Qarshi davlat universiteti
9.9K subscribers
21.8K photos
1.53K videos
328 files
7.09K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
Download Telegram
⚡️Ота-оналар билан мулоқот: ҳамкорлик таълим-тарбиянинг бош мезонидир

Жорий йилнинг 28 май куни Физика факультетида талабаларнинг ота-оналари иштирокида “Таълим-тарбия самарадорлигини оширишда янада узвий ҳамкорлик” мавзусида мулоқот ташкил қилинди. Дастлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни қўллаб-қувватлаш, кийиниш ва муомала маданияти, дарсларда иштирок, ижарада ва университет ётоқхоналарида яшайдиган талабалар билан тизимли ишлаш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ўқув, илмий, маънавий-маърифий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар хусусида маълумот берилди.

Батафсил: 👉🏻 https://qarshidu.uz/uz/news/2553-ota-onalar-bilan-muloqot-hamkorlik-talim-tarbiyaning-bosh-mezonidir

👉@qarduuz 👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

🔰Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

▫️
кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

▫️ турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

▫️ ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ 2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

▫️ ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

➡️ Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Edu.uz
#Профессор_минбари
#23—29.05.2022

Профессор-ўқитувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари марказий нашрларда

🔹Янги Ўзбекистоннинг янги университети 4 ёшга тўлди” — Ш.ҚУДРАТХЎЖА, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори;

🔸Спорт — соғлом келажак, бахтли ҳаёт омили ва миллий сиёсат йўли бўлиб қолади” — М.БОЛТАБОЕВ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори;

🔹Ностандарт тафаккур тарзи — Учиничи Ренессансга элтувчи инончли йўл” — А.ҒАНИЕВ, ҚарДУ Педагогика институти директори;

🔸Университет журналистики и массовых коммуникаций Узбекистана: планы, цели и амбиции” — Н.МУРАТОВА, Проректор университет журналистики и массовых коммуникаций Узбекистана;

🔹Дағал жунни қайта ишлаш. Юртимизда илк бор йўлга қўйилаётган ушбу лойиҳа самарадорлиги қандай?” — М.ЎРОЗОВ, Термиз муҳандислик технология институти проректори;

🔸Спорт мамлакатни дунёга танитади” — И.АҲМЕДОВ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети проректори;

🔹Имконият ва салоҳият етарли” — А.АЛИҚУЛОВ, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети кафедра мудири;

🔸Бозор иқтисодиёти алифбоси. Ўзбекистон биржаси қандай ривожланмоқда?” — Х.ХУДОЙҚУЛОВ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети кафедра мудири;

🔹Маҳалла — халқнинг дардига дармон ва унинг куч-қудрати” — Э.ҚОДИРОВ, Тошкент давлат юридик университети профессори;

🔸Улуғвор қудрат жўшқинлиги ижтимоий тафаккур ва Учинчи Ренессанс унсурларида жиловланади” — А.МУХТОРОВ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори;

🔹Янги Ўзбекистонда олий таълим инсон капиталини тараққий эттириш ва кучли давлат қуриш кафолатидир” — Б.ТОҒАЕВ, А.УМАРОВ, Ўзбекистон миллий университети профессорлари;

🔸Мамлакатимизда гуруч тақчиллиги йўқ. Лекин бу хотиржамликка асос бўлмайди” — Б.ҲАСАНОВ, К.НУРМАНОВ, Тошкент давлат иқтисодиёт ҳамда Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчилари;

🔹Тарихан муқаррар вазифа” — Р.ҚЎЧҚОР, Тошкент давлат юридик университети доценти;

🔸Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” — Б.ЖОВЛИЕВ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот котиби.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Қарши давлат университетида халқаро анжуман ўтказилди

Батафсил:
👉 https://nnews.uz/reportaj/240-.html

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/nasafnewsuz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап ғоялари танловлари ташкил этилади ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда камида 3 нафардан ғолибга грантлар бериш амалиёти жорий этилган.

💰Энг яхши лойиҳаларнинг ҳар бири учун БҲМнинг 200 бараваригача грант маблағлари берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
♦️#Ҳафталик
♦️
#ДАЙДЖЕСТ

🏛 Қарши давлат университети фаолиятига доир муҳим янгиликлар "дайджести"

🔹Ўзбек тили имкониятларидан амалий
фойдаланиш масалалари

🔸Илм-фан, тараққиёт ва ўзаро тажриба алмашинуви

🔹Ўзбекистон ўсимликлар хилма-хиллигини ўрганиш ва биологик ҳужжатлаштиришнинг янги йўналишлари

🔸Ижодий учрашув

🔹Марказий Осиё минтақасида туризмни ривожлантириш истиқболлари: муаммо ва ечимлар

🔸Тажриба натижага етаклайди

🔹Қашқадарё дербисида ҚарДУ талабасининг қўли баланд келди

🔸Ота-оналар билан мулоқот: ҳамкорлик таълим-тарбиянинг бош мезонидир

👉@qarduuz 👈
#Музейга_ташриф

Суратларда ҚарДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи экспонатлари билан танишаётган Халқаро таълим дастурлари факультети 1-босқич ҳамда Тарих факультети 2-босқич талабалари

👉@qarduuz 👈
#танлов
#эътироф

⚡️Энг яхши эссе муаллифлари аниқланди

Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!” республика эсселар танлови финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловда алоҳида номинациялар бўйича ҳам ғолиблар эълон қилинди.

Қувонарлиси, “Халқаро муносабатларни тараннум этгани учун” номинацияси ғолиби сифатида Қарши давлат университети Инглиз филологияси факультети 2-босқич талабаси Рамис Каримов эътироф этилди.

Иқтидорли талабамизни ушбу муваффақият билан чин дилдан қутлаб, келгуси ўқиш ва ишларида омад тилаймиз.

👉@qarduuz 👈