#ҚАШҚАДАРЁ_ЖАРАЁН
Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.
Ишчи гуруҳ томонидан Қарши шаҳридаги “Рашидобод профессионал бошқарув компанияси” МЧЖга қарашли 54 та кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Бунда кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудидаги ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда маълум ҳудудни тўсиқлар билан ўраб қўйилиши каби ҳолатларига чек қўйилди.
Мазкур ишчи гуруҳ таркибига бир гуруҳ вилоят ташкилотлари ҳам жалб этилган бўлиб, масъуллар томонидан 80 га яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва шундан 15 таси жойида бартараф этилди. Қолган мулкдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши бўйича огоҳлантиришлар берилди.