Sog'liqni saqlash boshqarmasi
1.98K subscribers
7.15K photos
1.33K videos
52 files
5.94K links
Qashqadaryo viloyati Sog‘liqni saqlash boshqarmasi
🏢Qarshi sh., Xonobod yo‘li 28
☎️ +998752240341
📞103
Matbuot kotibi — https://t.iss.one/LazizaAllayorova
Download Telegram
Газетанинг бу сонида👆 Қашқадарёда тиббий хатлов жараёни кенг ёритилган.
Forwarded from QASHQADARYO TELERADIOKOMPANIYASI (ABROR MUZAFFAROV)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ”│Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида навбатдаги “Маҳорат дарслари” ташкил этилди.

|Youtube |Facebook |Telegram|
Каналга уланинг
👉
https://t.iss.one/qashqadaryo_trk
​​🔺2020 йил 12 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 956 (+145 нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌32 нафари Тошкент вилоятида,
📌97 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 30 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72243 (+159) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2101 нафар бемордан 177 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​СОЧ ОҚАРИШИНИ НИМА ТЎХТАТАДИ? (2-қисм)

ССВ Матбуот хизмати саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Аваз Иноятов жавоб беради.

— Сочнинг эрта оқаришида қандай даво муолажалари олиб борилади

— Суҳбатнинг 1-қисмида санаб ўтилган сабаблар туфайли соч оқараётган бўлса, касаллик тузалиши билан соч оқариши ҳам тўхтайди. Аммо оқарган сочларни ўз рангига қайтаришнинг имкони йўқ.

Даволашда дори–дармон ичиш билан бирга маҳаллий муолажа усуллари ҳам олиб борилиши керак. Кўпчилик мутахассислар соч оқаришини тўхтатиш учун А, С, Е витаминлари, рибофлавин ва биотин моддаси, фолий кислотасини қабул қилишни тавсия этади.

Шунингдек, эрта соч оқаришига қарши оддий усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, сариёғ, кастор ёғларидан. Унинг таркибидаги минераллар ҳам соч оқариши жараёнини секинлаштириб, ранг бериш хусусиятига эга. Уларни эритиб, соч илдизига уқаловчи ҳаракатлар билан суриш лозим. Муолажани ҳафтада икки марта такрорлаш тавсия этилади.

Қора чой соч оқаришини тўхтатишда самарали воситалардан бири. Аччиқ дамланган қора чойни бир ош қошиқ ўсимлик ёғи билан аралаштириб, соч илдизидан бошлаб учигача суртилади. Тезроқ ва яхши натижага эришиш учун бу муолажани ҳар куни такрорлаш мумкин.

Аммо соч оқаришига қарши чораларни қўллашдан олдин, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Чунки, соч оқаришига қарши чораларни унинг содир бўлишига нима сабаб бўлганини англамасдан бажариб бўлмайди. Бундай ҳолатларда соч оқаришини кучайтириб юборишингиз, организмингизнинг бошқа қисмига зарар беришинингиз ҳам мумкин.

— Сочнинг эрта оқаришини олдини олиш учун нималар қилиш даркор, оқ соч толасини юлиш мумкин эмас дейишади, шу тўғрими?

— Сочларнинг эрта оқаришини олдини олиш учун В гуруҳ витаминлари билан биргаликда рух ва мис минералларига бой бўлган, , витамин-минерал комплекс воситаларини хамда озиқ-овқатларни кабул қилинг.

Булар сут маҳсулотлари, қизил гўшт, гуруч, гречка, сабзи, апельсин, помидор ва жигар, ёнғоқлар, дуккакли ўсимликлар, карам ҳисобланади.

Агар сочингиз оқаришининг сабаби чекиш бўлса, уни ташлаш даркор. Чунки бу зарарли одат сабабли тўқималар кислородга тўйинолмайди ва меланин ишлаб чиқаришнинг пасайишига олиб келади.

Баъзилар пайдо бўлган илк оқ сочларни юлиб ташлашади. Аслида бундай қилиш мумкин эмас. Оқ сочларни юлса кўпаяди деган сўзда жон бор. Сочларингиз эрта оқаришни бошласа, муаммодан қутулишга шошилмай даво чорларини кўриш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
⚡️⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ


Сўнгги вақтда жаҳонда, шу жумладан, қўшни давлатларда карантин чекловларининг амал қилиш муддати узайтириб борилаётганлиги, шунингдек янги 2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:

▪️ вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;

▪️вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;

▪️юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;

▪️мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;

▪️фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;

▪️янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;

▪️вилоятлар, туманлар марказлари ва шаҳарларда очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилсин;

▪️вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрадилар;

▪️ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига (мижозларни жойлаштиришда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобдан фойдаланиш, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш, шунингдек, дезинфекция ишларини амалга ошириш) қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилди.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​🔺2020 йил 13 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 094 (+138) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌24 нафари Тошкент вилоятида,
📌104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 25 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 85 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72368(+125) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2114 нафар бемордан 176 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 билан касалланишнинг 650 мингга яқин янги ҳолати аниқланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 70 миллион 461 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 599 мингдан зиёд киши вафот этган (13.12.2020 йил Европа вақти билан соат 16:58 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 649 425 янги ҳолати аниқланди, 10 718 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (14.12.2020 йил Тошкент вақти билан соат 09:26 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 72 миллион 225 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 612 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 15,648 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,857 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,836 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,653 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,324 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

——————————————

За последние сутки в мире выявлено около 650 тысяч новых случаев заболеваемости COVID-19

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 70 млн 461 тысяча, из них более 1 млн 599 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:58 по центральноевропейскому времени 13 декабря 2020 года). За последние сутки в мире выявлено 649 425 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 10 718 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:26 часов по ташкентскому времени 14 декабря 2020 года), в мире заразились более 72 млн 225 тысяч человек, из них более 1 млн 612 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 15,648 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,857 млн), на третьем — Бразилия (более 6,836 млн), на четвертом — Россия (2,653 млн), на пятом — Франция (2,324 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
⚡️Олимлар коронавирусни 2 дақиқа ичида йўқ қилиш усулини топишди

🔸Таркибида рух ёки қалай бўлган тиш пасталари коронавирусни икки дақиқа ичида 99,9 фоизга йўқ қилиши мумкин. Бу ҳақда Британия стоматология ассоциациясининг British Dental Journal нашрида чоп этилган тадқиқот натижаларида маълум қилинди.

🔹Шунингдек, таркибида цетилпиридиний хлориди бўлган оғиз чайиш воситалари ҳам оғиздаги коронавирусни йўқотган. Бу унсурни тиш пасталари ва томоққа сепиладиган спрейлар таркибида ҳам учратиш мумкин.

🔸Цетилпиридиний хлориди хусусиятларидан коронавирусни даволашда эмас, балки унинг профилактикасида фойдаланиш керак.

🔹Цетилпиридиний хлориди SARS-CoV-2 вирусининг липид қобиғини емиради ва унинг йўқ қилинишига олиб келади. Шунинг учун коронавирус юқтирган бемор таркибида ушбу унсур бўлган восита билан оғзини тез-тез чайиб туриши лозим.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ССВ: ЯНГИ ЙИЛ ТАДБИРЛАРИ КОРОНАВИУРУС ТАРҚАЛИШИ УЧУН ОЧИҚ МАЙДОНГА АЙЛАНМАСИН!

Янги йил байрами яқинлашгани сари барча байрам тадоригини бошлаб юборади. Бозорлар, дўконлар одамлар билан тўлиб-тошади. Бу Янги йилнинг аввалгиларидан фарқли томони шуки, бу сафар уни коронавирус билан бирга кутиб олаяпмиз.

Бу эса, албатта, вазиятга жиддий қарашни тақoзо қилади. Янги йил тадбирлари, сайллар, байрам томошалари каби одам кўп йиғиладиган йиғинлар коронавирус тарқалиши учун шароит яратиб бериши турган гап. Хўш, мутахассислар бу масалага қандай қарайди? CCВ Матбуот хизмати шу савол билан вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаевга мурожаат қилди:

– Инсон иммун тизими соатдек тўғри ишлаб туриши учун инсон соғлом турмуш тарзига риоя килиши керак, мунтазам спорт билан шуғулланиши ва зарарли одатлардан воз кечиши шарт. Буларнинг барчаси инсонга боғлиқ бўлган мезонлардир, – дейди Эъзозбек Ризаев. – Лекин инсонга боғлиқ бўлмаган мезонлар ҳам бор. Булар – ташки мухитнинг ноқулай бўлиши (ўта совуқ ҳарорат ёки ўта иссиқ), кучли шовқин (мусиқа оханги 80 децибел ва ундан юқори бўлиши), ташқи мухитда кислород миқдорининг камайиши (ёпиқ повелион, тамаки тутуни, инсонлар сонининг кўп бўлиши) инсон иммун тизимини зўриқишига олиб келади. Натижада, касаллик юқтириб олиш ва касалланиш хавфи бир неча баробарга ортиб кетади.

Мамлакатимизда карантин талабларини бироз юмшатилганлиги, даволаниш кўрсаткичларини 97 фоизга етгани бу – “биз коронавирусни енгдик” дегани эмас албатта. Биз ҳозирча фақатгина бу кўрсаткичларни муқобиллаштиришга мувофиқ бўлдик холос.

Эндиликда касалликни тўлиқ енгиш учун огоҳликни йўқотмаслигимиз керак. Бу ишда эса биз ҳар биримиз масъулмиз. Юртимиз узра байрам кайфияти аллақачон тарала бошлади. Куни кеча асосий қомусимиз – Конституция қабул қилинган кунини нишонладик. Олдинда эса янги йил байрами эшик қоқмоқда.

Байрам чиройли ва хурсандчилик билан ўтишини истаган холда, биз шифокорлар янги йил байрамини уйда, оила даврасида, ортиқча дабдабасиз ўтказишни тавсия қиламиз. Ўша куни меҳмонга бориш ёки меҳмон чақириш тавсия этилмайди.

Шунинг учун ҳам Республика махсус комиссияси баёнотида вилоят, туман ва шаҳарлардаги байрам арчаларини очиқ осмон остида ўрнатиш тавсия этилди.

Байрам корпоратив ўтиришлари, турли хил дискотекалар – сизнинг саломатлигингизга жиддий путур етказиши мумкин. Айниқса, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ҳамда олий ўқув юртларида турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ёшлар саломатлиги жиддий хавф солади.

Алькогол ва тамаки махсулотларини кўп истеъмол килиш эса, нишон аъзоларимиз ўпка, жигар ва буйракни шикастланишига олиб келади. Бу ҳолат эса иммун тизимимизнинг сусайиши ва касалликка чалиниши, шунингдек, касалликларни тез тарқалиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги дунёдаги эпидемик вазият ҳамон таҳликали бўлиб қолаётганини инобатга олиб, мутахассисларнинг тавсияларига амал қилиш ҳар биримиз учун муҳим эканини эслатиб ўтади. Бундай холатларга йўл қўймаслик эса ҳар биримизнинг ўз қўлимизда.

Энг асосийси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланишга жиддий аҳамият бериш лозим. Республика махсус комиссиясининг баёнотида кўзда тутилган Янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича тавсияларига амал қилиш ҳар биримизнинг соғлиғимиз учун ниҳоятда муҳимлигини унутмайлик!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔹Охирги 20 йилда ўлимга олиб келган касалликлар ҳақида

🔸Ўлимга олиб келувчи касалликлар бўйича ЖССТ томонидан тадқиқот ўтказилди. Натижаларга кўра, сўнгги 20 йил ичида одамлар юқумли бўлмаган касалликлар: юрак-қон томир касалликлари, диабет ва саратон касаллигидан вафот этишмоқда.

🔘Дунё бўйича инсон ўлимига сабаб бўлган асосий касалликлар (2019):

📌юрак ишемик касаллиги;
📌 сурункали обструктив ўпка касаллиги;
📌қуйи нафас йўллари инфекциялари;
📌юқумли касалликлар;
📌 трахея, бронхлар ва ўпка саратони;
📌Альцгеймер касаллиги;
📌диарея (юқумли касаллик);
📌қандли диабет;
📌буйрак касаллиги.

🔸Юрак ишемик касаллиги ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Бу дунёдаги барча ўлимларнинг 16 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, сўнгги 20 йил ичида ушбу касалликдан ўлганлар сони 2 миллиондан ошиб, йилига қарийб 9 миллионга етди.

🔸Энг хавфли юқумли касаллик қуйи нафас йўллари касалликлари бўлиб қолмоқда, шу жумладан вирусли пневмония (кўпинча бу COVID-19 ўлимига сабаб бўлади) ҳам.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил кечасини қандай ўтказиш керак?

Корпоратив тадбирлар нега чекланмоқда?

Бундай тадбирлар учун ажратилган маблағлар қаерга йўналтирилишини ким ҳал қилади?

2020 йилдан кейин ҳам юртимизда пандемик вазият барқарорлигича қоладими?


Саволларга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева “O‘zbekiston 24” телеканалининг “Студия 24” дастурида жавоб берди.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​🔺2020 йил 14 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 241 (+147) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌26 нафари Тошкент вилоятида,
📌89 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌 Навоий вилоятида 3 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 25 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72522(+154) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2107 нафар бемордан 174 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🧠Нима учун ёш ўтгани сари хотира ёмонлашади? Бундан қутулиш имкони борми?

🔹Қарилик туфайли когнитив қобилият сусайиши, енгил когнитив бузилишлар ва деменция хотира сусайиши сабаблари ҳисобланади.

🔹Қарилик туфайли когнитив қобилият сусайиши нормал ҳолат. Ёш ўтган сари инсон танасининг барча ҳужайралари, шу жумладан нейронлар ҳам эскиради.

🔹Енгил когнитив бузилишлардан азият чекадиган одамлар кўп нарсаларни унутишади, лекин барибир ўзлари секинлик билан унутганларини тиклаб олишлари мумкин.

🔹Деменция одамнинг хотирасини, билим қобилиятини ва кундалик ишларини бажариш қобилиятини йўқотадиган синдром. Деманцияга чалинган одамлар кўриш, мўлжал олиш ва тил қобилиятларини йўқотиш билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келишади.

🔹Деменция хавфини минималлаштиришнинг энг истиқболли усули бу ижтимоий боғлиқликдир. Ижтимоий изоляция эса деменция хавфини 2 фоизга оширади.

Манба: «Соғлом ҳаёт»

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​ҚЎЛ ЮВИШ ГИГИЕНАСИ БОЛА САЛОМАТЛИГИДА ҚАНДАЙ ЎРИН ТУТАДИ?

Инсон ташқи муҳит билан муносабатга киришар экан, бу жараёнда минглаб бактериялар, микробларга рўбарў келади. Шу боис, қўлларни гигиена талаблари даражасида ювмасдан овқатланиш ёки болаларнинг қўлларини оғзига солиши, бармоқларини сўриш одати оғир касалликларнинг юқишига, гижжалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Қўл гигиенасига амал қилишнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида ССВ Матбуот хизматига тиббиёт фанлари номзоди Дилором Турсунова сўзлаб берди:

— Инсон организмида ўзи билмаган турли зарарли микроорганизмлар яшаши мумкин. Гижжалар ҳам шундай зарарли микроорганизмлардан бири ҳисобланади. Уларнинг 250 дан ортиқ тури маълум бўлиб, кўп ҳолатларда, лямблия, энтеробиоз кабилар кўп учрайди. Касалликнинг соғлом одамга юқишида гижжа тухумлари билан ифлосланган қўл етакчи роль ўйнайди. Шунинг учун мазкур хасталикни “кир қўллар касаллиги” ҳам дейишади.

Гижжа боланинг иммунитетини пасайтиради. Бу "Гепатит А" касаллигининг юзага келишига ҳам сабаб бўлади.

Бундан сақланишнинг энг мақбул йўли қўлларни тозалаб ювишдир.
Қуйидаги ҳолатларда қўлларни, албатта, совунлаб ювиш керак:
📌ҳожатхонадан чиққандан кейин;
📌овқат пишириш олдидан;
📌ҳайвонларга қаралгандан сўнг;
📌кўчадан уйга қайтгандан кейин;
📌овқатланишдан аввал;
📌ҳар қандай юмушни бажаргандан сўнг;
📌йўтал ва аксиришдан кейин;
📌кўчадаги машғулотлар(ўйинлар, боғда ишлаш, ит ва мушуклар билан ўйнаш)дан сўнг.

Шунингдек, тирноқларнинг ўсишига йўл қўймаслик керак. Акс ҳолда, тирноқ тагида турли инфекциялар, гижжа тухумлари тўпланиб, бир қатор касалликларни келтириб чиқаради.

Кўпчилик қўлга совун суриб ҳосил бўлган кўпикни чайиш билан чекланади. Баъзилар сувнинг ўзи билан чайиб ҳам кетаверади. Аммо бу билан қўлларимизга ёпишиб олган, айниқса, тирноқлар остига беркинган зарарли микроорганизмлардан қутула олмаймиз.

Яна бир жиҳат. Қўпчилик микробларга қарши кураш услуби сифатида иссиқ сувда қўл ювишга ҳам одатланган. Бу ҳам муаммога ечим бўлолмайди. Аксинча, иссиқ сув қўл терисини қуруқлаштириб, яллиғлантириши мумкин. Энг мақбул чора, қўлларни санитария-гигиена талаблари даражасида ювиш саналади. Оқар сувда қўлларни яхшилаб совунлаб ва 10 сониядан кам бўлмаган вақт давомида бир-бирига ишқалаш лозим.

Оиланинг ҳар бир аъзосида алоҳида сочиқ, тиш ювиш чўткаси, қўл ювиш учун совуни бўлишига эътибор бериш ва шахсий гигиена қоидаларини тарғиб этиш муҳимдир. Уй ҳайвонлари ҳам инсонларда юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи омил ҳисобланади. Масалан, биргина ит 150 турдан кўпроқ гельминт ташувчидир. Бундан ташқари, мушук, чивин, пашша ва бошқа ҳашаротлар ҳам касаллик омили саналади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли орасида тиббий ниқоблардан фойдаланмаслик ҳолатлари тобора кўп учрамоқда.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​ВAЗИР АҚШНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДAГИ ФAВҚУЛОДДA ВA МУХТОР ЭЛЧИСИНИ ҚAБУЛ ҚИЛДИ

Бугун Соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Хаджибаев AҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди. Мақсад — соғлиқни сақлаш соҳасидаги келгуси ҳамкорлик сифатини ошириш масалаларини муҳокама қилиш.

Мулоқот давомида элчи мамлакатимизда COVID-19 билан курашиш борасида оператив ва ўз вақтида самарали чоралар кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган улкан ишларни қайд этиб ўтди.

Д. Розенблюм пандемия пайтида ўзбекистонлик тиббиёт ходимларининг қаҳрамонларча тинимсиз олиб борган меҳнати таҳсинган лойиқ эканини айтди.
Ўз навбатида, вазир ушбу ишни амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди. A. Хаджибаев AҚШ нафақат моддий ва гуманитар, балки консультатив ёрдам ҳам кўрсатганини таъкидлади.

Коронавирусга чалинган беморларни даволаш соҳасида маълумот алмашиш мақсадида икки мамлакат мутахассислари иштирокида қатор видеоконференциялар ташкил этилди.

Тадбирда, шунингдек, AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан самарали ҳамкорлик олиб борилаётгани хусусида ҳам гап борди. Жумладан, жорий йилнинг март ойида умумий қиймати 15 миллион доллардан ортиқ бўлган силга қарши курашиш бўйича тўртта янги лойиҳа ишга туширилди. Лойиҳа даврида дори-дармонларга чидамли сил касаллиги билан хасталанган беморларга ёрдам бериш ва сил касаллигига қарши курашиш учун янги дорилар ва диагностика технологиялари жорий этилади.

Бундан ташқари, океан орти мамлакати COVID-19 га қарши кураш учун 9 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратди. Бу техник кўмак, лаборатория ускуналари ва тест тизимлари, шунингдек, мамлакат бўйлаб шифохоналарда ўрнатилган 200 та сунъий нафас бериш аппаратларини ўз ичига олади.

Шунингдек, Ўзбекистон AҚШ билан фармацевтика соҳасида ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, ҳозирги пайтда мамлакатимизда АҚШнинг 10 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиларнинг 46 турдаги дори воситаси, 39 та ишлаб чиқарувчиларнинг 108 турдаги тиббий асбоб-ускуналари, 30 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиларнинг 79 номдаги тиббий буюмлари рўйхатдан ўтган.

Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида йод-бром маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун “GRP International” компанияси томонидан “Asian Pharmaceutical Industrial Group KRG” қўшма корхонасини ташкил этилди.

Мулоқот давомида томонлар замонавий тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш, юқори тиббий технологияларни қўллаш орқали аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги иш ўринларини яратишга қаратилган тиббиёт соҳасида янги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олдилар. Шунингдек, мутахассислар орасида ўзаро тажриба алмашиш, AҚШнинг етакчи клиникаларида нафақат давлат тиббиёт муассасалари ходимлари, балки хусусий сектор вакиллари учун стажировка ўташни ташкил этиш тўғрисида ҳам қатор келишувларга эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
⚡️Талабаларга 28 декабрдан 10 январгача қишки таътил берилади

❗️Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди, – деб хабар бермоқда ОЎМТВ Ахборот хизмати.

2021 йил 11 январь — ўқишнинг биринчи куни бўлади.

CCВ расмий каналига уланиш: @ssvuz
​​2020 йил 15 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 396 (+155) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 25 нафари Тошкент вилоятида,
📌 122 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида:
📌 Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 26 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 102 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72 661 (+139) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 123 нафар бемордан 172 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 8 443 нафар бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 71 миллион 581 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 618 мингдан зиёд киши вафот этган (15.12.2020 йил Европа вақти билан соат 18:51 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 496 156 янги ҳолати аниқланди, 8 443 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (16.12.2020 йил Тошкент вақти билан соат 10:28 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 73 миллион 475 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 635 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 16,041 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,906 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,901 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,707 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,338 миллиондан ортиқ).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

—————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло 8 443 человека

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 71 млн 581 тысяча, из них более 1 млн 618 тысяч человек умерли (по состоянию на 18:51 по центральноевропейскому времени 15 декабря 2020 года). За последние сутки в мире выявлено 496 156 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 8 443 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:28 часов по ташкентскому времени 16 декабря 2020 года), в мире заразилось более 73 млн 475 тысяч человек, из них более 1 млн 635 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 16,041 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,906 млн), на третьем — Бразилия (более 6,901 млн), на четвертом — Россия (2,707 млн), на пятом — Франция (2,338 млн).

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz
​​Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) Соғлиқни сақлаш вазирлигига 4000 дона экспрес-тест тўпламларини тақдим қилди

Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) — Корея Республикасининг соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги ташкитлот бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, яъни чет давлатларда соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун беғараз лойиҳалар билан шуғулланади.

Ҳозирги кунда KOFIH дунёнинг 20 дан ортиқ хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Жамғарма ҳамкорликни йўлга қўйган мамлакатлар турли ижтимоий аҳамиятга эга самарали лойиҳаларни амалга ошириб келади. Уларнинг асосий қисмини биринчи тиббий ёрдам, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ижтимоий масалалар ташкил этади.

Ана шундай лойиҳалардан бири KOFIH малака ошириш дастури доирасида 2007 йилдан бошлаб, Ўзбекистондан 62 нафардан ортиқ шифокор Корея Республикасининг етакчи олий ўқув юртларида малака ошириб қайтган.

KOFIH Болалар миллий тиббиёт марказини ташкилий ишларига ва бошқарув фаолиятига кўмаклашиб келмоқда. Марказда шошилинч тиббий ёрдам хизматлари ва бачадон бўйни саратонига қарши кураш лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда.

KOFIHнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Себастьян Ю томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига 4000 дона экспрес-тест тўпламлари тақдим қилинди. Вазирлик номидан уларни вазир ўринбосари Шоҳрух Шарахметов қабул қилиб олди.

Экспресс-тестлар организмга тушган коронавирусга нисбатан иммун тизимининг курашиш қобилиятини аниқлаш имконини беради, бунда касаллик жараёнини кечув даври, организмнинг вирусга қарши қандай курашаётгани ва ҳосил қилинган иммунитет таначалари баҳоланади. Бу усул инсоннинг қон намунаси орқали текширилади. Мазкур тестлар юртимиз аҳолиси орасида коронавирус инфекциясини тезда аниқлаб, уни барвақт даволаш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

CCВ расмий каналига уланиш:
@ssvuz