This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ ҚАДРЛИ ВОҲАДОШЛАР!
ТИББИЙ ХАТЛОВ ВА АНТРОПОМЕТРИЯ ТАДБИРЛАРИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!
📣 Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида тайёрланган видеомурожаат.

Муносабат
ТИББИЙ ХАТЛОВ ЖАРАЁНИДА
МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАГАН
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган мурожаатда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимлари бўлим бошлиғи томонидан Ғузор туманида уйма-уй юришга - мажбурий меҳнатга жалб этилгани қайд этилган. Ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4887-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 30 ноябрдан мамлакат, хусусан, вилоятимиз бўйича аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирлари давом этмоқда.
Мазкур тадбирларга вилоятимиздан 1535 та тиббий бригада, тиббиёт олий ўқув юртларининг юқори босқич талабалари ва клиник ординаторлардан 790 нафари ҳамда уларнинг 120 дан ортиқ мураббийлари жалб этилган. Тадбир хонадонма-хонадон юрилган ҳолда ташкил этилаяпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси кўрсатма хатига асосан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказидан ҳам жами 3 та тиббий бригадада жами 18 нафар мутахассис Ғузор туманидаги тиббий хатлов тадбирларига хизмат сафарига юборилган. Улар учун транспорт ажратилган, тушлик ташкил қилинган. Ишдан ташқари вақтда тиббий хатлов тадбирига юбориш ҳолати кузатилмаган. Барча жараёнлар меҳнат қонунчилиги талаблари асосида ташкил этилган. Мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда, дейиш учун ҳеч қандай асос йўқ.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази вилоятда ўзига хос тиббий-методик марказ ҳисобланади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 13 нафар бош мутахассиси шу марказда фаолият юритади. Марказ иш режасига вилоятдаги шаҳар ва туманлар кўп тармоқли марказий поликлиникаларга, оилавий поликлиникаларга борган ҳолда диспансер кўрикларини ташкил этиш вазифаси ҳам киритилган.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
👉 @qashqadaryo_ssb

Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
КЎЗ МИКРОХИРУРГИЯСИ:
МИОПИЯ — УЗОҚНИ ЯХШИ КЎРА ОЛМАСЛИК КАСАЛЛИГИНИ ҚАНДАЙ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИН?
Офтальмологиянинг замонавий йўналиши ҳисобланган кўз микрохирургияси бўйича ССВ Матубот хизмати саволларига Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов жавоб берди (2-қисм).
— Кейинги пайтда болалар ва ўсмирларда кўриш қобилиятининг пасайиши кўп учрамоқда. Бунинг олдини олиш мумкинми?
— Кўз табиатан узоқ-узоқ манзилларни кўришга мослашган. Аммо, XXI асрга келиб юксак технологияларнинг ривожланиши туфайли яқин масофадан иш битиришга одатланмоқдамиз. Яъни, компьютер, смартфон, мобиль телефон асосий иш қуролимизга айланиб бораяпти. Бунинг натижасида кўзларимиз табиий иш режимини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда. Албатта, бу муаммо кўзларнинг кўриш қобилиятига ўз таъсирини ўтказмай қўймаяпти.
Миопия — узоқни яхши кўра олмаслик касаллигининг кўпайиб бораётгани шунинг белгиси. Энг ёмони, кейинги пайтларда бу касаллик ёшариб бораётир. Бунинг олдини олиш учун оилада тарбияга эътиборни кучайтириш, кичкинтойларнинг мобиль телефон, компьютер ўйинларига берилишига йўл қўймаслик, уларни кўпроқ тоза ҳавода сайр эттириш, овқатланиш тартибига ва таомларнинг шифобахшлик хусусиятига эътибор қаратиш керак.
Катталар ҳам компьютерда ишлаш қоидаларига риоя этиши зарур. Яъни, монитор ва кўз ораси 15-20 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак. Компьютерда узлуксиз ишлайдиганлар ҳар икки соатда 20-30 дақиқа кўзга дам бериши мақсадга мувофиқ. Соғлом турмуш тарзига оид бу маълумотларни ҳар бир оилага етказсангиз, кўз хасталикларининг олдини олишда сезиларли натижаларга эришасиз.
— Кўз олмаси катта-катта бўлса, "кўзлари чаросдек порлаб турибди", деб гўзалликка йўямиз…
— Кўз олмасининг катта бўлиши глаукома белгиси бўлиши мумкин.
Кўз ичи босими баланд бўлиши глаукома ривожланишининг асосий омилидир. Шу боис, касалликни барвақт аниқлаш, шифокор назорати остида бўлиш нерв тизими зарарланишининг олдини олади ва кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради.
— Кексаларимиз кўзларини кўк чой билан тез-тез ювиб туришларига кўп гувоҳ бўлганман. Бунинг саломатликка фойдаси борми?
— Маълумки, кўк чой табиий усулда олингани боис, унда табиий, шифобахш моддалар кўп. Шунингдек, бактерияларга қарши курашиш хусусиятига эга. Шу жиҳатлари сабабли конъюнктивит, блефарит ва бошқа шамоллаш туфайли келиб чиқадиган кўз хасталикларининг олдини олиш ва даволашда ўзига хос таъсир кучига эга.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz

📌Биз аҳамият бермайдиган ҳолатлар ҳақида
😥Чарчоқ оддий ҳолат сифатида қабул қилинадиган бўлди: одам кўп ишлаши ва оз ухлаши керак. Аммо чарчоқ ҳафта охири ва таътилдан кейин ҳам кетмаса, бунга жиддий қараш керак. Чарчоқ кўплаб касалликларнинг аломати бўлиши мумкин.
🥵Терлаш. Жисмоний машқлар туфайли терласангиз, бу яхши. Лекин тез-тез терлаш бу жиддий касалликнинг илк аломатлари бўлиши мумкин.
🥗Жиғилдон қайнашига ўхшаш ҳислар ошқозон ва қизилўнгач ўртасидаги қийин муносабатларга ишора қилмайди, балки юрак муаммоларидан дарак бериши мумкин.
🚶♀️Озиш. Кўп одамлар диетасиз, жисмоний машқларсиз ва турмуш тарзини ўзгартирмасдан вазн йўқотишни орзу қиладилар. Тўсатдан тўсатдан вазн йўқотиш саратон белгиларидан биридир. Шунинг учун шифокор билан биргаликда килограмм ҳалок бўлишига нима олиб келиши мумкинлигини ўйлаб кўринг.
🔹Қабзиятга эътибор бермаслик қийин. Бунга сабаб нотўғри диета ва сувнинг етишмаслигидир. Бу диабетга ишора бўлиши мумкин. Шу сабабли йилига бир марта қон таҳлилидан ўтиб, қондаги шакар миқдорини текширтиришингиз керак.
Манба: “Соғлом ҳаёт”
▶️@ssvuz

ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ 74 МИНГДАН ОШДИ
🔺2020 йил 6 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 053 (+149) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌28 нафари Тошкент вилоятида,
📌105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 3 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Самарқанд вилоятида 14 нафар,
📌 Наманган вилоятида 9 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 32 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 79 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71 315 (+142) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2127 нафар бемордан 179 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ КЎРИШГА ТАЪСИРИ БОРМИ?
Офтальмологиянинг замонавий йўналиши ҳисобланган кўз микрохирургияси бўйича ССВ Матубот хизмати саволларига Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Азамат Юсупов жавоб берди (3-қисм).
— Кўзга говмучча чиқиши ниманинг аломати?
— Бу бирор ички касаллик, шамоллаш, қовоқлар яллиғланиши ва гижжа асорати бўлиши мумкин. Бундай вазиятда болани педиатр, юқумли касалликлар шифокори ва окулист кўригидан ўтказиб, мажмуавий муолажа қилиш керак. Шунингдек, боланинг иммунитетини ошириш учун уни рационал овқатлантириш, жисмонан чиниқтириш зарур.
— Қандли диабетнинг кўришга таъсири борми?
— Ушбу касалликка чалинган кўплаб беморлар асосан эндокринолог кўригидан ўтиб, қанд миқдорини меъёрида сақлаш билан чекланади. Ҳолбуки, қандли диабет иккиламчи асоратлари билан ҳам хатарлидир. Жумладан, унинг таъсирида кўз касалликлари келиб чиқиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун беморни йилда икки марта окулист кўригига йўллаш мақсадга мувофиқ.
— Замонавий офтальмология ва кўз микрохирургиясининг энг муҳим ютуқлари нималардан иборат? Улардан амалда фойдаланиш самаралари ва соҳа бўйича янги режалар ҳақида маълумот берсангиз.
— Замонавий офтальмология ва кўз микрохирургияси бугунги кунга келиб шу қадар ривожландики, натижада илгари даволаш мушкул бўлган кўпгина касалликларни бутунлай бартараф этишга эришяпмиз. Катаракта хасталигининг турли шаклларини чоксиз факоэмулсификация усулида даволаш, кўз шоҳ пардаси хиралашганда кератопластика операцияси, қандли диабет, юрак қон-томир касалликлари туфайли келиб чиққан тўр парда ва шишасимон тананинг хасталикларини лазер ёрдамида даволаш бўйича ютуқлар бунга мисолдир. Бундай илғор операцияларни бугунги кунда ҳудудларда ҳам жорий этиш мақсадида жойларда амалий ишлар тизимли йўлга қўйилган.

Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 65 миллион 870 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 523 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 67 миллион 073 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 536 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 14,191 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,644 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,633 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,460 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,241 миллиондан ортиқ).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
—————————————
Ситуация с COVID-19 в мире
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 65 млн 870 тысяч, из них более 1 млн 523 тысяч человек умерли. Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире заразились более 67 млн 073 тысяч человек, из них более 1 млн 536 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 14,191 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,644 млн), на третьем — Бразилия (более 6,633 млн), на четвертом — Россия (2,460 млн), на пятом — Франция (2,241 млн).
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

❓Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси нима? Унинг вазифаси нималардан иборат?
CCB Матбуот хизмати саволларига Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бўлим бошлиғи Абдуғофур Нарзуллаев жавоб беради:
— Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор ва у асосда қабул қилинган тегишли Низом фуқароларнинг меҳнатга лаёқати чекланганлик ҳолати ва ногиронлик гуруҳларини тасдиқлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) тиббий кўрикдан ўтказишда фуқаролар, мамлакат ҳудудида доимий яшайдиган хориж фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги, даволаш профилактик муассасаси (ДПМ) йўлланмасига эга шахсларни қабул қилади.
Ногиронлик гуруҳини белгилаш учун фуқаро ўрнатилган тартибда ўзи яшаб турган жойдаги туманлараро туман (шаҳар) тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига яшаш жойидаги ДПМ йўлланмаси асосида мурожаат этишлари мумкин. Бунинг учун фуқаро паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат мажбурий тартибда кўрсатади.
Мамлакатимиз бўйлаб 107 та тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари фаолият юритмоқда. Фуқаролар, аввало, ногиронлик гуруҳларига чиқишда ўзи яшаб турган жойдаги бош, туманлараро, туман (шаҳар) ва ихтисослаштирилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига мурожаат қилади.
ТМЭК хулосасига рози бўлмаган тақдирда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишга ҳақли. Мамлакатимизда 16 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахслар 636,5 минг нафарни ташкил этади.
Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида бирламчи ногиронлик белгиланганлардан 13,2 минг нафари ногиронлик аломатлари аниқ намоён бўлган касалликлар, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратлар билан ногиронлиги бўлганларга тўғри келади.
(давоми бор)

❓Бирламчи ногиронлик қандай белгиланади?
CCB Матбуот хизмати саволларига Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бўлим бошлиғи Абдуғофур Нарзуллаев жавоб беради:
— Бирламчи ногиронлик белгиланиши учун, аввало, тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтиш керак бўлади. Бунинг учун:
📌даволаш профилактик муассасаси йўлланмаси,
📌даволовчи шифокор, бўлим мудири, бош шифокор имзоси ва муассаса муҳри билан тасдиқланган касаллик тарихидан кўчирма,
📌 амбулатория картаси,
📌 вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (ишлайдиган фуқаролар томонидан) тақдим этилади.
❗️Агар касбий касаллик оқибатида меҳнатга лаёқат йўқотилганлиги даражаси ва ногиронлик аниқланган тақдирда Тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига тиббий кўрикдан ўтиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган соғлиқни сақлаш муассасаси хулосасидан кўчирма ҳам тақдим этилиши лозим.
Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўриклар:
📌фуқароларнинг ҳаёт фаолияти, меҳнатга лаёқатининг чекланганлик ҳолати, ногиронликнинг гуруҳларини белгилаш;
📌меҳнат фаолиятини бажариш давомида жароҳатланган ёки саломатлигини бошқача тарзда шикастлаган ишловчиларнинг меҳнатга лаёқати йўқотилганлиги даражасини белгилаш;
📌ногиронларни реабилитация қилиш чора-тадбирлари ва ногиронларни ишга жойлаштириш, ўқитиш ва қайта ўқитиш бўйича тавсиялар бериш мақсадида ўтказилади.
Бунда беморлар бошланғич тиббий кўрик:
➖жараёнида айнан бир касаллик сабабли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб узлуксиз 4 ойдан ортиқ оғриб қолганда,
➖меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан 12 ой мобайнида танаффус билан
6 ой мобайнида касалланганда,
➖сил касаллиги аниқланганда,
➖ вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида 10 ойни ташкил қилганда,
➖асосий касаллик кучайган кундан бошлаб камида 6 ой силга қарши курашиш муассасаларида ҳисобда турганда ногиронлик гуруҳларига чиқарилади.
Бу жараёнда ушбу шахслар ТМЭК томонидан белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.
Шунингдек, ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтгунгача, яъни ушбу белгиланган муддатлардан олдин ҳам тиббий кўрикдан ўтказишга ТМЭК раиси томонидан чиқарилган қарор асосида қабул қилинади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 97 ФОИЗГА ЕТДИ
🔺2020 йил 7 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 206 (+153) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌27 нафари Тошкент вилоятида,
📌111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 5 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 31 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 71 482 (+167) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2113 нафар бемордан 179 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
«Меҳр-3» операцияси: Суриядан яна 98 киши Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг назорати остида 8 декабр куни «Меҳр» операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди.
👉 https://kun.uz/31027656
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг назорати остида 8 декабр куни «Меҳр» операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди.
👉 https://kun.uz/31027656
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ – ФУҚАРОЛАРНИНГ СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТДАН ТЕНГ ФОЙДАЛАНИШИ КАФОЛАТИДИР!
Қадрли тиббиёт ходимлари, муҳтарам ҳамкасблар! Бўлажак шифокор-талабалар!
Шундай қутлуғ кунларда сизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий қутлайман.
Миллий истиқлолимиз тамали бўлган Бош қомусимизда барча соҳалар қатори тиббиёт соҳасига оид асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгилаб қўйилган. Жорий йилда соғлиқни сақлаш тизимига бевосита ва билвосита дахлдор бўлган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Улар асосида бугун миллий тиббиётимиз тамоман янги ўзанга бурилиш нуқтасида турибди. Биз қайси қонун ёки қарор билан иш кўрмайлик, унинг асосида мамлакатимиз паспорти – Конституция туради.
Шундай экан, бизнинг бутун фаолиятимиз конституцион нормаларга мувофиқ бўлиши, амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳотдан мақсад Бош қомусда белгиланган кафолатланган тиббиёт хизмат сифатини ошириш соҳа раҳбарларининг ўз фаолиятига ҳалоллик принциплари асосида ёндашувига боғлиқ эканини ҳеч биримиз унутмаслигимиз керак.
Ҳозирда асосий Қонунимизда кафолатланган малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаш бўйича ҳар бир инсоннинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишда барча имкониятлар ишга солинмоқда.
Пандемия даврида аҳоли соғлиғини сақлаш, ишсиз қолган фуқароларга ёрдам беришга, тадбиркорларга биринчи даражали эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 10 триллион сўм фондга эга бўлган Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, унинг маблағлари соғлиқни сақлаш, ижтимоий инфратузилмалар, аҳоли ва корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. Соғлиқни сақлаш тизимида ўз вақтида кўрилган чора-тарбирлар самарараси ўлароқ, бугун тонгда юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етгани барчамизни қувонтиради.
Конституциямизда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи барча фуқаролар тенг ҳуқуқли экани қатъий белгилаб қўйилган. Биз бошлаётган ислоҳотларнинг ҳам пировард мақсади мамлакатнинг энг чекка ҳудудларида ҳам марказ талабларига жавоб берувчи замонавий ва сифатли тиббий хизматни йўлга қўйишдир. Шу кунларда Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари мисолида тажриба қилинаётган аҳолини тиббий хатлов ва антопометриядан ўтказиш табдирларидан кўзланган мақсад ҳам юртимизнинг ҳар бир фуқаросига бирдай сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ишларини тизимли йўлга қўйишдир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, Ўзбекистон фуқаролари ҳамиша ўз давлати ва Конституцияси ҳимоясида бўлади ва биз бу тамойилни бундан буён ҳам қатъий амалга оширамиз.
Соғлиқни сақлаш ривожи йўлидаги улкан мақсадларни ўз вақтида рўёбга чиқариш тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган 70 минг нафардан зиёд шифокорлар ва барча ўрта тиббиёт ходимларининг шарафли бурчидир.
Пандемия шароитида давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар барча тиббиёт ходимларининг ҳақ-ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, улар учун жаҳон андазаларига мос меҳнат шароитларини яратишга қаратилган. Барчамиз бу йўлда камарбаста бўлиб, халқимиз саломатлигини таъминлаш йўлида янги марраларни биргаликда забт этишимизга ишонаман.
Азиз ҳамкасблар, оғир дамларда халқимиз ва давлатимиз олдидаги шарафли вазифасини виждонан бажариб келаётган, қасамёдига содиқ сиз каби фидойи инсонлар билан бир соҳада фаолият олиб боришдан фахрланаман. Шуни унутмангки, меҳнатларимиз тез фурсатларда ўз натижасини беришига ишончим комил. Фаолиятимиз самараси эса, шубҳасиз, халқимиз баҳосида намоён бўлади. Барчангизга Конституция куни муборак бўлсин!
Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазири.