QIBRAY SADOSI / Расмий канал
392 subscribers
13.3K photos
1.13K videos
113 files
3.62K links
Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda. https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyXccN8f6ij7Dvt4A

Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Download Telegram
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Қибрайлик ёш спортчилар шиори:
"Уйда қолиб, биргаликда енгамиз!"

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Жамоатчи мухбиримиздан хабар:

Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туманимизга Тошкент шаҳардан кириб келувчи автотранспорт воситаларини назорат қилиш учун ташкил этилган постларда кечаю кундуз дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда, деб хабар йўллаган Қибрай тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант Бекжон Эргашов .

Шунингдек, туман аҳлига қуйидаги чорловни етказиб қўйишимизни сўради:

БИЗ СИЗ УЧУН ХИЗМАТДАМИЗ,СИЗ БИЗ УЧУН УЙДА ҚОЛИНГ!!!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария эпидемиология назорат Давлат инспекциясининг Тошкент вилоят бошкармаси Қибрай туман филиали инспекцияси ва туман санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимларига миннатдорлик изҳор қилсак арзийди. Бугунги мураккаб даврда улар ўз ишларига масъулият билан ёндошмоқдалар.


Бугун Тошкент вилоят ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказидан берилган озиқ-овқат маҳсулотлари туманимизда карантинга олинган хонадонларга уларнинг бевосита иштироки ва назоратида етказиб берилди.


Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Айни пайтда Қибрайда ёқимли баҳорий ёмғир бошланган. Бугун шимолий-ғарбдан 17 км/с тезликда шамол эсади, намлик даражаси 91 % ташкил этади. Аммо шошилманг, одатда баҳор ҳавоси барқарор бўлмай, кескин ўзгариши мумкин. Шу боис эҳтиёт чораларини кўриб қўйганингиз маъқул.

❇️ Келинг яхшиси Қибрайда ҳафта охиригача кутилаётган об-ҳаво билан танишинг:

9 апрель , эрталаб🌧 қор ёғади, шимолий-ғарбдан💨 9 км/с тезликда шамол эсади, намлик даражаси💧 76 %.

10 апрель , ҳаво 🌥булутли бўлади, шимолий-ғарбдан 💨7 км/с тезликда шамол эсади, намлик даражаси 💧51 %.

11 апрель , кечки томон ☔️шаррос ёмғир, шарқ-жанубий-шарқдан 🌬11 км/с тезликда шамол эсади, намлик даражаси💧 57 %.

12 апрель , шаррос☔️ ёмғир ёғади, шарқ-жанубий-шарқдан🌬 14 км/с тезликда шамол эсади, намлик даражаси 💧66 %.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
Уйда🏡 қолинг!

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Маълумки, Қибрай тумани ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилиб, иш бошлаган эди.

Айни пайтда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгашининг кўнгиллилардан иборат фидойи жамоаси марказ билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Улар томонидан коронавирус пандемияси вақтида кам таъминланган, иқтисодий жиҳатдан ночор оилалар ва вақтинчалик ишсиз бўлган фуқароларга хайрия сифатида берилган озиқ-овқат маҳсулотлари тақсимланиб, хонадонларига етказиб берилмоқда.

Бугунги кунда белгиланган тартибга кўра, ногирон, ночор, эҳтиёжманд кишиларга кўрсатиладиган хайрия ёрдамлари тумандаги ушбу марказ томонидан марказлашган тартибда амалга оширилмоқда,

Бу ҳақда бизга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қибрай туман кенгаши раиси Абдулатиф Абдуқодиров хабар берди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
​​#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Айни пайтдаги карантин шароитларини ҳисобга олган ҳолда Қибрай тумани маҳаллаларида кўчма ярмаркалар савдоси йўлга қўйилди.

Аҳолига картошка, пиёз, сабзи ва помидор сингари рўзғорбоп мева-сабзавотлар арзонлаштирилган нархларда етказиб берилмоқда. Хабарларга кўра, туман аҳлини сифатли арзон маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш учун 21 турдаги 75 тоннага яқин маҳсулот захира омборига жамланган.

Томорқа юмушлари бошланганлиги боис, эрта баҳорда ерга қадаладиган уруғ ва кўчатлар савдоси ҳам ташкиллаштирилиши кўзда тутилган. Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ёрдамида аҳоли эҳтиёжи ўрганилиб, керакли маҳсулотлар ўз вақтида етказиб берилмоқда.

Хабар берилишича, бугунги савдода:

🍆Бақлажон – 2 хил,
🍅Помидор – 3 хил,
🥭Булғор қалампири - 2 хил,
🌶Гармдори – 2 хил,
🌱Райхоннинг 4 хил нави кўчатлари мавжуд.

Эҳтиёжмандлар маҳалла фуқаролар йиғинларига мурожаат қилишлари сўралмоқда.


Суратда:
Бугун“Пўлатқадам” маҳалласида ташкил этилган савдо ярмаркасида аҳоли эҳтиёжига яраша маҳсулотларни арзон нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлишди. Мана шундай мураккаб даврда аҳоли эҳтиёжини ҳисобга олиб, яратилаётган қулайликлар учун ташкилотчилар саъй-ҳаракатидан миннатдор бўлишмоқда.

⬇️⬇️⬇️
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Қибрай тумани прокурори С. Салихов раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида жойлашган дорихоналарда нарх-навонинг барқарорлиги ва керакли дори воситаларининг мавжудлиги ўрганилмоқда.

Жумладан, "Зайтун" ХК дорихонасида дори воситалари камлиги, ниқоблар мавжуд эмаслиги ва антисептик воситаларнинг йўқлиги маълум бўлди. Корхона раҳбари бу муаммони тезда бартараф этишга ваъда берди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Қибрай шаҳарчасидаги Зебуннисо маҳалласида табиат инжиқлиги туфайли рўй берган ноқулайликларга Қибрай туман ҳокимлиги томонидан барҳам берилмоқда. Дарахт шохлари синиши ва электр энергияси тармоқларига зарар етказиши оқибатлари тугатилмоқда.

Туман ҳокими ўринбосари Акмал Қосимхўжаев маҳалла аҳли ва мурожаатчилар билан суҳбат ўтказиб, тушунтириш ишлари олиб борди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Бугун ҳам туманимиз маҳаллаларида аҳоли учун арзонлаштирилган ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси давом этаётганлиги ҳақида хабарлар келиб турибди.

"Илғор" ва "Май" маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари карантин муносабати билан савдо ярмаркаси сотувчи ва харидорлар хавфсизлигини инобатга олган ҳолда хизмат ташкил этилишига бошу қош бўлишмоқда.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Туман ҳокими М.Миркасимов томонидан ҳоким ўринбосари Хусан Бекмуродовга бириктирилган "Маданият" ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экилиши ҳолати ўрганилмоқда.

Ҳоким томонидан қишлоқда ризқ-рўз манбаини кенгайтириш мақсадида аҳолининг томорқалардан оқилона фойдаланишини тарғиб қилишга қаратилган тегишли кўрсатмалар берилди.

"Маданият" қишлоғи ҳудуди бўйлаб ўрганиш ишлари бошланди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Хабарингиз бор, Қибрай шаҳарчаси марказида карантин пайтида аҳолини ижтимоий муҳофазалаш мақсадларини кўзлаб, туман ҳокимлиги ва маъсуллар томонидан ҳар куни савдо ярмаркаси ташкил этилган эди. Бу ерда кунлик рўзғорбоп маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

Аҳоли яратилган шароитлардан мамнунми? Нархлар чўнтакбопми? Бу ҳақда фуқаролар фикри қандай?

Камера қаршисида дўрмонлик Барно опа Икромова.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Қибрай далаларида табиатнинг мунис қизлари - лолақизғалдоқлар очилган.

Каналга уланиш:
▶️🌐 @qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Айни пайтда Қибрай шаҳарчасидаги бозорчада арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси давом эттирилмоқда. Эрта тонгдан ҳаммаёқ тозаланиб, бир сидра дезинфекция қилинди. Пештахталар мева-сабзавот ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилиб, савдо бошланди.

ВИДЕОЛАВҲАДА:

Қайнона-келин аҳил-иноқ бўлса, рўзғор баракали, фаровон, турмуш тинч бўлади. Улар биргалашиб, келишиб “бозор-ўчар” қилишса борми, албатта, оилага молиявий жиҳатдан “эконом” ҳам каттагина бўлади.Бу – ҳазил бўлсада, ҳақ гап!

Қибрай шаҳарчасининг “Ғофур Ғулом” маҳалласида истиқомат қилувчи Шаҳноза Бахтиёровани қайнонаси билан савдо ярмаркасида учратиб, шу гаплар ҳаёлимиздан ўтди.

Каналга уланиш:
🌐
@qibray_sadosi
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Туман марказидан йироқроқ бўлган “Гулзор”, “Гулбоғ” ва “Амир Темур” номли маҳаллаларда ҳам озиқ-овқат савдоси ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда бизга “Гулзор-1” мфй раиси Эльмира Галиахметова хабар йўллади.

Ушбу синовли бир даврда аҳолини арзонлаштирилган мева-сабзавот, полиз, гўшт, тухум, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва томорқаларга кўчатлар билан таъминлаш мақсадида чекка маҳаллаларда савдо хизмати кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилмоқда.

⬇️ 🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЙНИ_ПАЙТДА_ҚИБРАЙДА

Айни пайтда Қибрайда кучли ёмғир ёғмоқда.

Xabar.uz нинг маълумотига кўра, вилоятимизнинг Ангрен шаҳрида кучли ёмғир ёғиб, шамол шиддати ошмоқда экан.

⬇️ 🌐 Энг сўнгги хабарлар билан танишиб боринг

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi