Sog'liqni saqlash boshqarmasi
2.25K subscribers
7.22K photos
1.35K videos
53 files
6.02K links
Qashqadaryo viloyati Sog‘liqni saqlash boshqarmasi
🏢Qarshi sh., Xonobod yo‘li 28
☎️ +998752240341
📞103
Matbuot kotibi — https://t.iss.one/LazizaAllayorova
https://t.iss.one/murojaatssbbot
Download Telegram
2020 йил 20 апрель соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1627 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 20 апреля 2020 года 23:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1627.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
2020 йил 21 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 21 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1657.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзбекистон 24” телеканали . ҳамкорлигида коронавирус инфекцияси, унинг хавфи, тарқалиш тезлиги ва фожеавий оқибатлари ҳақида дастлабки фильм яратилди.

Ушбу фильмда бепарволик ва ушбу касаллик хавфини ҳис қилмаслик қандай кечириб бўлмас мудҳиш хатоликларга олиб келиши бир инсон тақдирида тасвирланади.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУНГИ ИЛК ХУШХАБАРИМИЗ: АНДИЖОНДА 8 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ


Дарддан фориғ бўлаётган инсонлар қувончи коронавирус пандемияси билан курашаётганларга куч-ғайрат бағишламоқда. Бу каби хушхабарлар эса дунёни таҳликага солаётган коронавирус инфекцияси билан самарали курашиш мумкинлиги, ҳатто, ғолиб бўлиш имкони борлигини кўрсатмоқда. Бунда ҳал қилувчи зарбани бериш, шубҳасиз, тиббиёт ходимларининг зиммасида. Қаҳрамон шифокорларимиз эса ушбу вазифани шараф билан бажаришаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Жумладан, Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 8 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганлардан 5 нафари Андижон шаҳридан, 3 нафари Жалақудуқ туманидан. Улардан 4 нафари эркак бўлса, яна 4 нафари аёллардан. Барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтгача 13 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 21 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 269 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНГАН БЕМОР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Шу йилнинг 14 апрель куни Наманганг шаҳрида яшовчи Ш. юрак ишемик касаллиги, гипертония иккинчи даражаси, атеросклеротик кардиосклероз, икки томонлама пневмония ва ўткир нафас етишмовчилиги ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган эди.

Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. 73 ёшли (эркак) ушбу беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ кардиолог, вирусолог, пульмонолог, терапевт, реаниматологларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ВОДИЙНИНГ ЯНА БИР ВИЛОЯТИ ФАРҒОНАДА ҲАМ 5 НАФАР БЕМОР БУТКУЛ ТУЗАЛДИ

Давлатимиз раҳбари тиббиёт ходимлари олдига коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишни асосий вазифалардан бири сифатида қўйган эдилар. Ушбу даъватдан руҳланиб, бор тажриба ва маҳоратларини ишга солишган шифокорларимиз фидойилиги беморларимизнинг кетма-кет соғайишларини таъминлаяпти.

Жумладан, Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 5 нафар соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси Туркиядан келишган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 2 нафари Тошкент шаҳридан, Қашқадарё, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 41 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.
Фарғона вилояти бўйича шу пайтга қадар 6 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 11 нафарга етди.

Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 274 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУХОРО ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТЛАРИДА 19 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, РЕАБИЛИТАЦИЯГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

Сўнгги кунларда коронавирус инфекциясига чалинаётганлар сони сезиларли даражада пасайиб бораётгани, шунингдек, тузалаётган беморларнинг сони эса ўсиб бораётгани барчамизни қувонтириши табиий. Бунинг замирида эса юртимизда коронавирус инфекцияси аниқлангандан то ҳозирги кунгача фидойилик билан меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг алоҳида ўрни бор.

Матонат билан коронавирус инфекциясига қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг навбатдаги ғалабаси: Бухоро вилоятидан яна 15 нафар, Хоразм вилоятидан эса 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Бухорода шифо топганларнинг 7 нафари Россиядан, 4 эса Туркиядан чартер рейслар орқали вилоятга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 11 нафари эркак, 4 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Бухоро ва 2 нафари Сурхондарё вилоятидан бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 68 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 83 нафарга етди.

Хоразм вилоятида эса тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 3 нафари аёл, 1 нафари эркак бўлиб, 2 нафари Бухоро вилоятидан, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 27 ёшда.
Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 293 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУХОРО ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТЛАРИДА 19 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, РЕАБИЛИТАЦИЯГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

Сўнгги кунларда коронавирус инфекциясига чалинаётганлар сони сезиларли даражада пасайиб бораётгани, шунингдек, тузалаётган беморларнинг сони эса ўсиб бораётгани барчамизни қувонтириши табиий. Бунинг замирида эса юртимизда коронавирус инфекцияси аниқлангандан то ҳозирги кунгача фидойилик билан меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг алоҳида ўрни бор.

Матонат билан коронавирус инфекциясига қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг навбатдаги ғалабаси: Бухоро вилоятидан яна 15 нафар, Хоразм вилоятидан эса 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Бухорода шифо топганларнинг 7 нафари Россиядан, 4 эса Туркиядан чартер рейслар орқали вилоятга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 11 нафари эркак, 4 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Бухоро ва 2 нафари Сурхондарё вилоятидан бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 68 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 83 нафарга етди.

Хоразм вилоятида эса тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 3 нафари аёл, 1 нафари эркак бўлиб, 2 нафари Бухоро вилоятидан, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 27 ёшда.
Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 293 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
НАМАНГАНДА 20 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ, УЛАР ОРАСИДА 5 ЁШЛИ БОЛА ҲАМ БОР

Сўнгги кунларда коронавирус инфекциясидан соғайиб бораётганларнинг кўпайиб бораётгани ва аксинчи, касалланиш ҳолатларнинг аста-секин камайиб бориши кўзга ташланмоқда. Бунда фидойи ва тажрибали шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекцияси чекинаётганидан далолатдир.

Чунки юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш борасида минглаб тиббиёт ходимлари матонат билан меҳнат қилишмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракати билан беморларнинг бутунлай соғайишига эришилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун коронавирус инфекциясига чалинган яна 20 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Наманган шаҳридан бўлиб, 19 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган, бир нафари Туркиядан келган. Беморларнинг 7 нафари эркак, 13 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 23 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 43 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 313 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 67 ЁШДАН 11 ЁШГАЧА БЎЛГАН 21 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Айни кунларда коронавирус пандемияси билан курашаётган барча давлатларнинг малакали мутахассислари, коронавирус тарқалишининг олдини олишда, энг асосий омил карантин эканини якдиллик билан таъкидлашмоқда. Шунингдек, юртимиз шифокорлари томонидан инфекцияга чалинганларни эрта босқичда аниқлаш, тезкор ва самарали даво чораларини амалга ошириш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга.

Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 21 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Шифо топганларнинг 8 нафари Россиядан Тошкентга келишгач, “Сокол” оромгоҳига карантинга олинган, 1 нафари Франциядан, яна 1 нафари эса БААнинг Дубай шаҳридан келган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган. Қолган 11 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни ютириб олган.

Беморлардан 11 нафари эркак, 10 нафари аёл. Улардан 13 нафари пойтахтимиздан, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидан 2 нафардан, Наманган, Навоий, Хоразм ва Тошкент вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 11 ёшда. Сўнгги текширувлар ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Ушбу клиникада шу пайтга қадар 29 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 50 нафарга етди.

Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 334 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ПОЙТАХТИМИЗДАН ЯНА 10 НАФАР БЕМОР ТЎЛИҚ СОҒАЙДИ


Бугун Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 10 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайганларнинг 3 нафари Москва – Тошкент , 1 нафари Истамбул – Тошкент йўналишида чартер рейсда келишган ва карантинга олинган. Қолган 6 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 5 нафари эркак, 5 нафари аёллардир. Улардан 9 нафари пойтахтимиздан, 1 нафари Хоразм вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 11 ёшда.Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида шу пайтга қадар 32 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 42 нафарга етди.

Аҳамиятли томони, нафақат коронавирус инфекциясига чалинганлар, балки бутун аҳолининг умид кўзлари шифокорларда. Шундай жиддий масъулиятни зиммасига олган тиббиёт ходимлари эса жасорат ва шиддат билан қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришиб, самарали натижаларга эришмоқдалар.

Ҳозирча бугунги кун давомида мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 344 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ 96 НАФАРГА ЕТИБ, ШУ КУНГАЧА 357 НАФАР БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ


Аввал ҳам айтганимиздек, дарддан фориғ бўлаётган инсонлар қувончи коронавирус пандемияси билан курашаётган шифокорларга куч-ғайрат бағишламоқда. Бу каби хушхабарлар эса дунёни таҳликага солаётган коронавирус инфекцияси билан самарали курашиш мумкинлиги, ҳатто, ғолиб бўлиш имкони борлигини кўрсатмоқда. Қаҳрамон шифокорларимиз эса ушбу вазифани шараф билан бажаришаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 13 нафари буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улардан 11 нафари пойтахтимиздан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Беморлардан 1 нафари чартер рейсда Туркиядан Тошкентга келган. Қолган 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 71 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса 2019 йилда туғилган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Илк коронавирус инфекциясига чалинганларни қабул қилган мазкур клиника жамоаси бирдамлиги, маҳорати ва тажрибаси беморларнинг соғайишида ҳал қилувчи рол ўйнаганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Қувонарли жиҳати, бугун мамлакатимизда айни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинганлар сонига нисбатан ушбу касалликдан соғайганлар кўрсаткичи кескин ошиб, 96 нафарга етди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар бугун, аввалги кунларга нисбатан энг юқори кўрсаткични қайд этган ҳолда, уларнинг сони шу кунгача 357 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvmatbuotkotibi
2020 йил 21 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1678 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 21 апреля 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1678.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
2020 йил 22 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1692 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 22 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1692.

----------------------------------

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ 96 НАФАРГА ЕТИБ, ШУ КУНГАЧА 357 НАФАР БЕМОР БУТУНЛАЙ СОҒАЙДИ

Хабар берганимиздек, мамлакатимизда айни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинганлар сонига нисбатан ушбу касалликдан соғайганлар кўрсаткичи кескин ошиб, 96 нафарга етди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар бугун, аввалги кунларга нисбатан энг юқори кўрсаткични қайд этган ҳолда, уларнинг сони шу кунгача 357 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувни томоша қилишингиз мумкин.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ИЛК ХУШХАБАРИМИЗ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН: 15 НАФАР БЕМОР БУТКУЛ СОҒАЙДИ


Бир томондан кунлар исиб, баҳор фаслининг чирой очаётгани, иккинчи томондан эса кундан кунга коронавирус инфекциясидан тузалаётган беморларнинг кўпайиб бораётгани юртдошларимиз кайфиятига, руҳиятига ижобий таъсир этаётгани шубҳасиз. Бугун ҳам барчамизни қувонтирадиган кўплаб хушхабарни тақдим этиш ниятидамиз.

Ушбу хайрли жараёнлар ортида эса минглаб инсонлар, жумладан, фидоий шифокорларнинг заҳматли фаолияти мужассам. Қаҳрамон тиббиёт ходимлари ҳар доимгидек, зиммасидаги вазифаларни шараф билан бажаришмоқда.

Бугуннинг биринчи янгилигини Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасидан 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг соғайиб чиққанлиги ҳақидаги хабар билан бошлаймиз.

Соғайганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, 13 нафари Қорақалпоғистондан (11 нафари Нукус шаҳридан бўлса, Қўнғирот ва Мўйноқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 372 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНГАН БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Г. оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси борлиги тасдиқланган. 54 ёшли ушбу бемор (аёл) олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган.

Беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи мамлакатимиздаги мазкур соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассис шифокорлари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ХОРАЗМДАН 35 НАФАР БЕМОР ТЎЛИҚ ТУЗАЛДИ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 407 НАФАРГА ЕТДИ


Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш жараёнида минглаб тиббиёт ходимларининг матонати ва фидойилигига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шифокорлар астойдил меҳнат қилишмоқда.

Жумладан, бугуннинг ўзида Ургенч шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 13 нафар, вилоят эндокринология диспансеридан 21 нафар, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан 1 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 31 нафари барчаси Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоятдаги шифохоналарига жойлаштирилган. Қолган 4 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улардан 29 нафари эркак, 6 нафари аёллардир. Беморларнинг 6 нафари Бухородан, 5 нафари Хоразмдан, 4 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижондан, 3 нафардан Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан, 2 нафардан Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан бўлса, 1 нафардан Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 58 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 7 ёшда.
Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 45 нафарга етди.

Бунда, шубҳасиз, Хоразм вилоятидаги фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, халқаро стандарлар асосида даво чоралари кўрилгани беморларнинг тузалишига замин яратди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 407 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА 17 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН БУТКУЛ ТУЗАЛИБ, СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 424 НАФАРГА ЕТДИ

Коронавирус инфекциясидан тузалаётган беморлар ҳақида қувончли янгиликлар замирида фидойи ва малакали тиббиёт ходимларининг улкан ҳиссаси бор. Коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётган бир пайтда, юртимиз шифокорлари саросимига тушмасдан, ўз қасамёдларига содиқ ҳолда, пандемия билан курашишдек катта масъулиятни зиммаларига олишди. Бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришдилар ва самарали натижаларга ҳам эришмоқдалар.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан яна 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Улардан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. 1 нафари Лондондан Тошкентга келган. Беморлардан 4 нафари эркак, 13 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 69 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган (онаси билан бирга реабилитацияга кузатилди). Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

– Клиникамиз ходимларининг бирдамлиги, маҳорати ва тажрибаси беморлармизнинг соғайишида ҳал қилувчи рол ўйнамоқда, – дейди Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё Асилова. – Халқаро стандартлар асосида даволаш муолажаларини олиб бориш учун тиббиёт муассасамизда барча шароитлар яратилган. Саъй-ҳаракатларимиз натижада бугун ҳам навбатдаги 17 нафар бемор буткул соғайиб чиқишди. Малакали шифокорларимиз жонкуярлиги туфайли ушбу кўрсаткичлар кундан кун ошиб боришига ишончим комил.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 424 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СЎНГГИ ИККИ КУН ДАВОМИДА ҚАРИЙБ 200ГА ЯҚИН БЕМОР БУТУНЛАЙ ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 450 НАФАРГА ЕТДИ


Халқимиз сабр ва шукр билан уйда ўтирган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда беқиёс кўмак беришаётган бўлишса, шифокорларимиз коронавирус билан хасталанган беморлар дардига малҳам бўлиб, ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишмоқда.

Жумладан, айни шу соатларда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилмоқда.

Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Беморларнинг 5 нафари эркак, 21 нафари аёллардир. Уларнинг 1 нафари хориждан келган, қолган 25 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги эса 21 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Ҳозирга қадар вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 21 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 47 нафарга етди.

Аҳамиятли жиҳати, кеча 96 нафар бемор, бугун эса, ҳозирча, 93 нафар бемор тузалиб, ўтган икки кун ичида жами 189 нафар бемор буткул соғайиб чиқишди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 450 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz