⚡️Истиқболли ҳамкорлик самаралари
Хабар берилганидек, куни кеча Туркияда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Туркия олий таълим муассасалари ректорларининг халқаро форумида таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасида кўплаб келишувлар имзоланди. Жумладан форумда иштирок этган Қарши давлат университети ректори Д.Набиев Туркиянинг Эге университети ҳамда университетнинг қатор институтлари, факультетлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади. Шунингдек, Истанбул университети ҳамда Йилдиз техника университетлари билан узоқ истиқболга мўлжалланган ҳамкорлик доирасида келишув олиб борди. Жорий йилнинг 16 июнь куни ана шу ҳамкорлик алоқалари натижаси сифатида Эге университети Турк дунёси тадқиқотлари институти билан ZOOM платформаси орқали учрашув ташкил қилинди.
Батафсил: 👉🏻 https://qarshidu.uz/uz/news/2636-istiqbolli-hamkorlik-samaralari
👉@qarduuz 👈

⚡️ КОНСТИТУЦИЯ – ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ
Маълумки, конституция барча жамиятларда олий ҳуқуқий мақомга эга бўлган ҳужжат сифатида эътироф этиб келинади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки конституция давлат сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётининг асосларини белгилаб беради, фуқароларнинг эркинликлари ва ҳақ-ҳуқуқларини ифодалайди. Шу боисдан барча мамлакатларда ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишига, унда акс эттирилган норма ва қоидаларнинг рўёбга чиқарилишига алоҳида эътибор билан муносабатда бўладилар. Ўзбекистонда ҳам мамлакат Конституцияси фуқаролар томонидан инсон эркинликлари ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлайдиган, жамият ва давлат тараққиёти учун пойдевор яратадиган, жамият аъзоларининг муносиб турмушини қарор топтиришга хизмат қиладиган муҳим ҳуқуқий ҳужжат сифатида қадрлаб келинади.
Батафсил: 👉🏻 https://qarshidu.uz/uz/news/2638-konstitutsiya-ijtimoiy-taraqqiyot-kafolati-
Дилмурод НАБИЕВ,
Қарши давлат университети ректори, профессор

⚡️Гиёҳвандлик - аср вабоси
Бугунги кунда гиёҳвандлик – XXI асрнинг глобал муаммоларидан бирига айланиб улгурди. Бу иллатни олдини олиш ва унга қарши курашиш барчанинг бирдек вазифасига айланди. Жорий йилнинг 17 июнь куни Қарши давлат университетида талаба-ёшлар иштирокида “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирга вилоят ИИБ масъул ходими Ш.Холбоев, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бўлим бошлиғи А.Ризаев, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоят минтақавий филиали врач-наркологи А.Умидов таклиф этилди.
Гиёҳвандликка мубтало бўлган одам нафақат ўзига, балки оила аъзолари, бошқа яқинларига ҳам азоб беради. Тадбирда сўз олганлар йиғилганларга гиёҳвандлик ва унга ружу қўйишнинг салбий оқибатлари хусусида амалий мисоллар орқали батафсил тушунча беришди. Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш муҳим эканлигини таъкидлашди. Тадбир мавзу доирасида савол-жавоблар билан якунланди.

Forwarded from Edu.uz
⚡️ЭЪЛОН!
📌 Олий таълим муассасаларида “Кимё”, “Биология”, “Физика” ҳамда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанларидан ўтказиладиган республика фан олимпиадасига старт берилди.
➖ Олимпиада бакалавриат босқичининг тегишли таълим йўналишларида таҳсил олаётган битирувчи талабалари (4-босқич) ўртасида ўтказилади.
➡️ Ғолиблар икки босқичда саралаб олинади:
1️⃣ назарий топшириқлар;
2️⃣ амалий топшириқлар.
👉 Иштирок этиш учун olimpiada.edu.uz платформасида рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтиш 2022 йил 18 июн куни соат 08:00 дан бошланади.
☝️ Эслатма: Олимпиада бўйича маълумотлар билан olimpiada.edu.uz платформаси орқали танишиб боришингиз мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

#Малакавий_амалиёт
Кимё-биология факультети биология таълим йўналиши 1-курс талабалари Қарши давлат университети тасарруфидаги Яккабоғ туманида жойлашган “Роҳат” спорт-соғломлаштириш оромгоҳида малакавий амалиёт ўташмоқда. Талабалар амалиёт давомида Чўянли тоғи, Қизилдарё ҳавзаси, лагер атрофи флорасини ўрганишаётир.
Ҳудуддаги ўрмон хўжалиги, ўсимликлар дунёси билан танишиш орқали ботаника фанидан олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлашмоқда. Амалиётга Ботаника кафедраси мудири, профессор Л.Ёзиев бошчилик қилмоқда.

⚡️Оқ йўл сизга битирувчилар!
Жорий йилда Қарши давлат университетининг 54 та бакалавр таълим йўналишларини 2915 нафар талаба-ёшлар, 39 та магистратура мутахассислигини эса 285 нафар магистрлар тамомлайди. Келгусида ушбу битирувчилар билимли, салоҳиятли кадр сифатида ёш авлоднинг орзу-истаклари, манфаатларини ифода этадилар. Жорий йилнинг 17 июнь куни “Оқ йўл сизга битирувчилар!” мавзусида олий таълим муассасаси битирувчи ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Э.Ибрагимов кириш сўзи билан бошлаб, ректор табригини ўқиб эшиттирди.
Батафсил: 👉🏻 https://qarshidu.uz/uz/news/2642-oq-yol-sizga-bitiruvchilar

#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, абитуриент ОТМ бакалавриатига киришда чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади.
❗️Шунингдек, абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши ҳам мумкин.