Sog'liqni saqlash boshqarmasi
2.2K subscribers
7.41K photos
1.42K videos
53 files
6.16K links
Qashqadaryo viloyati Sog‘liqni saqlash boshqarmasi
🏢Qarshi sh., Xonobod yo‘li 28
☎️ +998752240341
📞103
Matbuot kotibi — https://t.iss.one/LazizaAllayorova
https://t.iss.one/murojaatssbbot
Download Telegram
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантаналари тадбирда тизимда меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ мутахассисларнинг хизматлари эътироф этилиб, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН ЯНА 136 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 7 ноябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 438 (+71) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 68 нафари Тошкент шаҳрида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌Бухорода вилоятида 7 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Жиззах вилоятида 8 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 14 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 7 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 72 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 65 686 (+136) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 169 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев тиббиёт ходимларига табрик йўллади.

Сўзим аввалида, ҳаётини инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва асраш ишига бағишлаган сиз азиз саломатлик посбонларини "Тиббиёт ходимлари куни" байрами билан муборакбод этаман.

Батафсил 👉 бу ерда ўқинг.

Каналга уланиш:
➡️ @qashqadaryopress
🔺2020 йил 7 ноябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 512 (+74) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 23 нафари Тошкент шаҳрида,
📌51 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌Бухорода вилоятида 7 нафар,
📌Андижон вилоятида 13 нафар,
📌Жиззах вилоятида 8 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
📌Наманган вилоятида 14 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 7 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент вилоятида 65 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 83 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 65 762 (+212) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 167 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 212 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺Шу йилнинг 7 ноябрь куни мамлакатимизда 229 ҳолатда касаллик қайд этилди.

⚫️Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 583 нафарга етди.

♻️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 212 нафар бемор тузалди.

🟢Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 512 нафар бемордан 65 762 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2167нафар бемордан 250 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шифокорнинг бир куни...

ССВ Матбуот хизмати.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Қашқадарёда пандемия даврида вафот этган шифокорларнинг оила аъзоларига 10 млн сўмгача пул берилади

Батафсил:
👉 https://nnews.uz/?p=16223

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/nasafnewsuz
Қашқадарёда пандемия даврида вафот этган шифокорларнинг оила аъзоларига 10 млн сўмгача пул берилади

Батафсил:
👉 https://nnews.uz/?p=16223

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/nasafnewsuz
​​ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Муҳтарам тиббиёт ходимлари!

Дунёда инсон саломатлиги учун масъул бўлган, улар умрининг бардавом бўлиши учун жон куйдиришга тайёр Сиз азиз ҳамкасбларни Тиббиёт ходимлари куни билан табриклашдан беҳад мамнунман.

Ҳурматли ҳамкасблар!

Биз шу кунларда миллий тиббиёт тизимида мисли кўрилмаган ўзгаришлар бошлаш арафасида турибмиз. Бу ўзгаришлар янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузига ижобий таъсир этиши шубҳасиз.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, соғлиқни сақлаш тизими давлат ва халқ ўртасида кўприк бўлиб, аҳоли тизимдаги ўзгаришларга қараб давлатнинг фаолиятига баҳо беради. Шунинг учун ҳам бу синовли кунларда тиббиёт ходимлари қасамёдларига содиқ қолган ҳолда, кучли фуқаролик позициясини намоён этиб, миллат соғлиги йўлида ҳалоллик билан меҳнат қилишлари ҳар қачонгидан муҳимдир.

Бутун дунё коронавирус билан курашаётган айни кунларда мамлакатимизда касалликка қарши олдинги сафларда турган тиббиёт ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга жиддий аҳамият берилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг ўзида коронавирусга қарши курашда фидойилик кўрсатгани учун мукофотланган 300 нафардан ортиқ мутахассисларнинг ҳам аксарияти соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари эканлиги эътиборга лойиқ. Энди бизнинг олдимизда билдирилган ана шу ишончни оқлаш вазифаси турибди.

Соғлиқни сақлаш тизимида қилинган ислоҳотлар қисқа даврда ўз натижаларини бераётганига гувоҳмиз.
Масалан, сўнгги 4 йилда 1700 дан ортиқ даволаш муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бу даврда аллергология, онкология, нефрология ва буйрак трансплантацияси, неврология ва инсульт, травматалогия ва ортопедия ҳамда нейрохирургия каби қатор йўналишларда илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти ташкил этилиши ҳисобига аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатаётган тиббиёт марказлар сони 18 тага етди.

Шуниси қувонарлики, келгуси 2021 йилда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига 16,6 триллион сўм йўналтирилиши мўлжалланаётгани ҳам давлатимизнинг соҳага эътибори ҳар қачонгидан юқори эканига далил бўла олади. Бундан ташқари, коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун ҳам 3 триллион сўмдан зиёд маблағ берилиши режалаштирилган.

Шу йил 6 ноябрь куни Президентимиз бошчилигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишининг ҳам асосий мавзуларидан бири тиббиёт ходимларига муносиб шароитлар яратиб бериш бўлгани соҳада меҳнат қилаётган барча мутахассисларни қувонтирганига шубҳа йўқ.
Ушбу тарихий анжуманда мажбурий тиббий суғурталаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини самарали йўлга қўйиш, тиббий таълим ва илм-фанни юқори босқичга кўтариш сингари жуда муҳим вазифалар ҳам белгилаб берилди.

Қадрли тиббиёт ходимлари, азиз ҳамкасблар!

Беморларни нафақат дори-дармон, балки ширин сўз, қайноқ меҳр билан дарддан фориғ этишга, малҳам бўлишга шошилган сиздек жонкуяр инсонлар учун мана шундай эъзозу эҳтиромлар ярашади. Бугун ҳеч иккиланмай айта оламизки, Ўзбекистонимизда янги армия — тиббиёт армияси коронавирусга қарши мардона курашмоқда. Рақиб ҳар қанча айёр ва хавфли бўлмасин, биз ўз тажрибамиз, билимимиз, бор имкониятларимизни кўринмас душманни енгиш учун сарф этаётганимизни барча кўриб турибди.
Шундай шарафли ва айни пайтда машаққатли меҳнатларингизда улкан зафарлар, ўзларингизга ҳам мустаҳкам соғлиқ, оилаларингиздан ҳаловат аримаслигини тилайман.

Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлинг, азиз, тиббиёт ходимлари! Яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин.

Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазири.
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
Бир гуруҳ тиббиёт соҳаси фидойилари қадим Самарқанд шаҳри томон саёҳатга отланди.

Байрам муборак, ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Каналга уланиш: ➡️ @qashqadaryopress