Sog'liqni saqlash boshqarmasi
2.26K subscribers
7.23K photos
1.35K videos
53 files
6.03K links
Qashqadaryo viloyati Sog‘liqni saqlash boshqarmasi
🏢Qarshi sh., Xonobod yo‘li 28
☎️ +998752240341
📞103
Matbuot kotibi — https://t.iss.one/LazizaAllayorova
https://t.iss.one/murojaatssbbot
Download Telegram
🔺2020 йил 11 ноябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 330 (+86) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌68 нафари Тошкент шаҳрида,
📌9 нафари Тошкент вилоятида
,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌Андижон вилоятида 10 нафар,
📌Бухоро вилоятида 8 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 24 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Хоразм вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 32 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 64 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 66 609 (+176) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 130 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Аҳоли саломатлиги учун хавфли маҳсулотларга махсус тамғаланади

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғалаш икки босқичда жорий этилади.

❗️2021 йил 1 июлдан бошлаб:

📌озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш ихтиёрий равишда амалга оширилади;

📌хавфсизлик белгиси билан тамғаланган озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламаси имтиёзли тарифлар асосида тарқатилади (жойлаштирилади);

📌таълим, спорт ва тиббиёт муассасаларида хавфсизлик белгиси билан тамғаланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга йўл қўйилмайди ҳамда бундай маҳсулотларни реализация қилиш савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади;

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб республика ҳудудида реализация қилиш учун олиб кириладиган ва маҳаллий ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари уларнинг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан мажбурий тартибда тамғаланади.

Бунда таркибида туз, қанд ва ёғ миқдорини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини белгилаш давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​🔺2020 йил 11 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 397 (+224) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌 6 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Самарқанд вилоятида
📌 8 нафари Хоразм вилоятида
📌60 нафари Тошкент вилоятида
📌112 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 591 нафарга етди.

♻️Юртимизда жами 66 672 (+239) нафар фуқаро коронавирусдан соғайди ва кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌Андижон вилоятида 10 нафар,
📌Бухоро вилоятида 8 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌 Самарқанд вилоятида 24 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 10 нафар,
📌Хоразм вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 68 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 91 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 134 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
11.11.2020 ҳолатига кўра коронавирус билан боғлиқ вазият ҳудудлар кесимида.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🦠Кимларга коронавирусга тест топшириш мажбурий?

Барно Абдусаматова, CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

• хориждан келган барча фуқаролар;
• инфекция юқтирганлар билан мулоқотда бўлганлар;
• орттирилган пневмонияли беморлар;
• респиратор касаллик аломатлари бўлган 65 ёшдан катта шахслар;
• ишхонасида COVID-19 юқтирганлиги хавфи мавжуд шифокорлар;
• ва мунтазам бўлиш керак бўлган муассасаларда (ёпиқ турдаги махсус бино, интерант уйлари ва ҳоказо) респиратор касалликлар аломати бўлган шахслар.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​БОҒЧАДАН МАГИСТРАТУРАГАЧА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ЎҚИТИЛАДИ

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

🏃🏻‍♂️мактабгача таълим ташкилотларида “Шахсий гигиена ва жисмоний тарбия асослари” машғулотлари ўтказилади;

📗республика умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув дарсларини қайта кўриб чиққан ҳолда 1-4-синфлар учун “Тарбия” ва “Атрофимиздаги олам” фанлари, юқори синфлар учун “Биология” фани таркибида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича “Саломатлик сабоқлари” мавзулари киритилади;

🙆🏻‍♂️академик лицей, профессионал ва олий таълим муассасаларининг “Жисмоний тарбия” фани доирасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказилади;

⚡️тиббиёт техникумларида валеолог, диетолог, нутрициолог мутахассисликларини тайёрлаш, нутрициолог ва диетолог магистратура (интернатура, клиник ординатура) мутахассисликларини 1 йиллик ўқув дастурлари асосида тайёрлаш йўлга қўйилади;

тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат, клиник ординатура, магистратура, тиббиёт коллежлари ва Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг барча йўналишларида тўғри овқатланиш мавзулари алоҳида циклда ўқитилади;

📌барча мутахассисликлар бўйича врач ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш курслари бўйича фан дастурларига “Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш мезонлари” мавзулари киритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​Магний танқислиги коронавирус хавфини оширувчи белгими?

Организмда магний етишмовчилиги коронавирус касаллиги хавфини ошириши мумкин. Италия ва Франция мутахассисларининг таъкидлашича, магний танқислиги туфайли COVID-19 қон ивишини кучайтиради, инфаркт ва инсульт хавфини оширади, шунингдек, қон томирларининг ички деворларига зарар етказади.

Магний ва коронавирусни нима боғлайди?
Тадқиқот натижасига кўра, коронавирус ва магний етишмовчилиги бирдек тана ҳужайраларига таъсир ўтказади. Шунингдек, магний модда алмашинуви жараёнида фаол иштирок этади. Магний танқислиги туфайли кальций миқдори ошиб, натижада мувозанат бузилади. Бундан эса мия ҳужайралари, асаб толалари, жигар ва қон томирлар зарар кўради.

Коронавирус касаллигидан тузалган бемор ҳужайраларида ҳам кальций миқдори ошиб, бу жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Гарчи юқумли касалликка чалинмаган ҳолатда ҳам инсон танасидаги магний миқдори қай даражада эканлигини текшириб туриши керак. Қуйида эса магний етишмаслигидан дарак берувчи аломатлар ҳақида билиб олиш мумкин.

Ширинликка мойиллик
Оғир машғулот ёки ҳайз кўришдан аввал шоколад истеъмол қилиш истаги пайдо бўлса, бундан ҳолларда магний миқдори кескин пасаяди. Аммо доимо ширинлик истеъмол қилишни яхши кўриш эса танада магний озлигидан дарак берувчи аломатдир.

Мушаклардаги оғриқ
Мушаклардаги оғриқ магний етишмовчилигида энг кўп учрайдиган аломатдир. Томир тортишиши, оғриқ қанчалар тез такрорланса, модда етишмовчилиги ҳам шунча жиддий бўлиши мумкин.

Уйқусизлик
Магнийнинг асосий вазифаларидан бири − мия дам олишига ёрдам беради. Агар ушбу элемент етарли бўлмаса, инсон зўриқади, стрессни енголмай, уйқусизликка учрайди. Шунингдек, кўпинча бундай вазиятда оёқ нотинчлиги синдроми юзага келади, бу айниқса, уйқуга кетиш арафасида кузатилади.

Жиғилдон қайнаши
Магний овқат ҳазм қилишга ҳам ёрдам беради. Агар у организмда етарлича бўлмаса, ҳазм қилиниши керак бўлган овқат қизилўнгачга қайтади ва жиғилдон қайнаши кузатилади. Жиғилдон қайнашидан азият чекадиганлар дастлаб магний миқдорини текширувдан ўтказиши керак.

Лоқайдлик ёки тажанглик
Магний асаб тизимининг меъёрида ишлаши учун жуда муҳимдир. Аммо етарли бўлмаса, стресс, асабийлашиш ёки аксинча бефарқлик ҳолати пайдо бўлади.

Қабзият
Модданинг яна бир вазифаси овқат ҳазм қилиш трактига ҳам тегишли. Албатта, қабзият учун жуда кўп сабаблар бўлиши мумкин. Аммо юқоридаги белгилар ҳам биргаликда кузатилса демак, организм магнийга муҳтож.

Мигрен
Магний танқислиги туфайли қон томирлари жуда тез кенгаяди ёки тораяди. Бу эса бош оғриғига сабаб бўлади. Аслида мигрен шифокор томонидан доимий кузатувни талаб этадиган хавфли касаллик, аммо оғриқ яқинда пайдо бўлган бўлса, магний миқдорини текширтириш зарур.

Манба: Daryo.uz

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
78 НАФАР КИШИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 12 ноябрь айни вақтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 475 (+78) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌13 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🟢Айни пайтда юртимизда 66 672 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 210нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Коронавируснинг энг аниқ 3D-модели яратилди

Саудия Арабистонида қирол Абдулла номидаги фан ва технология университети олимлари коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини яратишди.

Муассаса сайтининг маълум қилишича, моделни яратиш учун оқсиллар маълумотлар базаси ва микроскоп ёрдамида олинган тасвирлардан фойдаланилган.

Олимларнинг сўзларига кўра, уларнинг модели SARS-CoV-2 вирусининг замонавий тузилишини атом даражасида очиб беради ва илгари кўриш мумкин бўлмаган қисмларини намойиш этади.

«Бизнинг моделимиз шунчаки липид мембранасига ихтиёрий жойлаштириб чиқилган бошоқли оқсилларни эмас, ҳозирги кунда бизга маълум бўлган вируснинг тўлиқ ультратузилмасини кўрсатиб беради», — дея таъкидлади тадқиқот муаллифларидан бири Нган Нгуен.

Олимларнинг фикрича, уларнинг модели вируснинг аввал ўрганилмаган қирраларини тадқиқ этишга ҳамда COVID-19га қарши дориларни яратишни тезлаштиришга ёрдам беради.

Манба: Xabar.uz

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди. Учрашувда бу соҳалардаги ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни жойларда амалга ошириш чоралари ҳақида сўз борди.
Шавкат Мирзиёев бу борадаги янги иш тизимидан мақсади, педагог ва шифокорлардан кутаётганлари ҳақида гапирди. Мактаб директорлари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимларининг фикр-мулоҳазаларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлади.

В городе Карши глава государства провел беседу с учителями и наставниками, медицинскими работниками. На встрече говорилось о значимости реформ в данных сферах, об их реализации на местах.
Президент рассказал собравшимся о том, каким он видит результаты новой системы работы, вклад педагогов и врачей в это дело. Выслушал мнения директоров школ, учителей и медработников, поддержал их предложения.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ботир Қурбонов,
CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби
аъзоси:

〰️〰️〰️〰️〰️
Россиядан келганларда ПЗР тести маълумотномаси мавжуд бўлса, 14 кунлик карантинда бўлиши шартми?

🛩 Хориждан келаётган шахсларнинг Республика ҳудудига киришидан аввал 72 соатдан кам бўлмаган манфий ПЗР тест таҳлил натижаси бўлиши керак.

🚧 Агарда 72 соатдан ошган тест таҳлили ва шахсда касаллик белгилари (тана ҳарорати кўтарилган, йўтал, шамоллаш аломатлари) бўлса, у ҳолда уй шароитида карантинга олиниши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Автомашина ичини коронавирусга қарши қандай дезинфекциялаш мумкин?

🦠 Коронавирус инфекцияси юза қисмларда, жисмлар сатҳида бир неча соатдан 2-3 кунгача сақланади.

🚙 Автомобилнинг эшик очадиган жойи, қўл ости ёстиқчаси, хавфсизлик камарининг қисқичи дезинфекцияли салфеткалар билан артилиши шарт.

Транспорт воситасининг ички салонини доимий равишда шамоллатиб туриш зарур.

🧴 Aвтотранспорт воситаларини бошқариш қисмлари, шунингдек, мультимедиа экранлари дезинфекциялаш воситалари (водород пероксид, 70 фоизли спирт, таркибида хлор бўлган воситалар), тери қопламалар эса ювиш воситалари билан мунтазам равишда артиб турилади.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔺2020 йил 12 ноябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 560 (+85) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌83 нафари Тошкент шаҳрида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Бугун айни пайтга қадар:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
📌Андижон вилоятида 9 нафар,
📌Жиззах вилоятида 6 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
📌Наманган вилоятида 10 нафар,
📌Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Хоразм вилоятида 10 нафар,
📌Тошкент вилоятида 29 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 62 нафар
бемор тузалди.

🟢Шундай қилиб, юртимизда 66 814 (+142) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 2 153 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz