Forwarded from Times.uz
#cўраган_эдингиз

Болаларга ниқоб тақиш керакми? Неча ёшли болаларга тақиш зарур?

7 ёшгача бўлган болалар учун асосий тавсия — бу ижтимоий масофа сақлаш.

😷 Катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар ниқоб тақишлари мажбурий.

🏃🏻‍♂️ Фаол ҳаракат
ва спорт билан шуғулланишда (айниқса иссиқ ҳавода) ниқоб тез намланади ва инфекциядан ҳимоя қилмайди.

📐 Шунинг учун болалар — ёшидан қатъий назар инфекция ташувчисидан узоқроқ бўлгани, масофа сақлаши ва бирор юзага қўл теккизган бўлсалар, дезинфекция воситасидан фойдаланиши зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️

Болалар ҳам коронавирусга чалинишадими?

Ҳа, болалар ҳам коронавирус инфекцияси билан оғришади, лекин статистикага кўра болалар орасида касалланган сони камроқ.

👶🏻 Болалар коронавирус инфекциясини анча енгил ўтказишади, улар орасида симптомсиз касалликни ташувчилар, шунингдек, касалликнинг енгил шакли кўп бўлади. Болалар катталарга нисбатан кўпроқ инфекция манбаси ҳисобланишади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Коронавирус билан касалланган беморлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишлари керак?

Ушбу саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси доценти Дилфуза Ҳасанова жавоб берди:

🍜Ковид инфекцияси билан касалланганлар учун таомлар енгил ҳазм бўладиган, витамин, микроэлемент ва оқсилга бой бўлиши керак. Таомларни кичик ҳажмда барра салат ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади.

🥢 Булар — қайнатма шўрвалар, қийма гўштларидан тайёрланган котлетлар, тефтеллар, фрикаделкалар, балиқ гўшти, творог, сувда қайнатиб чала пиширилган тухум, дуккаклилардан тайёрланган суюқ таомлар, арпа бўтқалари.

🥤Шунингдек кўп миқдорда суюқлик ичилиши мақсадга мувофиқ. Турли мева шарбатлари, компотлар, кўк чой, лимон, смородина, занжабил, асал ва малина чойлари шулар жумласидан.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🦠Ўзбекистонга коронавирусга қарши самарали дори келтирилди

Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ишлатилиши мумкин бўлган самарали дори воситаси келтирилди. Бу ҳақда Effect.uz хабар берди.

Дориларни бугун яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилган кўп тармоқли махсус шифохонага Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассосиацияси президенти Отабек Умаров номидан топширди.

Бу дориларни Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев қабул қилиб олди.

💊 Самарали деб айтилаётган дорининг номи “Lianhua Qingwen Jiaonang” бўлиб, бу Хитойда ишлаб чиқарилган ва эҳтимол бу дори халқ табобати асосида тайёрланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️ Бугун Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 591 нафар бемор соғайди. Бурекорд

✔️ Тузалганлар:

📍381 нафари
Тошкент шаҳрида

📍 82 нафари Тошкент вилоятида,

📍41 нафари Андижонда,

📍23 нафари Сирдарёда,

📍20 нафари Наманганда,

📍17 нафари Бухорода,

📍 17 нафари Навоийда,

📍10 нафари эса Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

❗️Шу тариқа юртимизда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
‼️ Бугун Ўзбекистонда 770 кишида коронавирус аниқланди, 1 208 бемор соғайди (рекорд)

Кун давомида 6 бемор (Тошкент +5, Андижон +1) вафот этди.

Касалликка чалинганлар: 671 нафари — бемор билан мулоқот орқали юқтирган, 99 нафари — карантин марказидаги фуқаролар.

🛏 Даволанаётган 8 893 нафар бемордан 564 нафари — оғир, 215 нафари — ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Телевидениеда илк бор — журналистлар ҳаётини хавф остига қўйиб, оғир аҳволдаги коронавирус беморлари даволанаётган Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимидан репортаж тайёрлади

Ёпиқ эшиклар ортига назар: беморлар таассуроти, ниқоблари юзига скотчлаб ёпиштирилган шифокорлар кўзёши...

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 26 мингдан ошди

🦠 (+238) —
Янги касалланишлар:

📎 117 нафари — Тошкент шаҳрида,

📎 114
нафари — Тошкент вилоятида,

📎 7
нафари — Андижон вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

📈 Жами беморлар — 26 066 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлади

Бугун ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

📈 Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

❗️Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Коронавирусга қарши курашда «умид учқунлари» пайдо бўлган

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди. Ҳозир дунёда коронавирусга чалинганлар 20 миллионга, қурбонлар эса 750 мингга яқинлашмоқда, шунга қарамай:

❗️«Кўпчилигингиз қайғуда эканингизни ва бу дунё учун қийин вақт эканини биламан. Бироқ мен ойдинлик киритишни истайман: умид учқунлари бор ва мамлакат, минтақа, шаҳар ёки посёлка, қаерда жойлашганидан қатъи назар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ҳеч қачон кеч эмас», — дейди Гебрейесус.

🔎 Унинг сўзларига кўра, Янги Зеландия коронавирусга қарши қандай курашиш лозимлиги борасида дунёга намуна бўлган. Мамлакат ичида коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари 100 кундан буён қайд этилмаяпти.

☝️ЖССТ раҳбари барча давлатлар етакчиларини ҳаракат қилишга, фуқароларни эса янги чеклов чораларига риоя қилишга чақирган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 24 мингдан ошди

✔️ Бугун 10 та ҳудудда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 1 098 нафари соғайди.

Беморларнинг 781 нафари Тошкент шаҳрида, 205 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Самарқанд вилоятида, 18 нафари Қашқадарё вилоятида, 17 нафари Андижон вилоятида, 10 нафардан Бухоро, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида, 9 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 24 090 нафар фуқаро тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 75 фоизни ташкил қилмоқда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Коронавирусдан тузалганлар билан мулоқотда бўлиш хавфли эмасми?

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Коронавирус билан касалланган шахсларда вирусга қарши антитаначалар ишлаб чиқилади, унда «Иммунноглобулин G»нинг юқори кўрсаткичлари аниқланади, бундай даврда бу инсонлар бошқаларга хавфсиз бўладилар ва коронавирус юқтирмайдилар.

🔗 Касаллик қандай кечишидан қатъи назар организм вирусга қарши иммунитет, яъни антитаначалар ишлаб чиқилади. Антитаначалар касаллик аломатлари бошлангандан кейинги учинчи ва тўртинчи ҳафталарга тўғри келади. Баъзи инсонлар касалликни енгил ва симптомларсиз ўтказиб, ўзларини яхши ҳис қилишлари билан, алоҳидаланиш тартибига риоя қилмаяпти ва кўчага чиқиб бошқалар билан мулоқотда бўлиб, организм ҳали тўлиқ антитаначаларни ишлаб чиқиб улгурмагани боис яна вирус юқтириб олмоқда.

❗️Шунинг учун беморлар касалхонадан чиққанларидан кейин яна 10 кун давомида алоҳидаланиши ва бошқалар билан мулоқотда бўлмаслиги мақсадга мувофиқ.

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Президент: «Пандемия Мустақиллик кунида катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклашни талаб қилмоқда»

Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтилди.

🚧 Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.

🔹Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, айни ҳафталар биз учун синовли давр бўлади. Кўрилаётган чоралар қанчалик натижа бериши кейинги ҳафтада аён бўлади.

Мустақиллик байрамини кўпроқ оила даврасида нишонлашни
ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклаш талабини қўймоқда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Болалар қайси ёшда ниқоб тақишгани маъқул?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти:

👶🏻 5 ёшгача ва ундан кичик болалардан ниқоб тақишни талаб қилиш керак эмас. Бу боланинг хавфсизлиги ва ниқобни минимал ёрдамда тегишлича қўллай олишига асосланган.

🧒🏻 6 ёшдан 11 ёшгача болаларнинг ниқоб тақишида бир нечта омилларни ҳисобга олиш лозим: ҳудудда коронавируснинг тарқалганлик даражаси, болаларнинг ниқобдан фойдалана олиши ҳамда ниқобнинг боланинг таълим олиши ва руҳий ривожланишига таъсири.

👩🏻 12 ёшдан катта болалар эса катталар ниқоб тақишлари керак бўлган шароитларда ниқоб тақишлари шарт. Мисол учун, болалар 1 метрдан кўпроқ ижтимоий масофага риоя қила олмаганларида ёки коронавирус тарқалиши даражаси юқори бўлган ҳудудларда ниқоб тақиши керак.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Мактабларни 14 сентябрдан бошлаш таклифи киритилди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Мактабларда пандемия шароитида ўқув йилини бошлаш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда пандемия шароитида таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилини ташкил этишда амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

📌 БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) тавсиялари асосида яратилган ушбу қарор лойиҳасида «COVID-19» пандемияси даврида халқ таълими тизимидаги муассасалар маъмурияти, тиббиёт ходимлари, педагоглар, техник ходимлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун алоҳида тавсиялар акс этган. Унга кўра:

〰️〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍💼👩🏻‍💼🧑🏻‍💼 Мактаб раҳбарларига:

🔹мактабларда санитария қоидаларига риоя қилиш, жумладан, қўлларни мунтазам равишда ювиш жадвалини тузиш, қўл ювиш жойларини ҳозирлаш ҳамда уларни совун ва сув, шунингдек, ичимлик суви билан таъминлаш;

🔹мактаб тасарруфидаги ўқув ва маиший биноларга кириб-чиқишда дезинфекция воситаларини жойлаштириш, синфхоналар шароитини ўқувчилар орасида масофа сақланишига мослаб қайта кўриб чиқиш;

🔹мактабларда “эрталабки филтрлар” ва “изоляция” хоналари ташкил этиш ва бошқа вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
👨‍🏫👩🏻‍🏫 Педагогларга:

🔹мактабларда гигиена кўникмаларини ва соғлом турмуш тарзи қоидаларини доимо тарғиб қилиш;

🔹синф хоналари, сув ва санитария иншоотларини мунтазам тозалаш ва дезинфекциялаш, ўқувчиларнинг доимий равишда қўлларни ювиб туриши, масофа сақлаши ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишини назорат қилиш;

🔹хоналарни шамоллатиш ва дезинфекциялаш каби чоралар ҳамма учун фойда эканлигини ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига қаратилган қисқа-қисқа суҳбатлар орқали тушунтириш ва бошқа вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
👨🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️Тиббиёт ходимларига:

🔹“эрталабки филтрлар” ишларини ва касаллик аниқланганда беморни зудлик билан изоляциялашни ташкиллаштиришда кўмак бериш;

🔹дезинфекция воситаларини тайёрлашда мактаб ходимларига кўрсатмалар бериш;

🔹маъмурият кўмаги билан ўқувчилар ва мактаб ходимларининг тиббий билим ва маданиятини оширишда иштирок этиш каби вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
🧺🧹Техник ходимларга:

🔹сув, совун ва ювиш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни 3 марта нам тозалашни ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда кунига 1 марта ва ҳафтада камида бир марта умумий тозалашни амалга ошириш;

🔹дезинфекциялаш воситалари ва ювиш воситаларини ҳамда уларнинг ишчи эритмаларини ўқувчилар қўли етмайдиган жойда сақлаш ва уларни инфекцион хавфсизлигига жавобгар бўлиш ва бошқа вазифалар;

〰️〰️〰️〰️〰️
👨‍👨‍👦 Ота-оналарга:

🔹фарзандларига гигиена қоидаларини ўргатиш;

🔹таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва бошқа вазифалар юклатитиши кўзда тутилмоқда.

Қўшма қарор лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий веб-сайти —💡 minzdrav.uz 💡да батафсил танишиш мумкин.

💬 Лойиҳа юзасидан фикр ва мулоҳазалар 📌[email protected] 📌 электрон манзилида қабул қилинади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️«Менимча, эпидемияга қарши чоралар ўз-ўзини оқлади. Aммо карантин пайтида ҳам, уни юмшатиш пайтида ҳам баъзи кишиларнинг ҳатти-ҳаракатлари уларнинг юзаки мунособатларини акс эттириб турибди. Масалан, ниқобни иякка тушириб тақиш, тўйлар, зиёфатлар уюштириш. Одамлар бир-бирлариникига ниқобсиз меҳмондорчиликка боришди. Бу вируснинг тез тарқалишига олиб келди.

Карантинда узоқ вақт қолиш имконсиз эканлигини тушунаман. Бу иқтисодий нуқтаи назардан мақсадсиз эди, аммо худди шу «Ўзэкспомарказ»ни очиш учун ҳам бир муддат ўз-ўзини изоляция қилиш зарур эди. Дори-дармонларни тайёрлаш, сотиб олиш – буларнинг барчаси вақт талаб этади. Одамлар бир оз вақт уйда ўтиришлари керак эди.

Менимча, соғлиқни сақлаш тизими пандемияни енга олди. Ва ҳозирча буни уддасидан чиқяпти. Бироқ, бу ҳали охири эмас», — «Ўзэкспомарказ»нинг жонлантириш бўлимида пневмония билан оғриган беморларни даволаган Имил Халитов.

Манба: «Газета.uz»

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦠 Инсон организми коронавирус инфекциясига қандай курашишини томоша қилинг!

Манба
: @shifobaxshuz

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️⚡️Тезкор хабар

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда.

Воқеалар тафсилоти билан батафсил таништириб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ажратилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилги бюджетни режалаштиришда пандемиянинг давом этиши, жаҳондаги иқтисодий фаоллик пасайишини инобатга олиш кераклигини таъкидлади.

💰 Кейинги йилда соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм белгиланиши кўзда тутилган.

❗️Камбағалликни қисқартириш мақсадида ижтимоий нафақа олувчи муҳтож оилалар сони жорий йил бошига нисбатан 2 бараварга оширилиши белгиланди.

🏠 Яна бир муҳим жиҳат — келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг