Qarshi davlat universiteti
10.2K subscribers
20.7K photos
1.44K videos
323 files
6.76K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
Download Telegram
⚡️Гиёҳвандлик - аср вабоси

Бугунги кунда гиёҳвандлик – XXI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Бу иллатни олдини олиш ва унга қарши курашиш барчанинг бирдек вазифасига айланди. Жорий йилнинг 17 июнь куни Қарши давлат университетида талаба-ёшлар иштирокида “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирга вилоят ИИБ масъул ходими Ш.Холбоев, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бўлим бошлиғи А.Ризаев, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоят минтақавий филиали врач-наркологи А.Умидов таклиф этилди.

Гиёҳвандликка мубтало бўлган одам нафақат ўзига, балки оила аъзолари, бошқа яқинларига ҳам азоб беради. Тадбирда сўз олганлар йиғилганларга гиёҳвандлик ва унга ружу қўйишнинг салбий оқибатлари хусусида амалий мисоллар орқали батафсил тушунча беришди. Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш муҳим эканлигини таъкидлашди. Тадбир мавзу доирасида савол-жавоблар билан якунланди.

👉@qarduuz 👈
Forwarded from Edu.uz
⚡️ЭЪЛОН!

📌 Олий таълим муассасаларида “Кимё”, “Биология”, “Физика” ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанларидан ўтказиладиган республика фан олимпиадасига старт берилди.

Олимпиада бакалавриат босқичининг тегишли таълим йўналишларида таҳсил олаётган битирувчи талабалари (4-босқич) ўртасида ўтказилади.

➡️ Ғолиблар икки босқичда саралаб олинади:

1️⃣ назарий топшириқлар;
2️⃣ амалий топшириқлар.

👉 Иштирок этиш учун olimpiada.edu.uz платформасида рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтиш 2022 йил 18 июн куни соат 08:00 дан бошланади.

☝️ Эслатма: Олимпиада бўйича маълумотлар билан olimpiada.edu.uz платформаси орқали танишиб боришингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Малакавий_амалиёт

Кимё-биология факультети биология таълим йўналиши 1-курс талабалари Қарши давлат университети тасарруфидаги Яккабоғ туманида жойлашган “Роҳат” спорт-соғломлаштириш оромгоҳида малакавий амалиёт ўташмоқда. Талабалар амалиёт давомида Чўянли тоғи, Қизилдарё ҳавзаси, лагер атрофи флорасини ўрганишаётир.

Ҳудуддаги ўрмон хўжалиги, ўсимликлар дунёси билан танишиш орқали ботаника фанидан олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлашмоқда. Амалиётга Ботаника кафедраси мудири, профессор Л.Ёзиев бошчилик қилмоқда.

👉@qarduuz 👈
⚡️Оқ йўл сизга битирувчилар!

Жорий йилда Қарши давлат университетининг 54 та бакалавр таълим йўналишларини 2915 нафар талаба-ёшлар, 39 та магистратура мутахассислигини эса 285 нафар магистрлар тамомлайди. Келгусида ушбу битирувчилар билимли, салоҳиятли кадр сифатида ёш авлоднинг орзу-истаклари, манфаатларини ифода этадилар. Жорий йилнинг 17 июнь куни “Оқ йўл сизга битирувчилар!” мавзусида олий таълим муассасаси битирувчи ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Э.Ибрагимов кириш сўзи билан бошлаб, ректор табригини ўқиб эшиттирди.

Батафсил: 👉🏻 https://qarshidu.uz/uz/news/2642-oq-yol-sizga-bitiruvchilar

👉@qarduuz 👈
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, абитуриент ОТМ бакалавриатига киришда чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади.

❗️Шунингдек, абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши ҳам мумкин.

👉@qarduuz 👈
⚡️XXI asr psixologiyasi: muammolar va istiqbollar

Joriy yilning 17-18-iyun kunlari Qarshi davlat universitetida “XXI asr psixologiyasi: muammolar va istiqbollar” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi o‘tkazildi. Psixologiya kafedrasi tomonidan tashkil etilgan mazkur anjumanda yurtimiz oliy ta’lim muassasalari, ilmiy-tadqiqot institutlari professor-o‘qituvchilari, shuningdek, onlayn tarzda xorijdan soha mutaxassislari, yetakchi olimlar ishtirok etdi. Ilmiy anjumanni Qarshi davlat universiteti Ilmiy ishlar va innovatsiyalar bo‘yicha prorektor N.Xolmirzayev kirish so‘zi bilan boshlab berdi.

Batafsil: 👉🏻 https://qarshidu.uz/oz/news/2647-xxi-asr-psixologiyasi-muammolar-va-istiqbollar

👉@qarduuz 👈