QARAQALPAQSTAN JASLARÍ
216 subscribers
5.14K photos
907 videos
9 files
2.58K links
Мүрәжат ушын: @qaraqalpaqjaslar_officialBot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
🩸«Коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, кейинчалик тузалган беморларнинг қон зардобларини (қон плазмаси) беморларга қуйиш самара бермади. Чет эл тажрибасида ҳам бу иш бермагани сабабли Ўзбекистонда ҳам бу амалиёт тўхтатилди».

Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов

📎 Манба: https://t.iss.one/aoka_uz/2579

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🏨
Дунё миқёсида коронавирусдан 3000 дан ортиқ тиббиёт ходими вафот этдиCNN

🇩🇪 Коронавирус касаллигидан соғайган одам организмида пайдо бўлган антитаначалар миқдори вақт ўтиши билан камаядиРБК

🇧🇷
Бразилия иқтисодиёти таназзул ёқасида. Бу ҳақда президент маълум қилди — CNN

🇰🇿 ЖССТ маълумотларига кўра, Қозоғистонда номаълум пневмония авж олмоқда, у коронавирус бўлиши мумкин — DW, Inform.kz

🇳🇴 Норвегия 15 июлдан Европанинг 20 дан ортиқ давлатига саёҳат қилиш чекловларини бекор қилишни режалаштирмоқда — DW

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа янгиликлар 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Жаңа антирекорд — 13-июль күни Өзбекстанда 594 адамда (халықтың арасында 322 ) коронавирус анықланды, 52 наўқастың аўҳалы аўыр, 3 өлимшилик.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

бизиң каналымыз👇
https//t.iss.one/taxtakopir_xakimiyati
Forwarded from Times.uz
❗️(+281) — Тошкентда аҳоли орасида яна 150 дан зиёд коронавирус аниқланди

⚡️
14 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда инфекция юқтирганлар 13 872 нафарга етди.

🦠 Янги касалланишлар: 201 нафари — Тошкент шаҳрида (50 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 151 нафари аҳоли орасида), 21 нафари — Қашқадарё вилоятида, 20 нафари — Самарқанд вилоятида, 15 нафари — Навоий вилоятида, 6 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида бемор билан мулоқотда бўлган, 15 нафар — Наманган вилоятида (13 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафар — Жиззах вилоятида аҳоли орасида.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Бугун Ўзбекистонда 494 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, 58 бемор оғир аҳволда

Янги касалланишлар: 191 нафари — аҳоли орасида, 303 нафарикарантин муассасаларида.

🛏 Даволанаётганлар — 5691 нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️(+206) Тошкент, Сурхондарё ва Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган янги беморлар рўйхатга олинди

⚡️2020 йил 16 июль соат 10:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14787 нафарни ташкил этмоқда.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг 53 нафари Карантин марказидаги
(барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 101 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 35 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

———————-

❗️(+206) В Ташкенте, Сурхандарьинской области и Республике Каракалпакстан зарегистрированы новые пациенты с коронавирусом

⚡️По состоянию на 10:00
16 июля 2020 года количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 14 787.

📍53 новых случая заболевания выявлено среди граждан, находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа), 101 - в городе Ташкенте среди граждан, сдавших анализы из-за повышенной температуры, и контактировавших с инфицированными пациентами, 35 - в Сурхандарьинской области и 17 - в Республике Каракалпакстан среди контактировавших с инфицированными коронавирусом.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев:

🧪 Тест намуналари таҳлилларини узоғи билан эртаси кунига чиқариб бериш чоралари кўрилади.

🚑 Бундан буён 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда зудлик билан тез тиббий ёрдам автомашиналари тегишли ходимлар билан етиб бориши тўлиқ таъминланади.

☎️ Бундан буён ҳар бир фуқаромиз «103»га мурожаат қилганда, бандлик ҳолатлари, айниқса узоқ вақт банд бўлиш ҳолатларига мутлақо чек қўйилади.

💊
Коронавирусдан профилактика қилиш учун 5 турдаги ва касалликни даволашга мўлжалланган 9 турдаги мажбурий тартибдаги дори воситаларини камида 1 ой ёки 2-3 ойлик захираси тўлиқ таъминланади.

📢 Тошкент шаҳридаги 1700 дан ортиқ дорихона раҳбарлари расман огоҳлантирилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️(+289) Тошкентда яна юзга яқин коронавирусга чалинган беморлар аниқланди.

⚡️2020 йил 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15896 нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️(+214) 2020 йил 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 966 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 32 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️ (+118) Яна тўрт ҳудудда коронавирусга чалинган беморлар рўйхатга олинди

⚡️2020 йил 24 июль соат 10:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 986 нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:
64 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафар Самарқанд вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Сўнгги соатларда яна деярли 300 кишида коронавирус аниқланди

🦠 (+293) — Янги касалланиш ҳолатлари: 242 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар.

📈Жами беморлар — 19 653 нафар.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

👨🏻‍💻 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

🚫 ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

💻 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

💰ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

〰️〰️〰️〰️〰️

б) фуқароларга:

💍 тўй,
оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

🚶🏻‍♂️😷 жамоат жойларида,
кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

👵🏻👴🏻 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

🎡 парклар
ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

🥊 🏊🏻‍♀️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

🍽
умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона);

🙋🏻‍♂️ мактабгача таълим
ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🛏 🏖 санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

💇🏻‍♀️ сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

🚕 🚫 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🚫 Шунингдек, жорий йил 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати ТЎЛИҚ ТЎХТАТИЛАДИ.

📋 Шу билан бирга, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди ва шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.

📗 Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мамлакатдаги эпидемиологик вазият оғирлашганлиги муносабати билан, шунингдек, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида ҳамда эпидемиологларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠 аҳолига«ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🕵🏻‍♂️ Шу билан бирга йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Уй шароитида карантинни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида услубий кўрсатма ҳам тасдиқланди.

❗️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда коронавирус инфекцияси енгил, ўртача оғир ва оғир ўтаётган беморларни даволаш стандартлари тасдиқланиши ҳамда фуқароларга тавсия этиладиган дори воситаларининг ягона рўйхати шакллантирилиши белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шу билан бирга коронавирус инфекциясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида:

💊 республикадаги барча дорихоналарни зарур дори воситалари билан таъминлаш ҳамда дорихоналарда дори воситаларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш;

💨 🛏 коронавирус инфекциясини даволашга мўлжалланган шифохоналарни кислород билан таъминланган ҳолда шайлигини тайёрлаш;

🚑🧪 коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни клиник белгиларига асосан тест жавобларини кутмасдан тиббий ёрдамни ташкил қилиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🏥 Мутасаддиларга коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни шифохонага жойлаштиришнинг аниқ ва шаффоф мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда беморларни шифохонага жойлаштиришда ушбу мезонларга қатъий амал қилиш устидан аниқ топшириқлар берилди. Бунда, қандли диабет, онкологик, юрак қон-томир, аутоиммунлик кассаликлари, метаболик синдроми мавжуд ҳамда 55 ва ундан юқори ёшдаги беморларни биринчи навбатда шифохонага жойлаштирилиши белгиланди.

🏪 Шу мақсадда коронавирус билан касалланганларни даволаниш учун жойлаштириш муассасаларининг захирасини тайёрлаш ҳамда фуқароларни тўғри тақсимлаган ҳолда жойлаштириш мақсадида барча ҳудудларда махсус тақсимлаш марказлари фаолияти ташкил этилмоқда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган «махсус поликлиникалар» фаолияти йўлга қўйилади.

Фуқароларга қулайлик яратиш, шунингдек, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш мақсадида «махсус поликлиникалар» ва махсус тақсимлаш марказларининг туну кун фаолият кўрсатиши белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини коронавирус пандемияси даврида карантин талабларига мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинди ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғи берилди.

🏠 Фуқароларга Қурбон ҳайитининг карантин талабларига мувофиқ, уй шароитида, оила даврасида, ҳашаматсиз ва камтарона, тартибли ҳамда халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

💰Юқоридагилардан ташқари Республика махсус комиссиясининг қарори билан ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолиятини жадаллаштириш, шунингдек, таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали, ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларини қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган, ота-оналаридан бири ёки иккиси ҳам ногирон бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

🔎💵 Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга қонун ҳужжатларида тўланиши назарда тутилган қўшимча тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди ва унинг вазифалари белгилаб берилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Төмендеги карантин шеклеўлери 2020-жыл 5-сентябрьден кейин де сақлап қалынбақта:

пуқаралардың жәмәәтлик орынларда социаллық аралықты (2 метр) сақлаўы, медицина нықабында болыўы, бунда олар тәрепинен санитария талаплары бузылған жағдайда қатаң шаралар (жәриймаға тартыў) көриў;

дене температурасы 37 градус ҳәм оннан жоқары болған ямаса инфекция белгилери бар болған пуқаралардың жәмийетлик орынларға шықпаўы;

супермаркет ҳәм басқа ири дүкәнлардың кириў-шығыў орынларын пирометрлер, дезинфекциялық “төсеклер”, антисептик қураллары менен үскенелеў, оларға кириўде ҳәр бир пуқараның дене температурасын өлшеп, 37 градус ҳәм оннан жоқары болған ямаса инфекция белгилери бар болған жағдайда киргизбеў, социаллық аралықты сақлаў, медицина нықабында болыўын, сондай-ақ, усы объектлерге кириўде пуқараларды бийпул медицина қолқаплары менен тәмийинлеў;

буйым ҳәм қурылыс өнимлери базарлары ҳәм буйымлар саўдасы менен шуғылланыўшы ири дүкәнларда санитариялық тазалық ислерин алып барыўы ушын ҳәптеде бир күн санитария күнин жәриялаў;

мәмлекетлик уйымлар, шөлкемлер ҳәм кәрханаларда жыйналыслар өткериўди қадаған етиў, зәрүр жағдайда жыйналысларды видеоконференцбайланыс режиминде өткериў;

ғалаба илажлар өткериўди қадаған етиў;

тойханалар, түнги клублар, дискотека, спа ҳәм массаж салонлар, караоке, бильярд заллары, шылым (кальян)
ҳәм компьютер ойынлары жумысларын қадағалаў;

шаңарақ бәзимлери, той, мереке ҳәм мәресимлерди пуқаралардың үй-жайы ҳәм ҳәўлисиниң өзинде 30 адамнан көп болмаған (тек жақын ағайинлер ҳәм усы район аймағында жасаўшы басқа ағайинлер) және санитария
ҳәм гигиена талапларына қатаң әмел еткен ҳалда өткериў;

65 жас ҳәм оннан үлкен жастағы пуқаралар және созылмалы кеселлиги бар шахслардың “өзин өзи жекелеў” турмыс тәризинде жасаўды усыныс етиў ҳәм түсиндириўши үгит-нәсият жумысларын әмелге асырыў;

жөнелиссиз таксилерде жолаўшы тасыў ушын автотранспорт қуралының салонында айдаўшының орынлығы жолаўшылар орынлығынан тынық пластик яки арнаўлы плёнка менен тосылған болыўы, айдаўшы ҳәм жолаўшы медицина нықабында болыўы (медицина нықабысыз жолаўшыны тасыў қадаған), жолаўшылардың автотранспорт қуралының арқа орынлығына өткерилиўи ҳәм де тек ғана өз (автотранспорт қуралы мәмлекетлик дизимнен өткерилген) аймағында ҳәрекетлениў.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

бизиң каналымыз👇
https//t.iss.one/taxtakopir_xakimiyati
🦠 Ийис сезиў қәбилетиниң жоғалыўы — коронавирустың тийкарғы белгиси

Лондон Университет колледжи (UCL) тәрепинен алып барылған бақлаўлар соны анық көрсетти, ийис сезиўдиң жоғалыўы коронавирус инфекциясының ҳақыйқый анық ҳәм тийкарғы белгилеринен.

Апрель айында шыпакерлер дәм яки ийис сезиў қәбилетиниң жоғалыўы инфекцияланыўдан дәрек бериўи мүмкинлигин аңлап жеткен еди, май айының орталарына келип болса бул коронавирус әламаты екени рәсмий тән алынды.

Әмелдеги қағыйдаларға муўапық, бундай әламат бақланған адамлар дәрҳал өзин жеккелеў тәртибине өтиўи ҳәм коронавирусқа анализ тапсырыўы керек. Бирақ еле жөтел ҳәм жоқары температура тийкарғы белги сыпатында есаплап келинген.

😷 Жыл басында ийис сезиў қәбилетин жойтқан 590 адамды тексерген UCL қәнигелериниң пикиринше, енди әйне ийис сезиў қәбилети жоғалыўын кеселлик жеңил түрде өтсе де, вирус жуқтырыўдың тийкарғы белгиси деп есаплаў зәрүр.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
РАСМИЙ БАЁНОТ

Коронавирус пандемияси даврида айрим оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда ўз тасдиғини топмаган ҳамда расмий манбалардан олинмаган, айрим вазиятларда эса аҳолида ваҳима уйғотувчи маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқа.

Айниқса, турли соҳада давлатимиз равнақи учун кўп йиллар фидоийлик кўрсатган таниқли инсонларнинг кутилмаганда вафот этгани билан боғлиқ асоссиз хабарлар кўпаймоқда. Бу каби нотўғри маълумотлар беморнинг яқин кишиларини саросимага солиб қўйиши, уларнинг ҳам соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, бирор инсоннинг фақат ўзига тегишли бўлган фундаментал ҳуқуқи ҳисобланувчи шахсий саломатлиги ёки коронавирус касаллигидан вафот топгани ҳақидаги хабарларни эълон қилишда Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига амал қилиниши лозим.

Мазкур қонунда фуқароларнинг шахсий маълумотлари фақатгина ўзини розилиги, агарда у муомалага лаёқатсиз бўлса унинг қонуний вакили, мабодо оламдан ўтган тақдирда меросхўрларининг ҳужжат шаклидаги розилиги билан эълон қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Бундан ташқари, аҳоли орасида фейк хабарларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, нотўғри хабарлар билан чалғитиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарлик келтириб чиқаради.

Агентлик оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ишончсиз ахборотларни тарқатмаслик ҳамда нохолис манбалардан фойдаланмасликни сўрайди.

Бугунги мураккаб вазиятда ахборот майдонида қонунга зид ҳолатлардан йироқ бўлган ижобий муҳитни шакллантиришга ҳисса қўшайлик.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг