Qarshi davlat universiteti
9.95K subscribers
21.4K photos
1.51K videos
327 files
6.97K links
Qarshi davlat universitetining rasmiy telegram kanali!
Download Telegram
#Университет_биринчилиги
#Кураш

Жорий йилнинг 18-19 май кунлари кураш спорт тури бўйича факультетлар ўртасида “Университет биринчилиги” бўлиб ўтди. Мусобақада 100 нафардан ортиқ курашчи талабалар 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга чиқдилар. Икки кун давомида кузатувчилар қизғин баҳсларга бой кечган мусобақа гувоҳига айланишди. Натижаларга кўра, 60, 66, 73, 81, 90 кг вазн тоифаларида Жисмоний маданият факультет талабалари биринчи ўринни эгаллашди. 100, +100 кг вазн тоифаларида шоҳсупанинг юқори поғонаси Педагогика факультетининг спортчи талабаларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа орқали вилоят ва республика миқёсида ўтадиган чемпионатларда университет номидан иштирок этадиган терма жамоа таркибига спортчилар сараланди.

👉@qarduuz 👈
#Талаба_кўргазмаси

Ўзбекистон Бадиий академияси Қашқадарё вилоят бўлими кўргазмалар залида Санъатшунослик факультети рангтасвир(дастгоҳли) таълим йўналиши 2-босқич талабаси Шаҳноза Бозорованинг “Асарларда ранглар шукуҳи” деб номланган шахсий кўргазмаси ташкил қилинди. Кўргазмадан муаллифнинг манзара, портрет, натюморт жанридаги 52 та катта-кичик ижодий ишлари ўрин олган.

Ўз асарларининг аксариятида Шаҳноза Бозорова таваллуд топган қишлоғи манзараларини жўшқинлик билан ифода этганлигини кўриш мумкин. Кўргазманинг очилиш маросимида сўз олганлар ёш мусаввирнинг иқтидори ва меҳнатларини алоҳида эътироф этиб, унинг келгуси фаолиятига омад тилашди. Шунингдек, Шаҳноза Бозорова Ўзбекистон Бадиий академияси Қашқадарё вилоят бўлими томонидан фаол ижоди учун махсус диплом билан тақдирланди.

👉@qarduuz 👈
#Ўқув_семинар

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университетида олий таълим муассасаларининг 130 нафардан ортиқ ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректорлари учун “Талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш” мавзусида ўқув-семинар бошланди. Тадбирни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов кириш сўзи билан очиб, бугунги семинардан кутилаётган натижалар ҳақида тўхталди.

Семинарда иштирок этаётган Қарши давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича биринчи проректори Э.Ибрагимов “Олий таълим муассасасида хавфсиз ҳудуд-хавфсиз талаба тамойили асосида амалга ошириладиган чора-тадбирлар (ҚарДУ тажрибаси)” мавзусида маъруза қилди. Икки кунга мўлжалланган ўқув-семинарда ёшларга оид давлат сиёсатида янги ташаббуслар, таклифлар тингланади, долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилиб, муаммолар муҳокама қилинади.

👉@qarduuz 👈
#Университет_биринчилиги
#Стол_тенниси

Жорий йилнинг 20 май куни Қарши давлат университетида спортнинг стол тенниси тури бўйича университет биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада барча факультетлардан 70 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этди. Қизғин ва муросасиз ўтган баҳслар якунида натижалар қуйидаги кўринишда бўлди:

Ўғил болалар ўртасида
1-ўрин Тарих факультети талабаси Зокир Салимов
2-ўрин Жисмоний маданият факультети талабаси Ботир Раҳмонов
3-ўрин География ва агрономия факультети талабаси Дилшод Бобохонов

Қиз болалар ўртасида
1-ўрин Жисмоний маданият факультети талабаси Юлдуз Муродуллаева
2-ўрин Роман-герман филологияси факультети талабаси Муяссар Бобоназарова
3-ўрин Кимё-биология факультети талабаси Моҳинур Абдуаҳатова

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар билан тақдирланди.

👉@qarduuz 👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иш ҳақи миқдори оширилди

“Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, 2022 йил 1 июндан:

🔸бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 12 фоизга оширилади;

🔰 Ўзбекистон ҳудудида:

🔸меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм;

🔸базавий ҳисоблаш миқдори — ойига 300 000 сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️⚡️Qarshi davlat universiteti va Yoshlar Ittifoqi hamkorligida "Super Xotira 2" tanloviga start berildi.

🏙Rasm eslab qolaolasizmi ?
🤳Raqamlarchi ?
📜So'zlarchi ?
♨️Unda bu tanlov siz uchun
🏢 Tanlov o'tkazilish joyi Pedagogika fakulteti faollar zali
📆 24.05.2022 10:00 da

🧑‍💻Batafsil ma'lumot olish va ro'yxatdan o'tish uchun
@A_Saidniyazov ga murojaat qiling!

👉🏻Miyangiz siz o'ylagandan ham ko'proq narsalarga qodir!

👉@qarduuz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#21_май_Кутубхоначилар_куни
#ҚарДУ_АРМ_фаолияти

💐📚Сана муносабати билан барча маърифат ва зиё тарқатувчи соҳа фидойиларини касб байрамлари билан чин дилдан қутлаймиз, машаққатли ва заҳматли, аммо шарафли фаолиятингизда куч-қувват ва зафарлар тилаймиз!

👉@qarduuz 👈
#Факультетларда_ота_оналар_йиғилиши

Хабарингиз бор, айни кунларда барча факультетларда ота-оналар йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, 20-21 май кунлари Педагогика, Санъатшунослик, Халқаро таълим дастурлари факультетларида “Таълим-тарбия самарадорлигини янада оширишда узвий ҳамкорлик” мавзусида ота-оналар билан учрашувлар ташкил этилди.

Мулоқотда сўз олганлар томонидан олий таълим муассасасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган турли маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни қўллаб-қувватлаш, ижарада яшайдиган талабалар билан узвий алоқа ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш хусусида тўхталиб ўтилди.

Йиғилишлар якунида иқтидорли талабаларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди. Тадбирларда ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, профилактика инспектори М.Жаббаров, факультетлар деканлари, декан ўринбосарлари ҳамда ота-оналардан таклиф ва ташаббуслар, фикр-мулоҳазалар тингланди.

👉@qarduuz 👈