Qashqadaryo.adliya.uz
1.75K subscribers
17.1K photos
2.14K videos
11 files
11.3K links
Murojaat va takliflaringizni https://t.iss.one/Qashqadaryo_adliya_onlayn_bot ushbu botga yuboring.
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Таълим #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилиши белгиланган.

🗓 Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этиши назарда титилган.

📝 Шунга кўра, талабалар жорий йилнинг 1 августидан турар жойга жойлашиш учун ариза беришлари мумкин.

🌐 Бунинг учун талаба давлат хизматлари марказларига бевосита келиб ёки мустақил равишда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн шаклда мурожаат қилиши мумкин.

🚫 Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

⚠️ Маълумот учун, айрим тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Таълим #Биласизми

Қонунчиликка кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

🗓 Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.

Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Таълим #Биласизми

🔍 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи тўланиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Таълим #Меҳнат_ҳуқуқлари

🎓 Қонунчиликка кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.

🗓 Шунингдек, меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида таҳсил олиб, ўқув режасини бажараётган ходимларга иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили, қисқартирилган иш ҳафтаси ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ўзга кафолатлар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Таълим #Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Таълим #Биласизми

🎓Қонунчиликка кўра, давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

➡️ Бунда, грантда ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot