Qarshi davlat universiteti
10.2K subscribers
20.7K photos
1.44K videos
323 files
6.76K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ягона тўғри қароримизнинг ҳаками фақат ва фақат халқимиз бўлиши керак

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_июлдан

🔰Қонунчиликка кўра:

🔹олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;

🔹олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Музейга_саёҳат

Қарши давлат университети Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши йўналиши 2-босқич талабалари учун музейга саёҳат ташкил қилинди.

Ўқитувчилар М.Исмоилова, Д.Турсунова, М.Турсунова ҳамроҳлигида Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозицияси билан яқиндан танишган ёшлар тарихимиз ҳақида янада кўпроқ билимга эга бўлди ва ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.

👉@qarduuz 👈
Forwarded from Edu.uz
Вазирлик Марказий аппарати кенгайтирилиб, вазифалар қайта тақсимланди

🔰 Президентнинг "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан вазирлик Марказий аппарати кенгайтирилиб, вазифалар қайта тақсимланди. Жумладан:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди;

Профессионал таълим-ўқув методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси негизида Профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш Департаменти ташкил этилди.

Мазкур Департаментда 30 штат бирлигидаги 4 та Бошқарма фаолияти йўлга қўйилди.

➡️ Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги:

🔹 Маънавият ва маърифат маркази — Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази;

🔸 Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази — Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази деб қайта номланди.

👉 @eduuz
Forwarded from Edu.uz
📢 ЭЪЛОН!

🔰 Аввал хабар берганимиздек, “Кимё”, “Биология”, “Физика” ва “Информатика ва ахборот технологиялари” фанларидан республика фан олимпиадасига ҳужжат қабул қилинди.

🗓 2022 йил 24 июнь куни олимпиада имтиҳонлари бўлиб ўтади.

📍Республика фан олимпиадалари бўлиб ўтадиган олий таълим муассасалари:

🏛 Ўзбекистон миллий университети — физика, биология;
🏛 Тошкент ахборот-технологиялар университети — информатика ва ахборот технологиялари;
🏛 Тошкент кимё-технология институти — кимё.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:

🔹 тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);

🔹 вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);

🔹 халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-, 2-, 3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

🔹 халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронларнинг репетитор харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (341-сон, 21.06.2022 й.) билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🔰Регламентга кўра, ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.

📌 Аризага қуйидагилар илова қилинади:

🔹 ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:
ариза боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси;

🔹 яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;
ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси.

❗️Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

🔘 Ариза 3 иш кунида кўриб чиқилиб:

▫️субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритилади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборилади;
▫️нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш вазифаси юклатилади.

☑️ Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ариза берувчиларга оид маълумотлар сир сақланади.

📋 Ҳукумат қарори билан шунингдек, Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти ҳам тасдиқланди.

👉@qarduuz 👈
#Музейга_ташриф

⚡️ҚарДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига Педагогика факультети 019-45 гуруҳ талабалари ҳамда ўқитувчилар З.Очилова, Ш.Шарипова, М.Широва, Г.Абдураҳимова, Т.Муродова, География ва агрономия факультети Агрокимё ва агротупроқшунослик таълим йўналиши 2-курс талабалари ўқитувчи С.Авлаева ҳамроҳлигида, Тарих факультети 1-босқич талабалари, Миллий гвардия ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, Қарши шаҳар 43-мактаб ўқувчилари ўқитувчи М.Орипова бошчилигида ва Қарши шаҳар Гулшан ҳамда Рогузар маҳалласи ёшлари ташриф буюрди.

👉@qarduuz 👈