QASHQADARYO VILOYATI AVTOMOBIL YO‘LLARI BOSH BOSHQARMASI
309 subscribers
15.1K photos
1.34K videos
14 files
4.3K links
Rasmiy kanal
Download Telegram
Forwarded from Uzb_Meteo
19-20 август кунлари жуда баланд тоғларда ҳарорат нол даражадан пасайиши мумкин.

19-20 август
кунлари шимолдан кириб келиши кутилаётган совуқ антициклон денгиз сатҳидан 3 кмдан юқори баланд тоғларда ҳаво ҳароратини нол даражадан пастроққа тушишига олиб келиши мумкин.

Юқори тоғликларга ўтлагани ўз чорвасини олиб чиққан чорвадорлар, баланд тоғларга отланаётган туристлар мазкур совуқ ҳаво тўлқинини инобатга олиб, ишларини режалаштиришлари тавсия этилади.

Ундан ташқари, мазкур оқим шимолдан жанубга томон давомли кучли шамолларни келтириб чиқариши кутилмоқда. Ҳозирги шароитда ерлар қақраган бепоён ҳудудларда шамоллар чанг тўзон ва чанг бўрон ҳодисалари чиқариш хавфи мавжуд.

Жанубий Қозоғистон вилоятлари, хусусан, Қизилқум шарқидаги чўл ҳудудларидан Ўзбекистонга чанг массалари кириб келиш эҳтимоли юқори.

@uzb_meteo