Forwarded from Шифо-инфо
#Covid_19

КОРОНАВИРУСНИНГ ДАСТЛАБКИ АЛОМАТЛАРИ ҚАНДАЙ?

Covid-19нинг дастлабки белгилари:
☝️ умумий ҳолсизлик;
☝️ бош оғриғи,
☝️ бурун оқиши;
☝️ тумов;
☝️ Тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши (баъзи ҳолларда кўтарилмаслиги ҳам мумкин);
☝️ йўтал;
☝️ титроқ;
☝️ кўнгил айниши;
☝️ ич кетиши;
☝️ суяк ва мушакларнинг қақшаб оғриши;
☝️ таъм ва ҳид билмаслик каби симптомлар киради.

Латофат АНВАРОВА, тиббиёт фанлари доктори

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/shifoinfo_official ©️
Forwarded from Шифо-инфо
#Covid_19

КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛАР ЯНА ҚАЙТА ЮҚТИРИБ ОЛАДИМИ?

САВОЛ:
Коронавирусдан тузалгандан сўнг уни яна қайта юқтириб олиш хавфи борми?

ЖАВОБ: – «
Коронавирусдан тузалгандан сўнг уни яна қайта юқтириб олиш хавфи мавжуд эмас. Чунки вирусли касалликлар билан касаллангандан сўнг турғун орттирилган иммунитет пайдо бўлади ва одам танаси касалга қарши кураша олади. Аммо ўткир респиратор касалликлар турлари кўп ва бошқа турдаги вирусни юқтириб олиш мумкин.

❗️Бироқ айнан Covid-19 касалидан тузалганларга яна коронавирус хавф солмайди. Ҳатто орадан бир неча йил ўтгандан кейин ҳам организм касални осон енга олади».

Нурмат ОТАБЕКОВ,
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи

Уланиш
t.iss.one/shifoinfo_official ©️
Forwarded from Шифо-инфо
#Covid_19

❗️ Вируснинг қайси белгиларида «АҲВОЛИ ЁМОНЛАШГАН» дейиш мумкин?

САВОЛ: – Вирусга чалинган кишида қайси белгилар кузатилганда аҳволи ёмонлашган деб баҳоланади?
Машкура ЮСУПОВА, Зангиота тумани.

Саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
Барно ОДИЛОВА жавоб беради.

ЖАВОБ: – Булар қуйидагилар:
☝️ Нафас тезлиги дақиқасига 30 марта ва ундан кўп бўлса;
☝️ Енгил ҳаракатларда ҳансираш пайдо бўлса;
☝️ Ҳолсизлик кучайса;
☝️ Тана ҳароратининг 3-5 кун давомида кўтарилиб туриши ёки унинг яна қайталаши;
☝️ Йўталнинг пайдо бўлиши ёки кучайишида тезда поликлиника шифокорингизга хабар беринг.

Уланиш t.iss.one/shifoinfo_official ©️