QASHQADARYO VILOYATI AVTOMOBIL YO‘LLARI BOSH BOSHQARMASI
303 subscribers
15K photos
1.34K videos
14 files
4.28K links
Rasmiy kanal
Download Telegram
Forwarded from O'zbekiston 24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» ги қарори

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFZ5VnYLLjHurlyC4w
Forwarded from O'zbekiston 24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
⚡️Эрон ҳудуди орқали иссиқ ҳаво массалари кириб келмоқда. Яна бир неча кун жазирама иссиққа чидашга тўғри келади


👉 O'ZBEKISTON_24
Forwarded from "QASHQADARYO VILOYATI TELERADIOKANALI" DM (ABROR MUZAFFAROV)
#Диққат #Тарқатинг

⚡️⚡️Ўзгидромет 21-22 октябр кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик ва кучли шамоллар бўлиши тўғрисида огоҳлантирди.

Хабарда кўрсатилишича, 22 октябр куни республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати -3 даража совуқгача пасаяди. Тоғларда қор ёғади. 21 октябрдан 22 октябрга ўтар кечаси ''Қамчиқ'' довонида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши кутилади.👇

Каналга уланинг
👉https://t.iss.one/qashqadaryo_trk
#Диққат

Ҳурматли тумандошлар ва туманимиз меҳмонлари!

2022 йил 28 октябрь кунидан 4К 340 "Қамаши - Чимқўрғон" автомобиль йўлининг 06-08 км оралиғи йўлида тўлиқ таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши белгиланган. Ушбу йўл кенгайтирилиб, 1 категорияли йўлга айлантирилади.

Шу сабабли "Қамаши - Чимқўрғон" автомобиль йўлининг 06-08 км оралиғи йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилгунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик айланма йўл орқали амалга оширилади.

Туман "Файз" деҳқон бозоридан Қамаши туман стелласи жойлашган масофагача йўл ёпилади ва транспорт воситалари вақтинча айланма йўл орқали ҳаракатланади.

#тарқатинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_йўлларда_музлама

Барча йўл ҳаракати қатнашчилари диққатига!

Республикамизда об-ҳаво шароити ўзгариб, кўплаб ҳудудларда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин совуганлиги айни вақтларда музламаларни юзага келтирмоқда. Шу сабабли ҳайдовчилардан:

заруратсиз транспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликларини;

зарурат билан чиққан вақтларида ҳам белгиланган қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини;

газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликларини;

пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини;

барча автомобиль йўлларида, шаҳарлар марказларида, айниқса довон йўлларида етарлича паст тезликда ҳаракатланиб, эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

Яна бир бор ЗАРУРАТСИЗ автотранспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликларини сўраймиз.

Ўзингизни асранг!
#ДИҚҚАТ

2022 йил 10-14 декабрь кунлари кутилаётган, ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли Республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Деҳқонобод туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Шундай экан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёт чораларини кўришлари мақсадга мувофиқ бўлади.