Меҳрибон она... Сизга ўхшамади ўғлингиз.
У эркароқ, ўжарроқ яна.
Айтинг, айтинг нима истар кўнглингиз?
Нима егингиз келяпти она?..”

Алишер Файз

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sadosi
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

АВГУСТНИНГ СЎНГГИ КУНЛАРИ

🍁 Сусаймоқда Қуёшнинг тафти,
Ястанади чўлга саратон.
Ишқаб оппоқ, совқотган кафтин,
Ҳув олисдан боқар қаҳратон.

🍁 Барглар ҳазин – яшашдан толиб,
Илинж ила мўлтиллаб турар,
Хазонликни бўйнига олиб,
Тўшалишга тараддуд кўрар.

🍁 Само кўз ёш тўкишга тайёр –
Йўқотгандек саломатлигин,
Ва ниҳоят ҳис қилар илк бор
Табиат ҳам омонатлигин...

Хайрулла Ҳамидов

🌐
Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:🔽
@qibray_sados
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

Отлар дупуридек дупурлар юрак,
Мезон ҳавосида майин таскин бор.
Бош олиб кетади ғамларим бешак,
Сабримдан охири бўлади безор...

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

Қўлингдан келгани дуодир энди...

Каналга уланинг ва яқинларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
Сумбула-Насиба Абдуллаева

Қалбимда Сенсан канали
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

Сумбулаю сумбула,
Ўраб олай гул билан.
Мени кўнглим сен билано
Сен кетасан ким билан..
Қадамингга гуллар очилсин...


Сиз согинган тарона...

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

ИЛТИЖО

Илтижо этаман, дунёга келсам,
Инсонмас, капалак мисоли ярат.
Майлига, туғилган кунимоқ ўлсам,
Номард кимсаларга йўлатма фақат.

Кириб бораяпман зулмат қаърига,
Умидим охирлаб, бир илинж қолди.
Бир куни қўл силтаб туриб барига,
Кетгум, азоблардан юрагим толди.

Майли, синовларда тобласин тақдир,
Фақат яхшиликка йўяй таъбирин.
Сўрамайман сира абадий умр,
Ахир, пешонага ёзгани ширин.

Майлига, бир умр, узлатда қолсам,
Ва лек, кўзларимга инмасин ғафлат.
Тангрим, агар сендан буни сўролсам,
Инсонмас, капалак мисоли ярат.

©Shahzod ERGASHALIYEV

Каналга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЛИРИК_ЧЕКИНИШ

Оппок-оппоқ қор ёғар
Ипда сирғалгансимон...
Мангу яшагинг келар,
Эҳ, йўқ-да бунга имкон.

Инсон умри олисга
Сингиб кетмоқ матлаби,
Мисоли ердан кўкка
Кўтарилган қор каби.

Оппоқ-оппоқ қор ёғар,..

Евгений Евтушенко

Каналга уланинг ва яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Лирик_чекиниш

Ҳаётда мўъжиза йўқ деманг!Агар астойдил ишинсангиз Яратганнинг ҳикмати, махфирати мўл!

Видеода:👆
Жонсиз туғилган чақалоқ онани бағрида унинг кўз ёшлар билан қилган фарёдларидан кейин, дунёга қайта келди....

Каналга уланиш учун:
@qibray_sadosi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Лирик_чекиниш

Бир неча кундирки юртимизни маҳзун ва ғоятда ёқимли куз фасли кезмоқда. Ёзнинг жазирамасидан сўнг кузак эпкини, майин шабадаси мусиқий оҳанглар билан худди дилларни эркалаётгандек....

Каналга уланиш учун:⤵️
👉
https://t.iss.one/qibray_sadosi
Ассалому алайкум, азизлар!
Бошланган ҳафтангиз муборак бўлсин!

#Лирик_чекиниш

Кўк далам, кўм-кўк далам, озод диёрим даласи,
Бир томон қайнар булоқ, бир ёнда ойнинг шуъласи.
Бунда булбул чаҳчаҳи, бунда қумри ноласи,
Ҳандалак ҳиди билан улғайди Ўзбек боласи...

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, азизлар!
Кунингиз хайрли ўтсин!

#Лирик_чекиниш

Яна тун ўтди-ю,  яна тонг отди...
Янги ниятларни қалбда уйғотди.
Берилди сиз учун яна бир имкон,
Ризқингизга очиқ яна дастурхон.

Ёмғир шивалайди, гуллади бодом,
Лолазор боғлардан таралар оҳанг
Яхшилик уруғи кўнгилда мудом,
Унмоққа интилар дамга ҳамоҳанг

Kanalga ulaning va yaqinlaringizga ulashing:
▶️ @qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Лирик_чекиниш

Онам бор уйларда яшайди меҳр...


Канални яқинларингизга улашинг:
▶️ @qibray_sadosi