Qarshi davlat universiteti
10.3K subscribers
23.4K photos
1.66K videos
370 files
7.73K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
Download Telegram
#вилоят_2_лига_баҳслари
#футбол #8_тур

⚽️ Лочин 3-2 Насаф 2006

🔰 Иродали ғалаба! Жамоамизни табриклаймиз!

👉
@qarduuz 👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Денов ва Урганч дзюдо спорт мактаблари ташкил этилади

“Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (580-сон, 06.10.2022 й.)

🔰 Қарорга кўра, республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш, Денов ва Урганч дзюдо спорт мактабларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔢 Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумий контингенти ўқувчиларнинг вазн тоифалари ва синфларини ҳисобга олган ҳолда 210 нафардан кўп бўлмаган ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади.

🗓 Дзюдо мактабларига синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.

🗓 2022/2023 ўқув йилига қадар Дзюдо мактабларида бошқа спорт турлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар ушбу мактабларни тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилиши таъминланади.

Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанларидан таълим олиши мазкур Дзюдо мактабларида ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Oʻquv_seminar
#no_comment

Oliy taʼlim muassasalarida faoliyat olib borayotgan tyutorlar faoliyatini jadallashtirish hamda ularni dunyoda kechayotgan geosiyosiy va mafkuraviy islohotlardan xabardor qilish maqsadida Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlari OTMning 120 nafardan ziyod tyutorlari uchun oʻquv-seminar oʻtkazildi.

Qarshi davlat universitetida tashkil etilgan ushbu seminarda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining masʼul xodimlari, soha mutaxassislari hamda tajribali professor-oʻqituvchilar tarkibidan iborat trenerlar jalb qilindi.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
♦️#Ҳафталик
♦️
#ДАЙДЖЕСТ

🏛 Қарши давлат университети фаолиятига доир муҳим янгиликлар "дайджести"


Байрамона тадбирлар давом этмоқда

Карате WKF: университет талабаси Ўзбекистон кубоги баҳсларида ғолибликни қўлга киритди

Севимли масканга айланган стадион

Натижага эришишда ўзаро тажриба алмашиш муҳим ҳисобланади

Универсиада - 2022: ҚарДУ жамоаси кейинги босқичга йўл олди

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг ОТМлари тюторлари иштирокида ўқув-семинар бўлиб ўтди

Музейлар – тарих ва келажак ўртасидаги кўприкдир

👉@qarduuz 👈
#Сайёр_ҳайъат_йиғилиши
#Live

Бугун Қашқадарё вилояти Кўкдала педагогика коллежида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан юртимиздаги барча олий таълим муассасалари раҳбарлари, соҳанинг масъул вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирокида сайёр Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади.

Айни дамда тадбирга иштирокчилар ташриф буюрмоқда. Тадбир дастурига кўра, дастлаб меҳмонлар Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов бошчилигида коллеж ҳудудида "Яшил макон" умуммиллий дастури асосида амалга оширилган ишлар билан танишадилар.

Сўнгра, давлат раҳбарининг Венгрияга расмий ташрифи доирасида олий таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик, талабалар бандлигини таъминлаш, 2022-2023 ўқув йили куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш ва "Яшил макон" умуммиллий дастури асосида олий таълим тизимида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар каби қатор масалаларга бағишланган сайёр Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади. Батафсил кейинроқ...

Ⓜ️: ҚарДУ Ахборот хизмати

👉@qarduuz 👈