Sog'liqni saqlash boshqarmasi
2.21K subscribers
7.41K photos
1.41K videos
53 files
6.16K links
Qashqadaryo viloyati Sog‘liqni saqlash boshqarmasi
🏢Qarshi sh., Xonobod yo‘li 28
☎️ +998752240341
📞103
Matbuot kotibi — https://t.iss.one/LazizaAllayorova
https://t.iss.one/murojaatssbbot
Download Telegram
Юртимизда эмлаш кўрсаткичи 100 минг дозадан ошган вилоятлар 7 та бўлди

❗️18 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 65551 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15894 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 49657 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 1412312 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1125995 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 286317 нафарни ташкил қилди.

📊18 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (11702 доза),
📌Фарғона вилояти (9729 доза),
📌Наманган вилояти (8148 доза) банд қилди.


🔺Коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
📌Фарғона вилоятида 191014 доза,
📌Андижон вилоятида 177190 доза,
📌Наманган вилоятида 154771 доза,
📌Самарқанд вилоятида 138227 доза
📌Тошкент шаҳрида 102849 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 101526 доза,
📌Сурхондарё вилоятида 100406 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
❗️Дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 508 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈163 миллион 312 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 386 мингдан зиёд киши вафот этган (18.05.2021 йил Европа вақти билан соат 16:08 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 515 104 янги ҳолати аниқланди.
⚫️11 014 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.05.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈164 миллион 234 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 404 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,623 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (25,228 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (15,627 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,785 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,127 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 17 984, Ҳиндистонда 263 533, Бразилияда 40 941, Францияда 2 970, Туркияда эса 10 174 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 508 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире введено более 1 млрд 508 млн доз вакцин против коронавируса

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 163 млн 312 тысяч,
📉из них более 3 млн 386 тысяч человек умерло (по состоянию на 16:08 по центральноевропейскому времени 18 мая 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 515 104 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️11 014 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 19 мая 2021 года), в мире заразилось
📈более 164 млн 234 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 404 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 32,623 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 25,228 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 15,627 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,785 млн),
🇹🇷:на пятом — Турция (5,127 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 17 984, Индии — 263 533, Бразилии — 40 941, Франции — 2 970 и Турции — 10 174 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 1 млрд 508 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Айрим давлатларда вакцина олганларга ниқобсиз юриш ва ижтимоий масофани сақламасликка рухсат берилаётган экан. Бу қанчалик тўғри?

ССВ Матбуот хизмати
нинг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Вакцинация жараёнларига аҳолининг 60-70 фоизи қамраб олиниши таъминланса, оммавий иммунитет ҳосил қилиниши тўғрисида кўп бора таъкидлаймиз. Оммавий иммунитетнинг ҳосил қилиниши коронавирус инфекциясини назорат қилиш ва енгиб чиқишда эришилган катта ютуқдир.

Вакцинациянинг тўлиқ босқичларини олган инсон организмида коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи иммун ҳужайралари ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужайралар қанча муддат ҳимоя қилиши борасида тўлиқ маълумот бўлмаса-да, бу ҳужайралар титри юқори бўлган даврда инсонга коронавирус инфекцияси юқмайди.

Албатта, бундай ҳолатда вакцинация тўлиқ босқичларини олган ва иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонларгина ниқобсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин.

Баъзи давлатларда вакцинация олганларга ниқобсиз юриш ва ижтимоий масофани сақламасликка рухсат берилиши, шу давлатлар аҳолиси орасида эмланганлар салмоғи 50 фоиз ва ундан ҳам кўпроқ бўлганлиги ҳамда аҳоли орасида оммавий иммунитет ҳосил қилинишига асос мавжудлиги боис бўлиши мумкин. Лекин бундай давлатлар жуда ҳам саноқли.

Шуни унутмаслик керакки, ўтаётган пандемия даври тиббий ниқоблар ва ўзаро масофа сақлашнинг самарасини исботлаб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ҳиндистонда кузатилаётган коронавирус инфекцияси мукормикоз билан бирга кечиши ўлим ҳолатининг кўпайишига сабаб бўлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлмоқда. Бу биз учун қанчалик ҳавфли?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Ҳа, афсуски, бугунги кунда дунё бўйича касаллик аниқланаётганларнинг 53 фоизи Ҳиндистон аҳолисига тўғри келаётгани ЖССТ томонидан эътироф этилмоқда. Мукормикоз ҳам ҳиндистонлик коронавирусга чалинганлар орасида аниқланаётгани ва ўлим ҳолатини кучайтираётгани тўғрисида ҳам маълумотлар бор.

Мукормикоз – бу замбуруғлар туркумига мансуб инфекцион омил бўлиб, у иссиқ ўлкаларда кўп учрайди. Инсон организмида касаллик учрашига сабаб иммунитетнинг пасайишидир, яъни коронавирус инфекцияси ҳам инсон иммунитетининг пасайишига кучли таъсир қилмоқда. Шу боис, коронавирус билан касалланганларда ҳам мукормикоз кузатилиш ҳолатлари учраб турмоқда.

Олимларнинг фикрига кўра, иккинчи омил антибиотикларни узоқ муддат ёки ноўрин қабул қилиниши иммунитет пасайишига таъсир қилади ва бу ўз ўрнида мукормикоз ривожланишини келтириб чиқариши мумкин.

Инсон организмида мукормикоз, асосан, бурун, томоқ ва ҳалқумда кўпроқ жойлашиши маълум.

Шу боис, аҳолимиздан доимий равишда карантин қоидаларига риоя қилишларини талаб қиламиз. Шу билан бирга вакцинация касалликдан ҳимояловчи ишончли омил эканини яна бир бор таъкидлаймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Муносабат

КОСОН ТУМАНИ ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ МУРОЖААТЛАРИГА ДОИР

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган видемурожаатда Косон туманида тез тиббий ёрдам бўлимида диспетчер, санитарка ва ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган бир гуруҳ ходимлар маъмурият Президентнинг соҳага доир қарорини нотўғри талқин қилиб, уларни ишдан бўшатмоқчи бўлаётганини маълум қилиб, ишда қолишда амалий ёрдам сўрашган.
Мазкур мурожаат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари томонидан ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3494-сонли қарори, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 майдаги қўшма буйруғига асосан тез тиббий ёрдам бўлимлари ва уларнинг филиалларидаги чақириқларни қабул қилиш ходимлари, хўжалик бекалари ва санитарка штатларини мақбуллаштириш белгиланган.

Косон тумани молия бўлими 2021 йил 1 март куни туман тиббиёт бирлашмасига мазкур штатларни мақбуллаштириш бўйича хат киритган. Шу сабабли туман тиббиёт бирлашмаси томонидан юқорида қайд этилган ходимларга тегишли тартибда огоҳлантириш хати берилган. Огоҳлантириш хатида уларга янги иш топгунларига қадар иш ҳақлари сақланган ҳолда компенсация олишлари маълум қилинган.

Ўрганиш жараёнида ходимларга бу борада батафсил тушунча берилди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb
Муносабат

БЕМОРНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛГАН НИШОНЛИК ШИФОКОР МАВЗУСИГА ДОИР

Ижтимоий тармоқларда Нишон туманида шифокорнинг беморни ҳақорат қилгани ҳақида видео тарқалди. Мазкур видео вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганилди.


Аниқланишича, Нишон тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими Нуристон шохобчаси навбатчи врачи Б.Ҳ. бемор М.Р. билан иш пайтида тортишиб қолиб, уни ҳақорат қилган.
Туман тиббиёт бирлашмасининг жорий йил 19 майдаги буйруғига асосан навбатчи врач Б.Ҳ. Меҳнат кодексининг тегишли моддасига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb
Эмлаш жараёнларида водий вилоятлари пешқадамлик қилмоқда

❗️19 майда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 50179 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13703 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 36476 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 1462491 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1139698 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 322793 нафарни ташкил қилди.

📊19 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (8053 доза)
📌Андижон вилояти (6429 доза),
📌Cамарқанд вилояти (5848 доза),
📌Фарғона вилояти (5241 доза),
банд қилди.

🔺Эмлаш жараёнларида водий вилоятлари пешқадамлик қилиб, жами эмлашлар сони:
📌Фарғона вилоятида 196255 доза,
📌Андижон вилоятида 183619 доза,
📌Наманган вилоятида 162824 доза,
📌Самарқанд вилоятида 144075 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 106480 доза,
📌Тошкент шаҳрида 105213 доза,
📌Сурхондарё вилоятида 104874 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
❗️Юртимизда касалликдан соғайганлар сони 93 минг нафардан ошди

🔺2021 йил 19 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97543 (+263) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌30 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Хоразм вилоятида,
📌44 нафари Тошкент вилоятида,
📌120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 68 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93071 (+231) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 676 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3796 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
Зойир Мирзаев болалар шифохонасига борди

Вилоят ҳокими Қарши шаҳридаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, бемор болакайлар ва уларнинг яқинларидан ҳол сўради. Шунингдек, марказда қўшимча қурилаётган бинолар сифати, жиҳозланиш ҳолатлари ва аҳолига яратилаётган қулайликлари билан танишди.

Мавзуга доир: Президент тиббиёт соҳасидаги асосий муаммолар ҳақида гапирди.

Аъзолик👉@qashvilhokimligi
«Тинчлик» маҳалласида жойлашган эски тиббиёт масканига оид эълон қилинган хабарга муносабат билдирилди

Кеча телеграмдаги каналларнинг бирида Косон туманидаги «Тинчлик» маҳалласида жойлашган эски тиббиёт маскани ҳақида танқидий видеолавҳа эълон қилинган.

Мазкур видеолавҳада кўтарилган муаммолар юзасидан Косон тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари муносабат билдириб чиқди.

Батафсил видеода: https://youtu.be/A-uhzy6j0YY?t=11

👉 @Kosontumani_uz
❗️Юртимизда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3800 нафардан ошди, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 20 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97856 (+313) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌7 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌47 нафари Тошкент вилоятида,
📌176 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 2 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 34 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 16 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 175 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93339 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 678 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3839 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Самарқандда жаҳоннинг нуфузли шошилинч тиббий ёрдам хизмати шифокорлари жам бўлди

Самарқанд вилояти Ёшлар марказида "Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: шошилинч тиббий ёрдамда минимал инвазив технологияларнинг роли ва ўрни" мавзусидаги XVI Республика илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади.

Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Э. Турдимов, Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, Россия Фанлар академияси академиги С. Багненко, Боку миллий жарроҳлик маркази раҳбари, профессор Г. Муслюмовлар сўзга чиқиб, анжуман ишига муваффақият тилади.

Унда мамлакатимиз мутахассислари билан бирга Россия, Жанубий Корея, Украина ва Озарбайжон каби қатор мамлакатлардан тиббиёт ходимлари иштирок этмоқда.

Тадбирда иштирокчиларнинг 150 нафари оффлайн, 600 нафардан ортиғи эса онлайн тарзда қатнашмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi