Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 68 миллион 165 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 557 мингдан зиёд киши вафот этган (10.12.2020 йил Европа вақти билан соат 17:46 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 614 534 янги ҳолати аниқланди, 11 983 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (11.12.2020 йил Тошкент вақти билан соат 10:26 ҳолатига кўра) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 69 миллион 592 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 581 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 14,972 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,767 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,674 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,541 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,269 миллиондан ортиқ).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
————————————
Ситуация с COVID-19 в мире
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 68 млн 165 тысяч, из них более 1 млн 557 тысяч человек умерли (по состоянию на 17:46 по центральноевропейскому времени 10 декабря 2020 года).
За последние сутки в мире выявлено 614 534 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 11 983 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию 10:26 часов по ташкентскому времени 11 декабря 2020 года), в мире заразились более 69 млн 592 тысяч человек, из них более 1 млн 581 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 14,972 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,767 млн), на третьем — Бразилия (более 6,674 млн), на четвертом — Россия (2,541 млн), на пятом — Франция (2,269 млн).
Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
▶️@ssvuz

Ниқоб — бизнинг ҳимоячимиз!
Эъзозбек Ризаев,
ССВ ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:
—Коронавирус илк тарқалган вақтида инсоният у ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас эди. Бу касалликни хаво-томчи йўл билан тарқалиши фақатгина тахминларга асосланган эди. Шу сабабли эҳтиёт чораси сифатида тиббий ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилди. Тиббий ниқоб тақиб юриш расман тавсия этилган давлатлар (Японя, Таиланд, Жанубий Корея кабилар)да коронавирус билан зарарланиш ва ўлим холатлари бошқа давлатларга нисбатан тўрт маротаба камроқ кузатилди.
Гонконг университети микробиологи Квок-Юнг Юна тажрибасига кўра, 2 та ёнма-ён панжарага соғлом ва коронавирус билан зарарланган оғмахонларни (хамяк) жойлаштириб, бир-биридан тиббий ниқоб ёрдамида ажратиб кузатган. Иккинчи холатда эса тиббий ниқоб билан ажратмаган холатда кузатган. Олинган натижаларга кўра, ниқобсиз панжараларда жойлаштирилган жониворларнинг учдан икки қисми (75 фоизи) коронавирус билан зарарланган. Иккинчи кузатув ҳолатида жониворларнинг факатгина 25 фоизида касаллик қайд этилган. Натижалардан кўриниб турибдики, тиббий ниқоблар коронавирусдан ҳимоя килади.
Июнь ойида АҚШда Миссури штатидаги икки сартарош аёлнинг воқеасидан сўнг тиббий ниқобга ишонч ортиб кетди. Бу икки сартарош мижозларга хизмат кўрсатиш вақтида матоли тиббий ниқобдан фойдаланган ва 200 нафардан ортиқ инсонга хизмат кўрсатган. COVID-19 га текшириш вақтида эса, уларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. Уларнинг оила аъзоларида ҳам СOVID-19 касаллиги аниқланган. Аммо хизматдан фойдаланган мижозларнинг ҳеч бирида СOVID-19 ва унинг аломатлари кузатилмаган. Бундай мисоллар тиббий ниқоб фойдасиз деган қарашни йўққа чиқаради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz

НИҚОБИНГИЗНИ ИЯК УСТИГА ТУШИРМАНГ
“COVID-19” инфекцияси тарқалиши дунё миқёсида ҳали-ҳануз катта муаммо бўлиб қолмоқда. Ўтган фурсат давомида бу инфекциядан сақланишнинг биринчи йўли шахсий гигиенага ва карантин қоидаларига риоя қилиш экани маълум бўлди. Бу қоидаларнинг биринчи талаби эса, ниқоб тақиб юриш ҳисобланади. Ниқоб бизни инфекциядан қанчалик ҳимоя қила олиши ҳақидаги саволларимизга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди.
— Ниқоб тақиш инсонни инфекция юқтиришдан неча фоиз сақлаб қола олади?
— Ниқоб тақиб юриш карантин қоидаларининг биринчи талабидир. Агар коронавирусга чалинган ва унинг ташувчиси бўлган инсон ниқоб тақмаса, у билан мулоқотда бўлган инсон ниқобда бўлса инфекция юқиш эҳтимоли 70 фоизни ташкил қилади. Агар коронавирусга чалинган ва унинг ташувчиси ниқоб таққан бўлса-ю, мулоқотда бўлган инсон ниқобсиз бўлса, унда вирус юқиш эҳтимоли 5 фоиз ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, аввало, касалликка чалинган инсонлар ниқоб тақиб юришлари шарт.
Сиз мен касал эмасман, ниқоб тақмасам ҳам бўлади, дейишга шошилманг. Боиси касалликнинг яширин даврида аломатларни сезмаслигингиз ва уни тарқатувчи бўлишингиз мумкин. Шунингдек, соғлом одамнинг ниқоб тақиши ҳам вирус юқиши олдини олишини ҳам унутманг. Сабаби агар ҳар иккала шахс ниқоб тақиб турган бўлса, вирус юқиш эҳтимоли атиги 1,5 фоизни ташкил этади. Бу илмий жиҳатдан исботланган.
— Кўпчилик ниқобни ияк устига тушириб юришмоқда. Бунинг қандай зарарли томонлари бор?
— Агар сиз овқатланаётган ёки ниқобни ечиб қўйишни тақазо этадиган бошқа амалиётни бажараётган бўлсангиз уни иягингизга тушириб қўйишдан кўра, буткул ечиб қўйганингиз мақул. Сабаби ияк усти кишининг очиқ аъзоси бўлиб, турли вирус ва инфекциялар ёпишган бўлиши мумкин. Ниқобни иягингизга туширсангиз, унинг ички қисмига вируслар ўрнашиб олади. Уни оғиз бурнингизга олиб борганда эса, зарарланишингиз эҳтимоли ортади. Шу боис, ниқобни бундай ҳолларда ечиб қўйиш тавсия этилади.

Муносабат
ҚОНУН БУЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН КАТТА ҲАМШИРА ВАЗИФАСИДАН ОЗОД ЭТИЛГАН
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Хорижда ишлаётган ходимга маош ёзиб, давлат маблағини ўзлаштирганлар бемалол ишлаб юраверадими?” сарлавҳали мурожаатда Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими раҳбарияти вакиллари ноқонуний пул ўзлаштириб, яна ўз фаолиятларини давом эттираётгани қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Яккабоғ туман бўлими ҳамда туман молия бўлимининг тегишли буйруқларига асосан ўтказилган текширишда туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими катта ҳамшираси Г.П. томонидан ходимларга қонунга хилоф тарзда иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ қонун бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган ва ундан жами 1 189 112 сўм маблағ маҳаллий бюджетга ундирилган. Бундан ташқари текшириш якунига кўра болалар жонлантириш пости катта ҳамшираси Э.М. ҳисобидан ҳам 1 030 591 сўм ундирилиши кўрсатиб ўтилган.
Қонун бузилишига йўл қўйганлиги учун болалар бўлими катта ҳамшираси Г.П. тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг тегишли буйруғига кўра ўз вазифасидан озод қилиниб, муолажа ҳамшираси вазифасига ўтказилган.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
👉 @qashqadaryo_ssb

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Республикамизда хориждан олиб келинган «COVID-19»га қарши вакциналар ва уларнинг синов босқичлари ҳақида маълумот беради.
▶️@ssvuz
▶️@ssvuz
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔺2020 йил 11 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 811 (+147) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 612 нафарга етди.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 6 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 12 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 30 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 114 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72084 (+163) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2115 нафар бемордан 180 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Тошкент вилоятида,
📌110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 612 нафарга етди.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 6 нафар,
📌 Фарғона вилоятида 12 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 30 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 114 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72084 (+163) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2115 нафар бемордан 180 нафари оғир, 34 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
ДАҲОЛИК ДАЪВО ҚИЛИШ МЕГАЛОМАНИЯ КАСАЛЛИГИ БЕЛГИСИ БЎЛИШИ МУМКИН
Биз одатда ўзини бошқаларга нисбатан ақллироқ, тарбиялироқ ва маданиятлироқ деб ўйлайдиган кишиларни шунчаки мақтанчоқ, ўзига бино қўйган кимса деб биламиз. Аслида бу тоифа кишиларнинг ҳаммаси ҳам ёмон тарбияси ёки табиатан мақтанчоқ бўлгани сабабли бундай йўл тутмайди. Замонавий тиббиёт бундай ҳолатни мегаломания — руҳият бузилишининг бир тури эканини таъкидлайди. Хўш, бу ўзи қандай касаллик, ўзига хос белгиллари ва даволаш усуллари қандай? CCВ Матбуот хизматининг саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Улуғбек Алимов жавоб берди.
— Мегаломания касаллиги қандай хасталик ?
— Мегаломания — васваса, руҳий касаллик белгисидир. Бунда бемор ўзига, имкониятига, ақл-идрокига ва қобилиятига хаддан зиёд юқори баҳо беради. Психиатрия фанида унга алоҳида касаллик сифатида қаралмайди. У руҳий касаллик билан боғлиқ психопатологик ҳолатнинг аломати сифатида баҳоланади. Кўпинча мегаломания шизофрения, аффектив психоз, алкоголизм ва бошқа рухий касалликларда учрайди.
— Мегаломаниянинг келиб чиқиш сабаблари нимадан иборат?
— Биринчидан, бу — ирсий мослашувдир. Агар ота-оналардан бири шу каби касалликдан азоб чекса, фарзанд ҳам шу касалликка чалинишининг эҳтимоли юқори бўлади. Иккинчидан, бу касаллик спиртли ичимликларни кўп истеъмол қиладиган ёки гиёҳвандлик моддаларига боғланиб қолганларда ҳам учрайди.
Эслатиб ўтамиз, ҳатто одатдагидек юқори даражадаги ўзини ўзи ҳурмат қилиш ҳам жиддий руҳий бузилишга сабаб бўлиши мумкин. Яъни инсоннинг ўзига нисбатан ҳаддан зиёд иззатталаблик қилиши, шу билан бирга кучли стрессли вазият, руҳий зарба ҳам ушбу хасталикка сабаб бўлади.
— Касалликнинг клиник белгилари қандай?
— Мегаломания психиатрияда “улуғлик ва бойлик васвасаси” дейилади ва кўтаринки кайфият фонида шаклланади. Бемор ўзини энг буюк улуғ ва бутун дунё устидан хукмрон деб билади. Бойлик васвасасида эса беморлар ўзларини энг бой, хеч туганмас ва ўлмас бойлик олтин, қимматбахо буюмлар эгаси, миллионерларни ўз олдида қашшоқ деб ҳисоблайдилар. Бошқа беморлар эса кўп мамлакат тилларини билиши, бир вақтнинг ўзида бир нечта дорилфунунни битирганликларини ва уларни чет элга ишга тақлиф қилишганини айтишади.
Бу васвасага ихтирочилик ва реформаторлик васвасаси яқин, бунда бемор ўзини буюк кашфиётчи, кўп янгиликлар муаллифи деб ҳисоблайди. Бемор у ясаган асбоб-ускуналар билан бутун ер шари иқлимини ўзгартириши мумкинлигини айтади. Бундай беморлар катта фаолликка эга бўлиб, китоблар (мақола) ёзиб чизмалар чизишади. Тан олинишига эришиш учун давлат ташкилотлари ва халкаро ташкилотларга мурожаат қиладилар.
Шунингдек, беморлар ўзини керакли шахс эканини таъкидлаб, рухий ва жисмоний имкониятларини ҳаддан ортиқ баҳолайди. Уларнинг кайфияти тез ўзгаради ва бошқаларнинг фикри билан қизиқмайди. Аксинча, ўзгаларнинг муносабатига агрессив муносабатда бўлади. Лўнда қилиб айтганда, фақат ўзининг ғоялари ва фикрларига таянади. Қолаверса, бемор уйқусизликдан азият чекади.
— Мегаломанияни қандай даволаш усуллари мавжуд?
— Ташхис қўйиш учун бемор шифокор томонидан суҳбат ўтказилиши ва кузатувда бўлиши лозим. Психологик тестлар ва бошқа тегишли диагностик текширув усуллари ўтказилади. Бундан ташқари, шифокор беморнинг қариндошларидан объектив маълумот олиши керак.
Бундай беморлар махсус шароитда, тиббий ходимлар назорати остида даволаниши лозим. Уларга айрим дорилар ва махсус психотерапияни тавсия этиш мумкин.

КОРРУПЦИЯ - ТАРАҚҚИЁТ
КУШАНДАСИ
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида вилоят прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда коррупцияга қарши кураш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Шоҳрух Худойбердиев, вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили Жамшид Хушвақтов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков ва бошқалар томонидан тизимда бу борада олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Шунингдек, соҳадаги тегишли дастур ва йўл хариталари ижроси, оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағларининг мақсадли йўналтирилиши борасида кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
👉 @qashqadaryo_ssb
КУШАНДАСИ
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида вилоят прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда коррупцияга қарши кураш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Шоҳрух Худойбердиев, вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили Жамшид Хушвақтов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков ва бошқалар томонидан тизимда бу борада олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Шунингдек, соҳадаги тегишли дастур ва йўл хариталари ижроси, оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағларининг мақсадли йўналтирилиши борасида кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
👉 @qashqadaryo_ssb
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
СОЧНИНГ ЭРТА ОҚАРИШИГА САБАБ НИМА, УНИ ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ? (1-қисм)
Организмимиздаги кексаяётганимизни кўрсатувчи ўзгаришлар бизни доим ранжитади. Айниқса, кузгуга боққанимизда сочимиздаги оқни, юзимиздаги ажинни кўриш ташвишга қўяди. Аммо баъзан бу белгилар ёшимиз улғайишидан эмас, танамизда қандайдир ҳасталик борлигини билдиради. Хўш, сочларнинг эрта оқаришига сабаб нима, уни даволаса бўладими? CCВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Аваз Иноятов жавоб беради.
— Сочларнинг оқариши қандай юз беради?
— Сочларнинг рангига махсус меланоцит ҳужайраларида ишлаб чиқариладиган меланин пигментлари жавоб беради. Бу ҳужайралар соч илдизида жойлашган бўлади. Ёш улғайган сайин пигмент ҳосил қилувчи ҳужайраларнинг функцияси сустлашади ва меланин моддасини ишлаб чиқариш тўхтайди. Ушбу табиий жараён бошланадиган вақт ҳар кишида генетик тарзда белгиланган.
Маълум бўлишича, европоид ирқига мансуб кишиларда соч оқариши тахминан 34 ёшда, осиёликларда – 30-34 ёшда пайдо бўлар экан.
Бизда эса, бу ҳолат кўпинча 35 ёшларга тўғри келади. Афсуски, оқарган сочларни яна қорайтиришнинг иложи йўқ. Аммо оқ сочларни яшириш учун кўпчилик турли соч бўёқларидан фойдаланади. Сочларнинг оқариши вақтидан илгари ҳам содир бўлиши мумкин.
Масалан, баъзида 19-20, 20-25 ёшли инсонларнинг ҳам сочларига оқ оралаши мумкин. Бу эса, қариликдан эмас, инсонинг саломатлигида муаммо борлигини кўрсатади. Айрим ҳолларда эса, витаминлар етишмовчилиги, сочни сифатсиз ювиш воситаларидан фойдаланилиши ҳам сочлар оқаришига сабаб бўлиши мумкин.
— Сочларнинг эрта оқаришига сабаб нима?
— Энг аввало, бу наслий юз беради. Ё бўлмаса, организм учун зарур бўлган баъзи керакли моддаларнинг етишмовчилиги ёки кишининг жисмоний руҳий ҳолати ҳам ҳасталикка сабаб бўлиши мумкин.
Масалан, организмда оқсил моддаси, аниқроғи тирозин моддаси етишмовчилиги сочларнинг оқаришига сабаб бўлади. Шунингдек, В гуруҳи витаминлари, рух (цинк) ва мис (медь) организмда етарли даражада бўлмаслиги ҳам бу муаммони юзага келтиради.
Айрим салбий одатлар ва айрим маҳсулотларни керагидан ортиқча истеъмол қилиш сочларнинг рангига таъсир ўтказади. Хусусан, чекиш, туз ва қахва истеъмол қилиш ҳам сочларнинг эрта оқаришига сабаб бўлади.
Бундан ташқари инсон руҳиятидаги ўзгаришлар ҳам унинг сочларини оқаришига сабаб бўлади. Кучли асабийлашиш ва стресс меланин моддасининг ишлаб чиқарилишининг тўхташи, соч ўзагидаги оқсилда ушланиб қолиши ва модда таркибининг ўзгариши оқибатида соч қисқа фурсатда оқариб кетиши мумкин.
Тарихда жуда қисқа вақт ичида одамларнинг сочлари кучли асабий ҳолат туфайли оқариб кетган ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, Франция қироличаси Мария Антуанеттанинг сочлари қатл жазосидан олдин бир кечада оқариб кетган.
Бу ҳодисани организм меланин ва оқсил моддасини бирлаштирувчи кимёвий реакцияни бузадиган моддаларни ишлаб чиқара бошлаши билан изоҳлаш мумкин.
Камқонлик касаллиги, қалқонсимон без функциясининг бузилиши, қандли диабет билан хасталанганда, юрак қон билан етарли даражада таъминланмаганида, жинсий функциялар бузилганида, организмдаги кислоталилик даражаси баланд бўлганида ҳам бу ҳолат юзага келади.
Сабабини аниқламасдан туриб касалликни даволаб бўлмайди. Уни аниқлаш учун сизга шифокор ёрдам беради. Албатта, сочларингиз эрта кумушранг ҳосил қила бошласа, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Бугун, 12 декабрь куни ижтимоий тармоқларда 2021 йил 16 январдан барча олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари анъанавий шаклга қайтиши ҳақида хабарлар тарқалди. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Qalampir нашри Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот котиби Фарҳод Бабашев билан боғланибди.
“16 январдан анъанавий шаклда ўқиш бошланади, деган хабарлар ҳақиқатга зиддир. Бу масалада вазирлик раҳбарияти муҳокамалар ёки режаларни кўраётгани йўқ. Ҳозирги пайтда 16 декабрдан ОТМлар ўз имкониятидан келиб чиқиб, курслар кесимида таълим шаклларига қараб, ўқув жараёнини ташкил қилган ва шу шаклда ўқув жараёни давом этаверади”, деган вазирлик Матбуот котиби Фарҳод Бабашев.
Батафсил: https://qalampir.uz/n/29864

Forwarded from Gazetalar sharhi
Соғлиқни сақлаш.pdf
7 MB
«O‘zbekistonda sog‘liqni saqlash – Здравоохранение Узбекистана» газетасининг 2020 йил 11 декабрь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинади.
Ушбу pdf файл газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
👨⚕️Karantin qoidalariga amal qiling!🙏

Газетанинг бу сонида👆 Қашқадарёда тиббий хатлов жараёни кенг ёритилган.
Forwarded from QASHQADARYO TELERADIOKOMPANIYASI (ABROR MUZAFFAROV)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ”│Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида навбатдаги “Маҳорат дарслари” ташкил этилди.
|Youtube |Facebook |Telegram|
Каналга уланинг
👉https://t.iss.one/qashqadaryo_trk
|Youtube |Facebook |Telegram|
Каналга уланинг
👉https://t.iss.one/qashqadaryo_trk
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔺2020 йил 12 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 74 956 (+145 нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌32 нафари Тошкент вилоятида,
📌97 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 30 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72243 (+159) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2101 нафар бемордан 177 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌32 нафари Тошкент вилоятида,
📌97 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
📌 Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌 Андижон вилоятида 2 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌 Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌 Хоразм вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 30 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72243 (+159) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2101 нафар бемордан 177 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
СОЧ ОҚАРИШИНИ НИМА ТЎХТАТАДИ? (2-қисм)
ССВ Матбуот хизмати саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Аваз Иноятов жавоб беради.
— Сочнинг эрта оқаришида қандай даво муолажалари олиб борилади
— Суҳбатнинг 1-қисмида санаб ўтилган сабаблар туфайли соч оқараётган бўлса, касаллик тузалиши билан соч оқариши ҳам тўхтайди. Аммо оқарган сочларни ўз рангига қайтаришнинг имкони йўқ.
Даволашда дори–дармон ичиш билан бирга маҳаллий муолажа усуллари ҳам олиб борилиши керак. Кўпчилик мутахассислар соч оқаришини тўхтатиш учун А, С, Е витаминлари, рибофлавин ва биотин моддаси, фолий кислотасини қабул қилишни тавсия этади.
Шунингдек, эрта соч оқаришига қарши оддий усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, сариёғ, кастор ёғларидан. Унинг таркибидаги минераллар ҳам соч оқариши жараёнини секинлаштириб, ранг бериш хусусиятига эга. Уларни эритиб, соч илдизига уқаловчи ҳаракатлар билан суриш лозим. Муолажани ҳафтада икки марта такрорлаш тавсия этилади.
Қора чой соч оқаришини тўхтатишда самарали воситалардан бири. Аччиқ дамланган қора чойни бир ош қошиқ ўсимлик ёғи билан аралаштириб, соч илдизидан бошлаб учигача суртилади. Тезроқ ва яхши натижага эришиш учун бу муолажани ҳар куни такрорлаш мумкин.
Аммо соч оқаришига қарши чораларни қўллашдан олдин, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Чунки, соч оқаришига қарши чораларни унинг содир бўлишига нима сабаб бўлганини англамасдан бажариб бўлмайди. Бундай ҳолатларда соч оқаришини кучайтириб юборишингиз, организмингизнинг бошқа қисмига зарар беришинингиз ҳам мумкин.
— Сочнинг эрта оқаришини олдини олиш учун нималар қилиш даркор, оқ соч толасини юлиш мумкин эмас дейишади, шу тўғрими?
— Сочларнинг эрта оқаришини олдини олиш учун В гуруҳ витаминлари билан биргаликда рух ва мис минералларига бой бўлган, , витамин-минерал комплекс воситаларини хамда озиқ-овқатларни кабул қилинг.
Булар сут маҳсулотлари, қизил гўшт, гуруч, гречка, сабзи, апельсин, помидор ва жигар, ёнғоқлар, дуккакли ўсимликлар, карам ҳисобланади.
Агар сочингиз оқаришининг сабаби чекиш бўлса, уни ташлаш даркор. Чунки бу зарарли одат сабабли тўқималар кислородга тўйинолмайди ва меланин ишлаб чиқаришнинг пасайишига олиб келади.
Баъзилар пайдо бўлган илк оқ сочларни юлиб ташлашади. Аслида бундай қилиш мумкин эмас. Оқ сочларни юлса кўпаяди деган сўзда жон бор. Сочларингиз эрта оқаришни бошласа, муаммодан қутулишга шошилмай даво чорларини кўриш лозим.

⚡️⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ
Сўнгги вақтда жаҳонда, шу жумладан, қўшни давлатларда карантин чекловларининг амал қилиш муддати узайтириб борилаётганлиги, шунингдек янги 2021 йил кириб келаётганлигини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:
▪️ вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди;
▪️вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилди;
▪️юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди;
▪️мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияланувчилар, ўқувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланди;
▪️фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилди;
▪️янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган “Президент арчаси” байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтказилиши белгиланди, бунда тарбияланувчиларнинг биргаликда бир масканда истиқомат қилиши инобатга олинди;
▪️вилоятлар, туманлар марказлари ва шаҳарларда очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилсин;
▪️вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўрадилар;
▪️ресторан, кафе, чойхона ва бошқа умумий овқатланиш шохобчаларида карантин чекловларига (мижозларни жойлаштиришда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобдан фойдаланиш, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш, шунингдек, дезинфекция ишларини амалга ошириш) қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича масъул идораларга тегишли топшириқ берилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилди.
Вазирлик расмий канали — @ssvuz

🔺2020 йил 13 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 094 (+138) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌24 нафари Тошкент вилоятида,
📌104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 25 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 85 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72368(+125) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2114 нафар бемордан 176 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌24 нафари Тошкент вилоятида,
📌104 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️ Кеча кун давомида:
📌 Андижон вилоятида 4 нафар,
📌 Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Наманган вилоятида 3 нафар,
📌 Тошкент вилоятида 25 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 85 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 72368(+125) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2114 нафар бемордан 176 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Охирги сутка давомида дунёда COVID-19 билан касалланишнинг 650 мингга яқин янги ҳолати аниқланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 70 миллион 461 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 599 мингдан зиёд киши вафот этган (13.12.2020 йил Европа вақти билан соат 16:58 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 649 425 янги ҳолати аниқланди, 10 718 нафар бемор вафот етди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (14.12.2020 йил Тошкент вақти билан соат 09:26 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 72 миллион 225 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 612 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 15,648 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,857 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,836 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,653 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,324 миллиондан ортиқ).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
——————————————
За последние сутки в мире выявлено около 650 тысяч новых случаев заболеваемости COVID-19
По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 70 млн 461 тысяча, из них более 1 млн 599 тысяч человек умерли (по состоянию на 16:58 по центральноевропейскому времени 13 декабря 2020 года). За последние сутки в мире выявлено 649 425 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 10 718 больных умерло.
Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 09:26 часов по ташкентскому времени 14 декабря 2020 года), в мире заразились более 72 млн 225 тысяч человек, из них более 1 млн 612 тысяч скончались.
Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 15,648 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 9,857 млн), на третьем — Бразилия (более 6,836 млн), на четвертом — Россия (2,653 млн), на пятом — Франция (2,324 млн).

⚡️Олимлар коронавирусни 2 дақиқа ичида йўқ қилиш усулини топишди
🔸Таркибида рух ёки қалай бўлган тиш пасталари коронавирусни икки дақиқа ичида 99,9 фоизга йўқ қилиши мумкин. Бу ҳақда Британия стоматология ассоциациясининг British Dental Journal нашрида чоп этилган тадқиқот натижаларида маълум қилинди.
🔹Шунингдек, таркибида цетилпиридиний хлориди бўлган оғиз чайиш воситалари ҳам оғиздаги коронавирусни йўқотган. Бу унсурни тиш пасталари ва томоққа сепиладиган спрейлар таркибида ҳам учратиш мумкин.
🔸Цетилпиридиний хлориди хусусиятларидан коронавирусни даволашда эмас, балки унинг профилактикасида фойдаланиш керак.
🔹Цетилпиридиний хлориди SARS-CoV-2 вирусининг липид қобиғини емиради ва унинг йўқ қилинишига олиб келади. Шунинг учун коронавирус юқтирган бемор таркибида ушбу унсур бўлган восита билан оғзини тез-тез чайиб туриши лозим.
Манба: «Соғлом ҳаёт»