Qarshi davlat universiteti
9.94K subscribers
22.5K photos
1.57K videos
336 files
7.33K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Таълим ташкилотларининг қуйидаги педагогларига малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади:

🔹 тумандаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 2-малака тоифаси (катта ўқитувчи);

🔹 вилоятдаги спорт мусобақаларида 1-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари – 1-малака тоифаси (етакчи ўқитувчи);

🔹 халқаро ва республика спорт мусобақаларида 1-, 2-, 3-ўринни олган ўқувчиларни тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиларига – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

🔹 халқаро математика, физика, кимё, биология информатика олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль совриндорларини тайёрлаган ўқитувчиларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронларнинг репетитор харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (341-сон, 21.06.2022 й.) билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🔰Регламентга кўра, ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.

📌 Аризага қуйидагилар илова қилинади:

🔹 ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:
ариза боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси;

🔹 яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;
ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси.

❗️Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

🔘 Ариза 3 иш кунида кўриб чиқилиб:

▫️субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритилади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборилади;
▫️нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш вазифаси юклатилади.

☑️ Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ариза берувчиларга оид маълумотлар сир сақланади.

📋 Ҳукумат қарори билан шунингдек, Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти ҳам тасдиқланди.

👉@qarduuz 👈
#Музейга_ташриф

⚡️ҚарДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига Педагогика факультети 019-45 гуруҳ талабалари ҳамда ўқитувчилар З.Очилова, Ш.Шарипова, М.Широва, Г.Абдураҳимова, Т.Муродова, География ва агрономия факультети Агрокимё ва агротупроқшунослик таълим йўналиши 2-курс талабалари ўқитувчи С.Авлаева ҳамроҳлигида, Тарих факультети 1-босқич талабалари, Миллий гвардия ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, Қарши шаҳар 43-мактаб ўқувчилари ўқитувчи М.Орипова бошчилигида ва Қарши шаҳар Гулшан ҳамда Рогузар маҳалласи ёшлари ташриф буюрди.

👉@qarduuz 👈
⚡️"Беш ташаббус" олимпиадаси доирасидаги Маҳаллалар ўртасида "Заковат" турнирининг республика босқичи совриндорлари аниқланди

Якунда турнир ғолиблиги қуйидаги маҳаллалар жамоаларига насиб этди:

🥇1-ўрин - Қашқадарё вилояти, Косон туманидан "Пахтазор" маҳалласи жамоаси 100 миллион сўм;

🥈2-ўрин - Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидан "Дилобод" маҳалласи жамоаси 60 миллион сўм;

🥉3-ўрин - Самарқанд вилояти, Паяриқ туманидан "Сорисув" маҳалласи жамоаси 40 миллион сўмни қўлга киритди!

Аҳамиятлиси,
ғолиб жамоа таркибида ҚарДУнинг 4 нафар талабаси иштирок этиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшди.

М.Искандаров – Микробиология ва вирусология магистратура мутахассислиги 1-босқич магистри
Р.Искандаров – Тарих факультети тарих йўналиши 3-курс талабаси
З.Ботиров – Педагогика факультети психология йўналиши 3-курс талабаси
О.Шокиров – Иқтисод факультети туризм йўналиши 1-курс талабаси

Жамоанинг муаваффақиятли одимига салмоқли ҳисса қўшган талабаларимизни ушбу ғалаба билан самимий қутлаймиз.

👉@qarduuz 👈
#Шахмат
#Мусобақа

✍🏼 Жорий йилнинг 23 июнь куни Инглиз филологияси факультетида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида 3-босқич талабалари ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилди.

✔️Қизғин кечган мусобақада талабалардан М.Эргашева, Ҳ.Собиржонов ҳамда Ш.Абдуллаев ғалаба қозонди. Ушбу тадбирни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ҳ.Муродов, Инглиз тилини ўқитиш методикаси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Наширова, факультет тюторлари ҳамда талабалар кузатиб борди.

👉@qarduuz 👈
⚡️Янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Экология муаммоси жаҳон афкор оммасини ўйлантираётган, ташвишга солаётган долзарб масалалардан биридир. Бизнинг соғлигимиз, келажак авлоднинг соғлиги, атроф-муҳитнинг софлигига боғлиқ экан, уни асраш, муҳофаза қилиш нафақат соҳа мутахассислари, ёшидан, миллатидан, жинсидан, касбидан қатъи назар, ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Жорий йилнинг 23 июнь куни Агрокимё ва экология кафедраси профессори, Турон фанлар академияси академиги Туроб Тиловов ва ўқитувчи Наргиза Тиловова ҳаммуаллифлигида нашр этилган “Ҳаёт экологияси” номли янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Батафсил: 👉🏻 https://qarshidu.uz/uz/news/2661-yangi-kitob-taqdimoti-bolib-otdi

👉@qarduuz 👈